Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2004 й. 257-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2004 й.

N 257



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ  ТЎҒРИСИДА"  2003 ЙИЛ

28 ИЮНДАГИ 290-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда):

а) 1-банднинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига оид иккинчи хатбоши ҳамда 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:

"30. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази";

в) 5-иловада:

6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш";

7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"комплекс тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этади, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалиши имкониятларини ўрганади ва прогнозлаштиради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, стимуляторлар билан таъминлайди;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини методик таъминлашни, шартнома асосида қишлоқ хўжалигига агрокимё хизматлари кўрсатиш ишлари бажарилишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади".


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И.Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 262-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 51-модда.











































Время: 0.1385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск