ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2019 й. 387-сон "Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2019 й.

N 387



ЮҚОРИ ТЕЗЛИКДАГИ ТЕМИР

ЙЎЛ УЧАСТКАЛАРИДА ҲАРАКАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, юқори тезликдаги поездлар ҳаракати хавфсизлиги даражасини оширишга, алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид масалаларни ва вазифаларни ҳал этиш доирасида келишилган ва самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошкент-Самарқанд" темир йўл участкасида юқори тезликдаги поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия этиб қайта ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга кўмаклашиш, поездларнинг юқори тезликдаги ҳаракатини ташкил этиш соҳасига четдан асоссиз аралашишнинг олдини олиш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган фаолият юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, темир йўл транспорти корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ахборот ҳамкорлигини таъминлаш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш.


3. Қуйидагилар:

Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 майдаги

387-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат

хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга

оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек,

назорат қилиш бўйича Идоралараро комиссиясининг

ТАРКИБИ

    

1. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбари


2. Каримов Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи, комиссия раҳбарининг ўринбосари

3. Камалов А.С.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари


4. Келишув бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими


5. Муҳаммедов Г.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг ўринбосари


6. Жўраев М.У

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари


7. Ирисбаев Э.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


8. Мўминов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулотда вазиятлар вазирининг ўринбосари


9. Тўлаганов К.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари


10. Лавозими бўйича

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи

11. Рўзибоев Б.К.

-

Ўзбекистон Республикаси сув ҳўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


12. Ўтаев У.Ч.

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


13. Ҳабибуллаев Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


14. Адилов О.Ч.

-

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари - бош муҳандис


15. лавозими бўйича

-

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


16. Мусаев Б.П.

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари


17. лавозими бўйича

-

тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал ҳўжаликлар бўйича ўринбосарлари - тегишли ҳудудга алоқадор масалалар қисми бўйича


18. Тўлаганов Ш.Т.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юқори тезликли ҳаракат бошқармаси бошлиғи


19. лавозими бўйича

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ техник ва технологик назорат бошқармаси бошлиғи


        

Изоҳлар:


1. Идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.


2. Зарурат бўлганида Идоралараро комиссия ишига манфаатдор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 май





















Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск