ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.05.2019 й. 387-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 майдаги

387-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида

ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид

чора-тадбирлар амалга оширилишини

ташкил этиш ва мувофиқлаштириш,

шунингдек, назорат қилиш бўйича

идоралараро комиссия тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиянинг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини белгилайди.


2. Идоралараро комиссия юқори тезликдаги поездлар ҳаракати хавфсизлиги даражасини оширишга, алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Ўзбекистон Республикасининг юқори тезликдаги темир йўл участкаларида (кейинги ўринларда юқори тезликдаги темир йўл учаткалари деб аталади) юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид масалалар ва вазифаларни ҳал этиш доирасида келишилган ва самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) ҳузурида ташкил этилади.


3. Идоралараро комиссия доимий асосда фаолият юритган ҳолда Идоралараро комиссия таркибига киритилган ташкилотларга юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ушбу ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларини амалга оширишда кўмаклашишга, шунингдек, идоралараро ҳамкорликни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлашга даъват этилган маслаҳатлашув органи ҳисобланади.


4. Идоралараро комиссияни ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.


5. Идоралараро комиссиянинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


6. Идоралараро комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлигининг буйруқлари ва қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


7. Идоралараро комиссия ўз ишини Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан ҳар йили тасдиқланадиган чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширади.



2-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга кўмаклашиш, поездларнинг юқори тезликдаги ҳаракатини ташкил этиш соҳасига четдан асоссиз аралашишнинг олдини олиш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган фаолият юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, темир йўл транспорти корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ахборот ҳамкорлигини таъминлаш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш.


9. Идоралараро комиссия унга юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга кўмаклашиш, поездларнинг юқори тезликдаги ҳаракатини ташкил этиш соҳасига четдан асоссиз аралашишнинг олдини олиш соҳасида:

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашнинг давлат тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқади, шунингдек, уни такомиллаштириш стратегияси амалга оширилишини ташкил этади;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига хавф солувчи қоидабузарикларни ўрганади, аниқлайди ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида жамоат тартибини таъминлашни назорат қилиш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларига яқин жойлашган аҳоли пунктлари, ўқув муассасалари ва ташкилотларда профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш юзасидан назоратни амалга оширади;


2) юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган фаолият юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, темир йўл транспорти корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ахборот ҳамкорлигини таъминлаш соҳасида:

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Идоралараро комиссиянинг мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материалларни вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўрайди;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг профессор-ўқитувчилари таркибини (уларнинг раҳбарлари розилиги билан) Идоралараро комиссия ишида иштирок этиш учун белгиланган тартибда жалб этади;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувоқлаштиради;

юқори тезликдаги темир йўл участкасига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва шаҳарсозлик меъёрлари талабларига мувофиқлаштиришга доир чора-тадбирларнинг амалда бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

одамларнинг ҳаёти ва саломатлигини, темир йўл транспорти инфратузилмаси ва объектлари бутлигини сақлаш мақсадида юқори тезликдаги темир йўл участкалари ҳудудида хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни ва натижалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилишини ташкил этади;


3) юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш соҳасида:

Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалалар бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган чора-тадбирлар режаларининг ижроси мониторингини олиб боради;

Идоралараро комиссия қарорлари амалга оширилиши учун ўз ваколатлари доирасида мониторинг олиб боради;

Идоралараро комиссия аъзоларининг таклифлари, тавсиялари ва мулоҳазалари қабул қилиниши ва тизимлаштирилишини таъминлайди.



3-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Идоралараро комиссия юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан Идоралараро комиссиянинг ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ва натижадорлигини ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалалар юзасидан ҳисоботлари ва маърузаларини эшитиш;

Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалаларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш учун мутахассислар ва илмий ходимларни жалб этиш;

Идоралараро комиссиянинг сайёр йиғилишлари пайтида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг хизмат ва махсус вагонларидан чекловларсиз ва тўловларсиз фойдаланиш;

Идоралараро комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Идоралараро комиссиянинг раиси комиссия фаолияти ташкил этилиши, унга юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ижро этилиши, шунингдек, Идоралараро комиссия самарасиз фаолият юритган тақдирда, уни тугатиш бўйича таклифлар ўз вақтида киритилиши учун шахсан жавоб беради.


12. Идоралараро комиссия аъзолари ушбу Низомга мувофиқ уларга юкланган вазифалар ва функцияларни сифатли ва самарали бажариш, шунингдек, Идоралараро комиссия йиғилишларида шахсан иштирок этиш учун жавоб берадилар.

Идоралараро комиссия аъзосининг узрли сабабга кўра комиссия йиғилишида шахсан иштирок этиши имкони бўлмаганда комиссия йиғилишида иштирок этиш учун тегишли вазирлик ёки идорадан унинг ўрнини босувчи ходим (раҳбар) юборилади.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Транспорт вазирининг ўринбосари Идоралараро комиссиянинг раиси ҳисобланади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:

Идоралараро комиссия фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)ни чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу йиғилиш кун тартибини белгилаш;

Идоралараро комиссия фаолиятини назорат қилиш;

Идоралараро комиссияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши юзасидан Идоралараро комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш;

ушбу Низом талабларини бажармаётган Идоралараро комиссия аъзоларига нисбатан тегишли чоралар кўриш масалалари юзасидан тегишли таклифлар киритган ҳолда Идоралараро комиссия аъзолари томонидан Комиссиянинг баённомалари ижро этилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

Идоралараро комиссиянинг самарали фаолиятини таъминлашга оид бошқа функцияларни бажариш.


14. Идоралараро комиссия раисининг ўринбосарлари:

Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)ни чақиришни ташкил этадилар;

Идоралараро комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкил этадилар;

тасдиқланган режага мувофиқ чора-тадбирлар режаси бажарилиши ва Идоралараро комиссия аъзолари иши устидан назорат қиладилар;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлайдилар, тегишли ахборот ва таклифларни Идоралараро комиссия раисига киритадилар;

Идоралараро комиссия раиси бўлмаганда ёки унинг топшириғи бўйича Идоралараро комиссия йиғилишларига раислик қиладилар;

Идоралараро комиссиянинг самарали иш олиб боришини таъминлаш мақсадида бошқа функцияларни бажарадилар.


15. Идоралараро комиссия аъзолари:

Идоралараро комиссия йиғилишларида (сайёр йиғилишларида) кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича муҳокамада иштирок этадилар ва қарорлар қабул қилинишини таъминлайдилар;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар юзасидан Идоралараро комиссияга таклифлар киритадилар;

Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан хулосалар тайёрлайдилар;

Идоралараро комиссиянинг баённома қарорлари ва қўйилган вазифаларнинг ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни Идоралараро комиссия раисига тақдим этадилар;

Идоралараро комиссиянинг самарали иш олиб боришини таъминлашга оид бошқа функцияларни бажарадилар.


16. Идоралараро комиссиянинг аъзолари йиғилиш ўтказилишидан камида икки иш куни олдин йиғилиш (сайёр йиғилиш) ўтказилиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида хабардор қилиниши лозим.


17. Йиғилиш (сайёр йиғилиш)ни Идоралараро комиссия раиси (раис йўқлигида унинг ўринбосари) олиб боради.

Йиғилиш (сайёр йиғилиш) унда аъзолар таркибининг учдан икки қисми қатнашганда ҳуқуқий кучга эга бўлади.


18. Идоралараро комиссия йиғилишлари (сайёр йиғилишлари) Идоралараро комиссиянинг иш режасига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта, шунингдек, комиссия ваколатига тегишли бўлган шошилинч масалаларни кўриб чиқиш зарурати юзага келганда ўтказилади.

Идоралараро комиссия йиғилишлари (сайёр йиғилишлари) баённома билан расмийлаштирилади.


19. Идоралараро комиссияси йиғилишлари (сайёр йиғилишлари)га йиғилишда кўриб чиқилаётган масалалардан келиб чиққан ҳолда Идоралараро комиссия таркибига киритилмаган алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.



5-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ

ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


20. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.

Идоралараро комиссиянинг раиси томонидан тайинланадиган комиссия котиби Идоралараро комиссиянинг ишини юритади.


21. Идоралараро комиссиянинг Ишчи органи ва котиби:

Идоралараро комиссия фаолиятининг ташкилий-техник таъминотини амалга оширади;

иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди, уни Идоралараро комиссия муҳокамасига киритади;

Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)да кўриб чиқиш учун материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, унинг иши ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун зарур бўлган ахборот ва материалларни алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан сўрайди ва олади;

Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)нинг кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Идоралараро комиссияга юридик ва жисмоний шахслардан тушган мурожаатларни умумлаштиради ва Идоралараро комиссиянинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан унинг қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид тасдиқланган чора-тадбирлар режалари ижроси мониторингини олиб боради;

Идоралараро комиссия аъзоларининг таклифлари, шунингдек, мулоҳазаларини қабул қилади ва тизимлаштиради;

Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши) учун зарур ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Идоралараро комиссия раиси билан йиғилиш (сайёр йиғилиш) ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек, таклиф этилганлар рўйхатини келишади, Идоралараро комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни йиғилиш (сайёр йиғилиш) санаси, вақти ва ўтказиладиган жойи ҳақида хабардор қилади;

Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомалар нусхалари Идоралараро комиссия аъзолари, алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилишини таъминлайди;

Идоралараро комиссия қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг якунларини Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)да кўриб чиқиш учун киритади;

Идоралараро комиссиянинг қарорларига ҳамда Идоралараро комиссия раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.



6-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ

ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


22. Идоралараро комиссия қарорлари Идоралараро комиссиянинг йиғилишда (сайёр йиғилишда) иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганида Идоралараро комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Идоралараро комиссиясининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарор юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.


23. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Идоралараро комиссия раиси Идоралараро комиссия ваколатига кирадиган алоҳида масалалар юзасидан уларни Идоралараро комиссия аъзолари билан сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


24. Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)да қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади ва ушбу баённома Идоралараро комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир хафта муддатда Идоралараро комиссия аъзолари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.


25. Идоралараро комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш Идоралараро комиссиянинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.


26. Ҳар бир йиғилиш (сайёр йиғилиш) якунлари бўйича Идоралараро комиссия транспорт вазирига амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 май


































































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск