Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1991 й. 180-сон "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1991 й.

N 180



ЯНГИ ВА ҚАЙТА ИШЛАНГАН

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЖУМҲУРИЯТДАН ЧЕТГА ЧИҚАРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Мавжуд мева-сабзавот маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, колхозлар, совхозлар, бошқа қишлоқ хўжалиги ва тайёрлов ташкилотларининг зарур воситалар ҳамда ресурсларга бўлган биринчи навбатдаги эҳтиёжларини қондириш, етиштирилган ҳосилни сотишда шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига ёрдам бериш ва жумҳуриятнинг истеъмол бозорини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, узум, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот махсулотларини жумҳуриятлараро битимлар ва бевосита алоқалар бўйича жумҳуриятдан умумиттифоқ фондига етказиб бериш асосан жумҳурият корхоналари, хўжаликлари ва аҳолиси учун ғоят танқис бўлган озиқ-овқат, халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника маҳсулотларига алмаштириш шартларидаги шартномалар бўйича амалга оширилади.

Умумиттифоқ фонди ҳисобига махсус истеъмолчиларга етказиб бериладиган мева-сабзавот маҳсулотлари, шунингдек, ялпи етилиш мавсумида тез сотишни талаб қиладиган эртаги карам ва полиз маҳсулотлари (тарвузлар)нинг бир қисми бундан мустаснодир.


2. “Ўзплодоовошчвинпром” концерни, “Ўзкоопзаготторг” бирлашмаси, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси бир ой муддат ичида маҳсулотларни олувчилар билан илгари тузилган, моллар ва моддий ресурсларни муқобил етказиб бериш кўзда тутилмаган шартномаларни қайта кўриб чиқсинлар, бунда четга чиқариладиган маҳсулотларга алмаштирилган зарур товарлар, биринчи навбатда, озиқ-овқат маҳсулотлари жумҳуриятга келтирилишини таъминлашни назарда тутсинлар.


3. 1-банднинг биринчи хатбошида кўзда тутилган узум ва янги маҳсулотларни четга чиқариш учун колхозларга, совхозларга, корхоналарга, тайёрлов ва бошқа ташкилотларга рухсатнома Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг (“Ташгорагропром” хўжаликлари учун) махсус комиссиялари томонидан берилади. Рухсатнома “Ўзплодоовошчвинпром” ва “Ўзкоопзаготторг”нинг вилоят бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилади.

Бунда маҳсулотларни четга чиқариш учун рухсатнома уларни жумҳурият фондига етказиб беришнинг тасдиқланган ҳажмлари, яъни етиштириш ҳажмларининг камида 60 фоизи албатта бажарилган тақдирда берилади.

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига умумиттифоқ фондига ва жумҳуриятлараро битимлар бўйича маҳсулот етказиб бериш қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш юклатилсин, бунда ушбу ҳолатда маҳсулотларни сотиш шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширилиши назарда тутилсин.

Қуритилган сабзавотлар, кишмиш ва майиз, меза-сабзавот консервалари, жумладан, помидор шарбати ва винобоп маҳсулотларни (умумиттифоқ фондига ва жумҳуриятлараро битимлар бўйича етказиб беришдан ташқари) четга чиқариш учун рухсатнома фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жумҳурият комиссияси томонидан ва айирбошлаш бўйича иқтисодий жиҳатдан фойдали шартномалар мавжуд бўлгандагина берилади.


4. 1991 йил 1 июлдан бошлаб кооперативлар, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар жумҳуриятдан четга чиқарадиган узум, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларига бож жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, бож Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 апрелдаги 89-сон ва 1991 йил 20 июлдаги 196-сон қарорига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларига белгиланган ўртача энг юқори шартномавий нархларга нисбатан фоиз ҳисобида олинади.

Бож ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Аниқлаб қўйилсинки, мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган узум, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқариш учун ноҳия ижроия қўмитасининг (Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятларнинг марказларида шаҳар ижроия қўмитасининг) комиссиялари томонидан берилган рухсатномалар ва бож тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат: кооперативлар учун банк хизмат кўрсатувчи бўлимининг тўлов ҳужжати; ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва бошка фуқаролар учун жамғарма банкининг квитанцияси асос бўлиб ҳисобланади.


5. ЎзССЖ Давлат статистика кўмитаси бир ҳафта муддат ичида жумҳуриятдан четга чиқариладиган мева-сабзазот маҳсулотлари ҳажми тўғрисида натура ва қиймат тарзидаги статистик ҳисоботни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

Белгилансинки, мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш тўғрисидаги йиғма ҳисоботлар белгиланган шаклларда ва муддатларда статистика идораларига:

кооперативлар бўйича - Ўзбекисток деҳқончилик-саноат банки ва Ўзбекистон саноат қурилиши банкининг уларга хизмат кўрсатувчи бўлимлари томонидан;

фуқаролар бўйича - Ўзбекистон жамғармалар банкининг бўлимлари томонидан тақдим этилади.


6. ЎзССЖ Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш бўйича божларни ҳисоблаб чиқсин ва тўлаш тартибини солиқ идораларига маълум қилсин ҳамда даромадлар бўйича ҳисоботларга тегишли ўзгартишлар киритсин, бунда божнинг Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ўтказилишини назарда тутсин.


7. Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш учун колхозларга, совхозларга, тайёрлов ташкилотларига, кооперативларга, ижарачиларга, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига ва бошқа фуқароларга транспорт воситалари беришда мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларига қатъий амал қилсинлар.


8. ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги мева-сабзазот маҳсулотларини транспортнинг барча турларида жумҳуриятдан четга чиқаришнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибини таъминлаш устидан узлуксиз назорат ўрнатсин.

Рухсатнома ва солиқни тўлаганлик ҳақидаги квитанция бўлмаган тақдирда мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқариш такиқланади, улар эгасига қайтарилади ёки унинг розилиги билан, шартномавий нархларда “Ўзкоопзаготторг”нинг тайёрлов ташкилотлари томонидан қабул қилиб олинади.


9. Қорақаллоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, ноҳия ижроия қўмиталари ва Ўзбекистон ССЖ Ички ишлар вазирлиги идоралари мева-сабзавот маҳсулотларининг жумҳурият ичида қаршиликсиз ташилишини ва Тошкент шаҳрига етказиб берилишини таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 29 июндаги

180-сон қарорига

ИЛОВА



Кооперативлар, ижарачилар,

шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари,

бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан

жумҳуриятдан четга чиқариладиган узум,

янги, қуритилган ва қайта ишланган

мева-сабзавотга солинадиган бож

СТАВКАЛАРИ


(1991 йил 1 июлдан жорий қилинади)

Даврлар

Божнинг ўртача энг юқори

шартномавий нархга

нисбатан фоиз ҳисобидаги

ставкалари


I давр


-- январь-апрель

60

II давр


-- май-июнь

30

III давр


-- июль-сентябрь

20

IV давр


-- октябрь-декабрь

30

Эслатма: Божнинг кўрсатилган ставкалари 5 тоннагача бўлган махсулотни бир галги четга чиқаришда  белгиланади; махсулот миқдори 5,1 дан 10 тоннагача бўлганда бож ставкалари 1,5 баравар, 10 тоннадан кўп бўлганда 2 баравар ошади.




























Время: 0.1405
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск