ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2019 й. ПҚ-4312-сон "Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2019 й.

N ПҚ-4312



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш, соҳага малакали педагог ва бошқарув кадрларини жалб қилиш масалаларини ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:

мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;

мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

мактабгача таълим тизимига мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;

мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланишини, сифатли тиббий парваришини таъминлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

в) 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага* мувофиқ;

г) 2025-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган алоҳида "Йўл харитаси" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг "Йўл харитаси" бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Йўл хариталари"нинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин.


3. Мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йиллик параметрларини шакллантиришда ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларини молиялаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун маблағларни назарда тутсин.

5. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга - масъул вазирликлар ва идораларнинг Концепция ҳамда "Йўл харитаси"ни бажариш бўйича фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, "Йўл хариталари" бажарилишини мониторинг қилиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шинга - Концепция ва "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва тематик кўрсатувлар ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) 3 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 8 майдаги

ПҚ-4312-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

   

Т/р

Тадбирнинг номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Мактабгача таълим муассасалари ҳолатини ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш.


1. 2019 йилда мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш чораларини кўриш.


2019 йил

давомида

МТВ (А.Шин), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Амалдаги мактабгача таълим муассасалари объектлари ҳолатини ўрганиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжаллаган Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

1 октябргача

2.

Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларини, улар негизида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш мақсадида хатловдан ўтказиш.


1. Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларини хатловдан ўтказиш учун ишчи гуруҳларини ташкил қилиш, уларнинг ҳолатини ва уларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар ҳажмини аниқлаш.


2019 йил

1 июнгача


МТВ (А.Шин), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ҳайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларининг маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 сентябргача

3.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.


1. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очишдан манфаатдор шахсларга ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш.


2. Хусусий тадбиркорлик субъектларини уларга зарур рухсат берувчи ҳужжатларни олишга кўмаклашиш ҳамда услубий ва амалий ёрдам бериш йўли билан мактабгача таълим тизимига кенг жалб қилиш.


3. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.


2019 йил

давомида


МТВ (А.Шин), ДХШ ни ривожлантириш агентлиги (Ғ.Холжигитов), ССП (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги юритувига бериш чораларини кўриш.


1. Давлат органлари ва идоралари томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган, аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини, шунингдек, илгари давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун ажратилган бўш ер участкаларини хатловдан ўтказиш.


2019 йил

1 июлгача


МТВ (А.Шин), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ҳайдаров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини, шунингдек, бўш ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги юритувига бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

1 августгача

5.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги мониторингини ўтказиш.


2019 йил

1 октябргача


МТВ (А.Шин), ДХШ ни ривожлантириш агентлиги (Ғ.Холжигитов), ССП (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мониторинг натижаларини умумлаштириш ҳамда улар асосида давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни янада самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 ноябргача

3. Мактабгача таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликнинг янги моделларини амалиётда жорий этиш.


2019 йил

давомида

6.

Жамоатчиликни мактабгача таълим муассасаларини бошқариш фаолиятига янада кенг жалб қилиш.

1. Жамоатчиликнинг мактабгача таълим муассасаларининг таълим ва бошқа фаолиятида иштирок этиши учун шароитлар яратиш.


2019 йил

давомида

МТВ (А.Шин), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)


2. Педагоглар, ота-оналар ва болалар ўртасида ўзаро ишонч муносабатларини шакллантириш чораларини кўриш.


2019 йил

давомида

3. Мактабгача таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари тўғрисидаги ахборотни мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш.


2019 йил

1 июнгача

4. Ота-оналар, кузатув кенгашлари ва мактабгача таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мобиль иловалар (чат ботлар)ни ташкил этиш.


2019 йил

1 декабргача

7.

"Илк қадам" Давлат таълим дастурини кенг жорий этиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда "Илк қадам" Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича тренинглар ўтказиш йўли билан миллий мутахассис-мураббийларни тайёрлаш.


2019 йил

20 майгача


МТВ (А.Шин), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Республиканинг барча вилоятларида миллий мутахассис-мураббийлар томонидан "Илк қадам" Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича каскад тренингларни ўтказиш.


2019 йил

1 июлгача

8.

Болаларни бадиий-эстетик ва мусиқий тарбия асосларига ўргатиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларининг мусиқа ходимлари малакасини ошириш.


2. Мактабгача ёшдаги болаларни давлат талабларига мувофиқ мусиқий тарбиялаш ва таълим бериш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2019 йил

давомида

МТВ (А.Шин), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев)


9.

Мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва дидактик материаллар ҳамда кўргазмали қуроллар билан таъминлаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар, рассомлар ва нашриётларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва танлаб олиш.


2019 йил

1 июнгача


МТВ (А.Шин), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов)

2. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-методик, дидактик материаллар ва кўргазмали қуроллар макетларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 августгача

3. Ўқув-методик, дидактик материаллар ва кўргазмали қуролларни кўпайтириш ва республиканинг мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш.


2019 йил

1 декабргача

10.

Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш ҳисобига мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари томонидан кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш.


2. Қўшимча пуллик хизматларни кўрсатиш сифати устидан доимий мониторингни амалга ошириш.


3. Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлардан, жумладан, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун самарали фойдаланилишини таъминлаш.


2019 йил

давомида


МТВ (А.Шин)


11.

Мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


1. Мактабгача таълим тизимига олий маълумотли педагог кадрларни жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўриш.


2. Педагог бўлмаган олий маълумотли кадрларни олти ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш курсларида қайта тайёрлаш.


3. Олий таълим муассасаларига "Мактабгача таълим" бакалавриат йўналиши бўйича махсус сиртқи ва кечки таълим йўналишларига қабул қилиш квоталарини ошириш.


2019 йил давомида


МТВ (А.Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев)

12.

Давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг тўлақонли, оқилона, баланслаштирилган ва соғлом овқатланишини таъминлаш.

1. Тадбиркорлик субъектларини сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёр таомларни тайёрлаш ва мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш тизимига янада кенг жалб қилиш имкониятларини ўрганиш.


2019 йил

1 июнгача


МТВ (А.Шин), ССВ (А.Шодмонов), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров)

2. Соғлом овқатланишни ташкил қилишга оид санитария қоидалари ва меъёрларини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 августгача

3. Мактабгача таълим муассасалари учун таомномаларнинг янги тахминий намуналарини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 сентябргача

4. Мактабгача таълим муассасалари озиқ-овқат блоклари моддий-техника базасини янгилаш.


2019 йил

давомида

5. Мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилишни кучайтириш.


2019 йил

давомида

13.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.


1. Мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.


2019 йил

давомида


ССВ (А.Шодмонов), МТВ (А.Шин)


2. Мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг стандартлари ва компетенцияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

1 сентябргача

3. Мактабгача таълим муассасаларининг тиббий хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.


4. Мактабгача таълим муассасаларини сифатли дори воситалари ва тиббий мақсаддаги буюмлар билан таъминлаш.


2019 йил

давомида

"Халқ сўзи", 2019 йил 9 май


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 13 май, 19-сон, 364-модда






































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск