ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2019 й. 384-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2019 й.

N 384



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА СУВ

ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган шаҳри аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектларини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳакморликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда ЕТТБ деб аталади) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2018 йил 8 октябрда "Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил мобайнида қайтариш муддати билан 60,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 74,61 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи - 60,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси - солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, ЕТТБ кредити бўйича фоизлар ва инвестиция даврида мажбуриятлар бўйича воситачилик ҳақи тўлаш тарзида - 14,61 млн АҚШ долларига тенг эканлиги;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2019-2022 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;

"Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушларни тақсимлаш прогнози 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзсувтаъминот" АЖ деб аталади) лойиҳа амалга оширилиши, ЕТТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

қарз умумий суммасининг 1 фоизи миқдорида ЕТТБ қарзининг бирйўла воситачилик ҳақини тўлаш ЕТТБнинг қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими ҳамда ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва Наманган вилояти ҳокимига:

лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрларига мувофиқ лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ни таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши;

ЕТТБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар "Наманган сув таъминоти" МЧЖ томонидан ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Наманган вилояти ҳокимлиги:

сув қувурлари иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;

2020 йилдан бошлаб Наманган вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ЕТТБнинг қарзи бўйича фоизларни тўлашга, асосий қарзни қайтаришга "Наманган сув таъминоти" МЧЖнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳа 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 май






































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск