ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2019 й. 380-сон "2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани янги марказини қуриш юзасидан амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2019 й.

N 380




2019-2020 ЙИЛЛАРДА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ХОВОС ТУМАНИ ЯНГИ МАРКАЗИНИ ҚУРИШ

ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё вилояти Ховос туманининг янги маркази қурилишини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани марказини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига дастур параметрларининг бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш вазифаси юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тижорат банклари томонидан дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин ва мувофиқлаштирсин;

дастур бажарилишининг мониторинги олиб борилишини ташкил этсин ва муаммоли масалаларни ҳар ойда тизимли равишда кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий чоралар кўрсин;

зарурат бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва уларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида "Замонавий уй-жойларни ва тегишли инфратузилмаларни қуриш дастури" бўйича қарз битимларидан тежалган маблағларни Сирдарё вилояти Ховос туманида кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилишини қўшимча молиялаштириш учун йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ховос тумани марказида 2019 йилда қурилиши режалаштирилган 10 та беш қаватли арзон уй-жойларни молиялаштириш учун Ислом тараққиёт банкининг "Қишлоқ ҳудудларида замонавий арзон уй-жойлар қуриш" лойиҳаси доирасида ҳамда Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида "Замонавий уй-жойларни ва тегишли инфратузилмаларни қуриш дастури" бўйича 2019 йилда қуриладиган кўп қаватли арзон уй-жойлар сони ва сарфланадиган маблағлар миқдорини Ислом тараққиёт банки ва Саудия тараққиёт жамғармаси билан белгиланган тартибда келишсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ ИК Ховос тумани марказида 2019 йилда яна 10 та беш қаватли арзон уй-жойлар қурилиши ва муҳандислик-коммуникация объектларини барпо этиш учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Тижорат банкларига улар томонидан қуриладиган 10 та кўп қаватли уй-жойлар учун фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитларини 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда бериш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

пудратчи ташкилотларга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда ўн саккиз ой имтиёзли давр билан 2 йилга кредит маблағи ажратилади;

мазкур уй-жой қурилишида қатнашадиган пудратчи ташкилотларга, истисно тариқасида, "Ўзметкомбинат" ва "Бекободцемент" акциядорлик жамиятлари томонидан цемент ва металл маҳсулотлари биржа котировкаларининг ўртача нархларида тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси икки ой муддатда:

маҳаллий ва транзит йўналишларни ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, "Ховос-Даштобод" йўналишидаги А 376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 219 - 242 километр қисмидаги йўл ёқасини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин;

"Ховос-Даштобод" йўналишидаги А 376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 219 - 242 километр қисмидаги йўл ёқасини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимини ташкил этишни амалда бажарилган ишлар ҳажмларига кўра, жорий йилда давлат бюджетидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси дастур доирасида Ховос тумани марказида янги объектларни қуриш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўрсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, дастур доирасидаги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда ғишт, асфальтбетон ва цементбетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга электр энергияси ва табиий газ узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини жорий ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасини Инвестиция дастурини шакллантиришда инобатга олсин.


13. Сирдарё вилоятининг Ховос тумани секторлари раҳбарлари дастур параметрларининг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши учун бириктирилган ҳудудда лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиб, юзага келган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўрсин ҳамда уларнинг фаолияти натижадорлиги юзасидан асосланган хулоса ва таклифларни Сирдарё вилояти ҳокимлигига киритиб борсин.


14. Сирдарё вилояти ҳокимлиги дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 майдаги

380-сон қарорига

ИЛОВА



2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани

марказини ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Ўлчов

бирлиги

Қуввати


Лойиҳа

қиймати,

млн.сўм


2019 йил


2020 йил


Молиялаштириш

манбаи

Масъул вазирлик

ва идоралар


Ховос тумани бўйича жами




292168,1

183268,1

108900



1. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

1.1. Халқаро аҳамиятдаги йўлларни реконструкция қилиш

1.

М-34 "Тошкент - Душанбе" автомобиль йўлининг 145 - 152 км қисмини реконструкция қилиш


км

7

50 000

25000*

25000*

Республика бюджети (Инвестиция дастурида Сирдарё вилояти учун ажратилган маблағ доирасида)


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги



жами



7

50000

25000

25000



1.2. Давлат аҳамиятидаги йўлларни мукамал таъмирлаш

2.

4Р44а "Ховос темир йўл станциясига шахобча" автомобиль йўлининг 0 - 2 км қисмини таъмирлаш


км

2

5 000

1 000

4 000

Республика бюджети (Инвестиция дастурида Сирдарё вилояти учун ажратилган маблағ доирасида)


Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги



жами



2

5000

1000

4000



1.3. Ички йўлларни таъмирлаш бўйича

3.

Туман маркази кўчаларини, янги қуриладиган кўп қаватли уйларнинг кириш ва ички йўлларини тўлиқ ва жорий таъмирлаш (асфальтбетон қопламаларни таъмирлаш, тупроқ йўлларга шағал ётқизиш)


км

46

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


12500

Автомобиль йўллари қўмитасига ажратилган маблағ ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари


Автомобиль йўллари қўмитаси,Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами



46

12500


12500



2. ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ВА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИШ

Янги сотиб олинадиган автобуслар бўйича

4.

"Ховос-Янгиер" йўналишига қўшимча автобус қатнови учун автобуслар харид қилиш


дона

3

800

800


Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва банк кредити


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"



жами



3

800

800




3. АРХИТЕКТУРА ҚИЁФАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ

5.

Ховос шаҳарчаси бош режасини қайтадан ишлаб чиқиш


га

1300

450

450


Республика бюджети (2019 йил инвестиция дастурида Қурилиш вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан)


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


6.

Ховос шаҳарчаси марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш


га

150

120

120


Республика бюджети (2019 йил инвестиция дастурида Қурилиш вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан)


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами




570

570




4. ТУМАН МАРКАЗИДА ЗАМОНАВИЙ ОБЪЕКТЛАР ҚУРИШ

ВА БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

7.

Ховос шаҳарчасидаги объектларни архитектура қиёфасини ўзгартириш


дона

200

6000

6000


Мулк эгалари маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги,туман сектор раҳбарлари


8.

Кўп қаватли уй-жойлар қуриш (Асакабанк-2 та, Ўзсаноатқурилишбанк-2 та, Қишлоққурилишбанк-2 та, Ипотекабанк-2 та, Ўзмиллийбанк-2 та)


дона

10

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Тижорат банклари кредитлари, ташаббус-

корларнинг ўз маблағлари


Тижорат банклар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


9.

Ховос туман марказини бош режасига асосан 5 қаватли уйлар қуриш ("Қишлоқурилишинвест ИК МЧЖ"-20 та)


дона

20

88000

88000


Ислом тараққиёт банки ва Саудия тараққиёт жамғармаси


Қишлоқ қурилиш инвест ИК МЧЖ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


10.

Давлат хизматлари агентлигига янги бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Адлия вазирлиги маблағлари

Адлия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


11.

Меҳнат ва бандликка кўмаклашиш марказига бино қуриш


дона

1

1200

1200


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маблағлари


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


12.

Ховос туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бўлимига бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



"Давергеодезкадастр" қўмитаси маблағлари


"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


13.

Ховос тумани Ички ишлар бўлимига маъмурий бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Ички ишлар вазирлиги маблағлари


Ички ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


14.

Ховос туман ИИБ ЁХХ бўлимига янги бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Ички ишлар вазирлиги маблағлари


Ички ишлар вазирлиги,ирдарё вилоят ҳокимлиги


15.

Ховос туман ҳокимлигига янги бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағларида тенг улушларда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилоят ҳокимлиги


16.

Ховос тумани давлат солиқ инспекциясига янги бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Давлат солиқ қўмитаси маблағлари


Давлат солиқ қўмитаси, Сирдарё вилоят ҳокимлиги


17.

Ховос тумани газ таъминоти бўлимига янги бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



"Ўзтрангаз" АЖ маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


18.

Ховос тумани электр таъминоти корхонасига янги бино қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


19.

Ховос туманида меҳмонхона биноси қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорларнинг ўз маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


20.

Ховос туманида ҳаммом биноси қуриш


дона

1

500

500


Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


21.

Ховос туманида китоб дўкони қуриш


дона

1

150

150


Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


22.

"Бек кластер" МЧЖ ҚКнинг Ховос тумани маркази бош режасига асосан қурилиши режалаштирилган "Истироҳат боғи"ни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш


дона

1

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



"Бек кластер" МЧЖ ҚК маблағлари

"Бек кластер" МЧЖ ҚК, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами



243

95850

95850

0



5. ОБОДОНЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

23.

Кўча чироқларни ўрнатиш


дона

2200

2860

2860


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ



жами



2200

2860

2860




6. АҲОЛИ ПУНКТИДА ДРЕНАЖ ҚУДУҚЛАРИНИ ҚУРИШ

24.

"Бунёдкор" МФЙ ҳудудида дренаж қудуқларни қуриш


дона

3

864

864


Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


25.

Шаҳарчанинг янги қуриладиган ҳудудида 4 км коллектор қуриш


км

4

400

400


Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами



7

1264

1264




7. ИРРИГАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ

26.

Ховос шаҳарчасидаги кўчаларга лотоклар ётқизиш


км

20

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Маҳаллий бюджет маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги,Молия вазирлиги


8. КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ, БОЛАЛАР

МАЙДОНЧАСИ, ТАНДИРХОНА ВА ҲОЖАТХОНА ҚУРИШ

27.

"Бунёдкор" МФЙдаги кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш


дона

19

2326,6

2326,6


Тижорат банклари кредит маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, тижорат банклари Сирдарё вилояти ҳокимлиги

28.

"Истиқлол" МФЙдаги кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш


дона

19

1449,6

1449,6


29.

"Тинчлик" МФЙдаги кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш


дона

30

1723,3

1723,3


30.

"Дўстлик" МФЙдаги кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш


дона

7

636,7

636,7


31.

Ховос шаҳарчасидаги кўп қаватли уй-жойлар атрофида болалар майдончасини қуриш


дона

28

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


32.

Ховос шаҳарчасидаги кўп қаватли уй-жойлар атрофида тандирхона қуриш


дона

38

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Маҳаллий бюджет маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


33.

Ховос шаҳарчасидаги кўп қаватли уй-жойлар атрофида ҳожатхона қуриш


дона

40

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



Маҳаллий бюджет маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


34.

Кўп қаватли уйларга ташқи ёритиш тизимини ўрнатиш


дона

156

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



35.

Ховос шаҳарчасидаги пиёдалар йўлакларига бетон қопламалар ётқизиш


кв.м

8022,3

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



36.

Ховос шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлар олдидан омборхоналар қуриш


дона

23

Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида




жами




6136,2

6136,2




9. ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ

ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ

9.1. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш

37.

Ховос тумани марказида ичимлик сув таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш


км


16


16500

5000

11500

2019 йил республика бюджети,2020 йил Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси


Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


иншоот

2

38.

Ховос шаҳарчасида янги 4 дона сув кўтариш насос станцияларини ва 8 дона тоза сув сақлаш ҳовузини қуриш


иншоот

12/6 минг куб.м/

сут

5000


5000

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


39.

Сув олиш иншоотидан Д-100 - 200 мм янги ичимлик суви қувурларини тортиш


км

16,3

1200


1200

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


Янги трансформатор ўрнатиш ва 3,2 км кабель тармоқларини тортиш


дона/км

4/3,2

570

570


Ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


40.

Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман марказлари ва аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш дастури доирасида тоза ичимлик сувини келтириш ишларини якунлаш


км

23

8000

4000

4000

Жаҳон банкининг маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами




31270

9570

21700



9.2. Оқава сув тармоқларини қуриш

41.

Ховос тумани оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш

км


5,0

10000

4000

6000

2019 йил - республика бюджети, 2020 йил - Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси


Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


объект


1

42.

Янги қуриладиган оқова сув ҳайдаш иншоотларигача Д 160 - 500 мм. оқова сув қувурларини тортиш


км


15,0


19000

3500

15500

2019 йил - республика бюджети,2020 йил - Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


объект

4


жами




29000

7500

21500



43.

Д-700 мм ўзи оқар сув коллекторини қуриш


км

3

2500


2500

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами




2500


2500



10. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ

10.1. Электр энергияси тармоқларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш

44.

"Бунёдкор" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

3

150

150


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


45.

"Бунёдкор" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

7,5

300

300


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


46.

"Бунёдкор" МФЙда 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш


км

1

45

45


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


47.

"Чаманзор" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

3

150

150


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


48.

"Чаманзор" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

10

400

400


49.

"Чаманзор" МФЙда 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш


км

0,5

23

23


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

50.

"Истиқлол" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

2

100

100


51.

"Истиқлол" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

10

400

400


52.

"Истиқлол" МФЙда 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш


км

0,5

23

23


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

53.

"Дўстлик" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

4

200

200


54.

"Дўстлик" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

12

480

480


55.

"Дўстлик" МФЙда 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш


км

3

135

135


56.

"Тинчлик" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

3

150

150


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

57.

"Тинчлик" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

8

320

320


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

58.

"Тинчлик" МФЙда 10 кВли ҳаво тармоғини қуриш


км

4

180

180


59.

"Еттигузар" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

2

80

80


60.

"Еттигузар" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

3,5

140

140


61.

"Еттигузар" МФЙда 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш


км

0,7

35

35


62.

"Карвонсарой" МФЙдаги 250 кВ трансформаторни янгилаш


дона

2

100

100


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

63.

"Карвонсарой" МФЙдаги 0,4 кВ ҳаво тармоғини янгилаш


км

4

160

160


64.

"Карвонсарой" МФЙда 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш


км

1

45

45


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

65.

Сим тўсинларни алмаштириш ва янгилаш


дона

2000

1400

1400


66.

Ховос шаҳарчасини электр энергия билан таъминловчи 1955 йилда қурилган 35/6 кВ "Аъзамов" нимстанциясини реконструкция қилиш


дона

1

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


жами



х

5016

5016




10.2. Янги қурилаётган уйларни электр энергия билан таъминлаш

67.

Янги қуриладиган кўп қаватли уйларга янги 160 кВ трансформатор ўрнатиш


дона

15

750

750


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

68.

Янги 10 кВли ҳаво тармоғини қуриш


км

5

225

225


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

69.

Янги 0,4 кВли ҳаво тармоғини қуриш


км

12

480

480


70.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган 2 сотихли уй-жойлар жойлашган массивга янги 0,4 кВли ҳаво тармоғини тортиш


км


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



71.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган 2 сотихли уй-жойлар жойлашган массивга янги трансформатор ўрнатиш


дона


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида


Лойиҳа-

смета

ҳужжат-

лари

асосида



"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


жами



32

1455

1455




11. ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА

72.

"Бунёдкор" МФЙдаги ўрта босим д-159 мм газ қувурини таъмирлаш


км

0,65

43,7

43,7


"Ўзтрангаз" АЖ маблағлари

"Ўзтрансгаз" АЖ

73.

Ховос шаҳарчасидаги д-159 мм бўлган газ қувурларини реконструкция қилиш


км

0,3

70

70


74.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган 2 сотихли уй-жойлар жойлашган массивга янги газ тармоғи тортиш (д-57/76 мм)


км

1

62

62


75.

Янги қуриладиган кўп қаватли уйларни газлаштириш


км

6

1324,2

1324,2



Жами



7,95

1499,9

1499,9




11.1. Газ қувурларини жорий таъмирлаш бўйича

76.

Ховос шаҳарчаси "Бунёдкор" МФЙдаги д-273 мм бўлган газ қувурини демонтаж ва монтаж қилиш


км

0,5

308

308


"Ўзтрангаз" АЖ маблағлари

"Ўзтрансгаз" АЖ

77.

Ховос шаҳарчасидаги Тошкент, Зафар, Тадбиркорлар, Ал-Бухорий кўчаларидаги мавжуд газ қувурларини тартибга келтириш


км

1,2

42

42


78.

Янги қуриладиган кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминлаш учун газ тақсимлаш қурилмасини ўрнатиш


дона

20

60

60



жами




410

410




12. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

79.

Янги қуриладиган 30 дона 5 қаватли уйларга оптик толали алоқа тармоғини қуриш


км

3,8

113,1

113,1


"Ўзбектелеком" АК маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,Сирдарё вилояти ҳокимлиги


80.

Янги қуриладиган объектларга оптик толали алоқа тармоғини қуриш


км

4,7

54

54


"Ўзбектелеком" АК маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами



8,5

167,1

167,1




13. ТОЗА ҲУДУД ДУК ХОВОС ФИЛИАЛИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

81.

Мултилифтли махсус чиқинди ташиш техникаси учун контейнерлар харид қилиш


дона

8

200

200


Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси


82.

Чиқинди ташлаш учун махсус қутилар ўрнатиш


дона

100

100

100



жами




300

300




14. ТУМАН АРХИТЕКТУРА БЎЛИМИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

83.

Ховос туман қурилиш бўлимига плоттер харид қилиш


дона

1

30

30


Қурилиш вазирлиги маблағлари


Қурилиш вазирлиги



жами




30

30




15. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БЎЙИЧА

84.

"Чаманзор" МФЙдаги 3-сон 140 ўринли МТМни биносини реконструкция қилиш


дона

1

2200

2200


Инвестиция дастури доирасида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


85.

"Тинчлик" МФЙдаги 1-сон МТМ реконструкция қилиш


дона

1

1500

1500


86.

"Бунёдкор" МФЙда 4-сон МТМни капитал таъмирлаш


дона

1

300

300


87.

160 ўринли янги МТМ биносини қуриш


дона

1

7800

500

7300

Инвестиция дастури доирасида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами



4

11800

4500

7300



16. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БЎЙИЧА

88.

"Чаманзор" МФЙда 315 ўринли янги мактаб қуриш


дона

1

4039,9

4039,9


Инвестиция дастури доирасида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


89.

1-мактабни мукаммал таъмирлаш


дона

1

3000


3000

90.

9-мактабни мукаммал таъмирлаш


дона

1

3100


3100

91.

13-мактабни мукаммал таъмирлаш


дона

1

1500


1500

Инвестиция дастури доирасида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


92.

14-мактабни мукаммал таъмирлаш


дона

1

2000


2000


жами



5

13639,9

4039,9

9600



17. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИ БЎЙИЧА

93.

Ховос туман кўп тармоқли поликлиникасининг Ховос шаҳарчасида жойлашган филиалига оилавий поликлиника мақомини бериш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш (шаҳар оилавий поликлиникасига айлантириш)


дона

1

5100

300

4800

Инвестиция дастури доирасида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


94.

Туман давлат санитария-эпидемиология назорати марказига янги бино қуриш


дона

1



Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


Инвестиция дастури доирасида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги



жами



2

5100

300

4800



18. ТУМАН МАРКАЗИДА БУЗИЛИШГА ТУШГАН ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА

95.

Ховос тумани "Тинчлик", "Дўстлик" ва "Бунёдкор" МФЙ ҳудудидаги бузилишга тушган 300 дан ортиқ турар ва нотурар жойлар учун компенсация пуллари ажратиш


дона


Баҳолаш

ҳужжат-

лари

асосида


15000


Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларнинг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси


Молия вазирлиги,Сирдарё вилояти ҳокимлиги


         

*) Лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг, иш ҳажмининг қийматига аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 май











































Время: 0.1510
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск