Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.2019 й. 392-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

392-сон қарорига

ИЛОВА



Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус,

профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим

муассасалари педагог кадрларини аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини (кейинги ўринларда педагог кадрлар деб аталади) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари педагог кадрларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Мактабгача таълим вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда Халқ таълими вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда Маданият вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги деб аталади) ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда малака тавсифлари деб аталади) талаблар асосида ўрганилади.

3. Қуйидагилар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш;

иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш;

хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.


4. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.


5. Аттестация педагог кадрлар учун ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.

Педагог кадрлар уларнинг ёзма аризасига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портали орқали амалга оширилади.

6. Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:

мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, профессионал маълумотли;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли;

профессионал таълим муассасаларининг олий, ўрта махсус ва профессионал маълумотли педагог кадрлари (ишлаб чиқариш таълими усталари) ўтказилиши шарт.

7. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг:

илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлган педагог кадрлари аттестацияга жалб этилмайди;

пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади.


7-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорида рўйхати белгиланган халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига - олий, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчиларига - бош ўқитувчи малака тоифаси берилади;

республика фан олимпиадаларида ва кўрик-танловларнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади.

8. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

9. Тузилмасида умумтаълим бўғинлари мавжуд бўлган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг умумий ўрта таълим босқичида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанларидан дарс бераётган педагог кадрлари аттестациядан ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ўтказилади.

10. Узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

11. Малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

13. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қиладива педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.

14. Аттестацияга доир ташкилий масалалар таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, педагог кадрларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади.


16. Аттестация ўтказишда таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва аттестацияни назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштириш ишлари аттестация жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, шунингдек, аттестацияга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишдан, биринчи, олий малака тоифали ва етакчи, бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларига талабгор педагог кадрлар учун тест (ёзма, ижодий иш, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) синовларини ўтказишдан ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишдан, педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар топширилишини таъминлашдан иборат.

Аттестацияни назорат қилиш унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларга оид маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликларва идораларга юбориш орқали амалга оширилади.


2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ


§ 1. Умумий қоидалар


17. Педагог кадрлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган педагог кадрлар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтади.


18. Таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари ушбу таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим тизимларининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси - етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси - бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.

19. Педагог ходимларнинг олий маълумот ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломида (кейинги ўринларда - диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларга мос келадиган фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

20. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома-таржимаи ҳол, сўнгги бир йил давомида ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) тўпланади.


21. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишини тасдиқловчи мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда олий таълим муассасалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссиялари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб аталади) томонидан амалга оширилади.


§ 2. Мактабгача давлат таълим муассасалари

педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил

этиш ва аттестация комиссияларини тузиш


22. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларида, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида (кейинги ўринларда мактабгача таълим бошқармалари деб аталади) мактабгача таълим ташкилотларидаги олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда касаба уюшмаси деб аталади) вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.


23. Қуйидагилар мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


24. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.


25. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун мактабгача таълим бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.


26. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирларининг буйруқлари билан тасдиқланади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.


27. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.



§ 3. Умумий ўрта таълим муассасалари педагог

кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва

аттестация комиссияларини тузиш


28. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида, вилоятлар халқ таълими бошқармаларида, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида (кейинги ўринларда халқ таълими бошқармалари деб аталади) умумий ўрта таълим муассасаларидаги (барча тип ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатлардаги) умумтаълим фанлари бўйича олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги, тизимида умумий ўрта таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


29. Қуйидагилар халқ таълими бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


30. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


31. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун халқ таълими бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.


32. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларининг буйруқлари билан тасдиқланади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


33. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.



§ 4. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари,

ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари

ҳамда мактаб-интернатлар педагог кадрлари учун

аттестацияни ташкил этиш ва аттестация

комиссияларини тузиш


34. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида, вилоятлар маданият бошқармаларида, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида (кейинги ўринларда маданият бошқармалари деб аталади) болалар мусиқа ва санъат мактабларининг, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун маданият бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Маданият бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Маданият вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Маданият бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби маданият бошқармаси бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


35. Қуйидагилар маданият бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


36. Туман (шаҳар) маданият бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби тегишли маданият бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) маданият бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


37. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун маданият бошқармалари аттестация комиссияларига буюртманома бериш.


38. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби тегишли туман (шаҳар) маданият бўлими мудирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасаси раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) маданият бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва таълим муассасаси Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


39 Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.



§ 5. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат

мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари

ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг педагог

кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва

аттестация комиссияларини тузиш

40. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари деб аталади) спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


41. Қуйидагилар жисмоний тарбиява спорт бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


42. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби тегишлижисмоний тарбия ва спорт бошқарси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


43. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссияларига буюртманома бериш.


44. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби тегишли туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасаси раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва таълим муассасаси Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


45. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.



§ 6. Профессионал таълим ҳамда ўрта махсус таълим

педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш

ва аттестация комиссияларини тузиш

46. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида профессионал таълим педагог кадрларини (ишлаб чиқариш таълими усталарини) аттестациядан ўтказиш учун касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбар ходимлари (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий вакили (комиссия раиси ўринбосари), Касб-ҳунар таълим тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг масъул ходими ёки олий таълим муассасаларининг соҳага масъул проректорлари, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.

47. Қуйидагилар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бирой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


48. Олий таълим муассасаларида улар таркибидаги ўрта махсус таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссиялари тузилади.

Олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссиялари таркиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида ўрта махсус таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссиялари таркиби олий таълим муассасасининг соҳага масъул проректори (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий вакили (комиссия раисининг ўринбосари), олий таълим муассасасининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


49. Қуйидагилар олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бирой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.



§ 7. Вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри

тизимидаги таълим муассасалари педагог кадрлари

учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация

комиссияларини тузиш


50. Вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри тизимидаги таълим муассасалари иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун вазирлик ёки идора аттестация комиссиялари тузилади.

Вазирлик ёки идора аттестация комиссиялари таркиби умумий ўрта таълим муассасалари бўйсунадиган вазирлик ёки идора ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Вазирлик ёки идора аттестация комиссиялари таркиби тегишли вазирлик ёки идоранинг соҳага масъул таркибий бўлинмаси раҳбари (комиссия раиси), Давлат инспекциясининг вакили (комиссия раисининг ўринбосари), ушбу таълим муассасаси раҳбари, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.


51. Қуйидагилар вазирлик ёки идора аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


52. Вазирлик ва идораларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари тизимидаги таълим муассасалари иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари тузилади.

Ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари бўйсунадиган вазирлик ёки идора ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий бўлинма раҳбари (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари - комиссия котиби) иборат бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида жойлашган вазирликлар ва идораларнинг тўғридан-тўғри тизимидаги таълим муассасалари иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.


53. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.


54. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар аттестация комиссиялари таркибига киритилмайди.


55. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестация ушбу Низом талабларига ҳамда аттестация жадвалига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.


56. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрларнинг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасалари раҳбарлари буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.


57. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.

Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига таълим муассасалари раҳбарининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (мактабгача таълим ташкилоти методистлари)ва тажрибали педагог кадрлар киритилади.

58. Таълим муассасалари раҳбарлари эксперт гуруҳи томонидан тайёрланган тавсия ва ҳужжатлар йиғмажилдларини тегишли аттестация комиссияларига тақдим этади.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ,

СЕРТИФИКАТЛАР БЕРИШ ҲАМДА ТАЪЛИМ

ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАРНИ БЕЛГИЛАШ


59. Аттестация икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда - аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

иккинчи босқичда - аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


59-1. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

60. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:

а) дарс ўтиш маҳорати - дарс таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги, таълим олувчиларининг рейтинг кўрсаткичлари, таълим бериш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаши, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга ҳамда хорижий тиллар ва ижтимоий-сиёсий билимларга эга эканлигини аниқлаш;

б) меҳнати самарадорлиги - таълим олувчиларнинг тайёрлаганлиги, таълим олувчилар ва аттестациядан ўтувчиларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва турли мусобақаларда эришган ютуқлари;

в) ўқув фани бўйича малака синовлари - дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислиги ёки ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест (қоғозда, онлайн, офлайн) ёзма ёки ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) натижалари.

61. Педагог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.

62. Педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аттестациядан ўтказганлик учун йиғимнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади, қолган 50 фоизи Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда педагог кадрга нисбатан "Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин" қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.


63. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун назорат материаллари мазмунини шакллантириш, кўпайтириш ва ушбу жараённи ўтказиш Давлат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари тегишлича Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.

64. Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига талабгор педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда таълим турлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

65. Аттестация комиссиялари педагог кадрларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги ҳамда ўқув фани бўйича малака синови натижаларини таҳлил қилади ва тегишли қарор қабул қилади.


66. Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.


67. Аттестация комиссиялари қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:


а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин";

75 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин";

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин";

74 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин";

65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин" (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);


в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

65 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин";

64 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин";

60 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин" (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

г) мутахассис, олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин";

59 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин";

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас".

68. Аттестация комиссиялари мутахассис, олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрлар бўйича "Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас" қарорини қабул қилса, улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.

Аттестация комиссиялари қайта аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бўйича "Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас" қарорини қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда бекор қилинади.

69. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст баҳоланса "аттестациядан ўтмади" деган қарор қабул қилинади.


70. Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.


71. Педагог кадр узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан "Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин", мутахассис, олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича "Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас" қарори қабул қилинади.

72. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.


73. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.

Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси педагог кадрларнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.


74. Педагог кадрларнинг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади.


75. Аттестация комиссияларининг қарорига кўра олий, биринчи, иккинчи малака тоифасига ёки бош, етакчи, катта ўқитувчи лавозимига эга бўлган педагог кадрларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддат ичида топширилади.

Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади.


76. Сертификат қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унда ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя даражаси бўлади. Сертификат бланкалари Давлат инспекцияси буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси босмахонасида тайёрланади.


77. Давлат инспекцияси бошлиғи, мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари, олий таълим муассасалари ректорлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ва таълим муассасалари раҳбарлари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликларва идораларнинг раҳбарлари сертификатларнинг ҳисоби, сақланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.

78. Аттестация комиссиялари сертификатларнинг педагог кадрларга тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади ва унда қуйидагиларни қайд этади:

тартиб рақами;

педагог кадрларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

сертификатнинг тартиб рақами, серияси;

сертификат берилишига асос бўлган комиссия қарорининг санаси ва тартиб рақами;

сертификатни берган комиссиянинг номи;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат нусхаси (дубликати)нинг берилиши асоси ва санаси.


79. Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.


80. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган педагог кадрларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.

81. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис, олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланаётган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга охирги сертификатда кўрсатилган малака тоифаси ёки лавозими бўйича жалб қилинади.

82. Давлат инспекцияси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.

83. Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёхуд олий ёки профессионал таълим муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозими) берилади:

ўрта махсус, профессионал маълумотли педагог кадрларга - ўрта махсус, профессионал маълумотли ўқитувчи лавозими;

бакалавр даражасига эга педагог кадрларга - мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозими;

магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга - иккинчи малака тоифаси ёки катта ўқитувчи лавозими (ушбу малака тоифаси ёки лавозимига эга бўлган педагог кадрлар беш йилдан кейин белгиланган тартибда навбатдаги аттестацияга жалб қилинади);

илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига эга бўлган педагог кадрларга - олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозими (ушбу малака тоифаси ёки лавозимига эга бўлган педагог кадрлар кейинги аттестацияларга жалб қилинмайди).



4-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


84. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагог кадрлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.


85. Апелляция комиссияси беш кишидан иборат таркибда аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида тегишлилигига кўра:

мактабгача таълим вазири, халқ таълими вазири, маданият вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруқлари билан ушбу вазирликларда - олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун;

мактабгача таълим вазири, халқ таълими вазири, маданият вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруқлари билан мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида - биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун;

мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқларининг тегишли буйруқлари билан мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида - иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг тегишли буйруқлари билан олий таълим муассасаларида, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаларида ҳамда ҳудудий бўлинмаларда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун ташкил этилади.

86. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.


87. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.


88. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.


89. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.


90. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.


91. Мурожаат этувчи педагог кадрлар апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.


92. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.


93. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог кадрга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


94. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


95. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Педагог кадрларнинг аттестациясини

ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари



1-босқич

Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар. 

Аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ҳар йили

20 январга қадар




2-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Давлат инспекцияси.


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш.


Ҳар йили

март ойида


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари.


2. Туман (шаҳар) мактабгача, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш.

Туман (шаҳар) мактабгача, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари.


3. Таълим муассасаларида муассаса аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекцияси.

4. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, олий таълим муассасалари, тизимида таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш.



3-босқич

Таълим муассасалари раҳбарлари.

1. Аттестация муддатини эълон қилиш ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириш.


2. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрларнинг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасаларида эксперт гуруҳлари тузиш.

Ҳар йили

февраль-апрель

ойида


 

Таълим муассасаларида тузилган

эксперт гуруҳлари.





3. Аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижаларини, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлигини экспертлар томонидан ўрганиш ҳамда тегишли тавсиялар тайёрлаш



4-босқич

Мактабгача, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, олий таълим муассасалари, тизимида таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссиялари.

Эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилиш, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиони) ўрганиш ва педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ҳар йили

май-июнь

ойларида


  




5-босқич

Давлат инспекцияси, мактабгача, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, олий таълим муассасалари, тизимида таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар)ва муассасалар аттестация комиссиялари.

Аттестация комиссияларининг қарорига кўра иккинчи, биринчи, олий малака тоифаси ёки катта, етакчи, бош ўқитувчи лавозимига эга бўлган педагог кадрларга сертификат топшириш.


Ҳар йили

июнь-июль

ойларида


  





Низомга

2-ИЛОВА



комиссияси йиғилишининг _____ йил "___" _____________ даги ______-сон


(комиссия номи ёзилади)


Қ А Р О Р И


Раислик қилувчи:

- комиссия раиси

Иштирок этганлар:

- комиссия раисининг ўринбосари


- комиссия аъзоси


- комиссия аъзоси


- комиссия аъзоси


- комиссия аъзоси


- комиссия котиби

Т/р

Таълим муассасасининг номи ёки рақами

Педагог кадрнинг

Дарс бераётган ўқув фани

Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими

Ўқув фани бўйича малака синови балли

Дарс ўтиш маҳорати балли

Меҳнати самарадорлиги балли

Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори

Аттестация натижаларига кўра берилган малака тоифаси ёки лавозими

фамилияси

исми

отасининг исми












Комиссия раиси:

Комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия котиби:





Низомга

3-ИЛОВА



(Республика, вилоят, шаҳар, туман номи)




(таълим муассасасининг номи ёки рақами)


АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ



(педагог кадрнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Туғилган йили, куни ва ойи

Маълумоти








(таълим олган муассасасининг номи)

(тамомлаган йили)

Таснифлаш бўйича


(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

Илмий даражаси ёки илмий унвони

Педагогик стажи

Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими бўйича иш стажи ______ йил; шу жумладан мазкур таълим муассасасида ___________ йил

Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти

(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларда)

Мукофотлари


Комиссия қарори


(тўлиқ ёзилади)

Комиссия раиси




(Ф.И.О.)

(имзо)

Комиссия раисининг ўринбосари




(Ф.И.О.)

(имзо)

Комиссия котиби




(Ф.И.О.)

(имзо)

Комиссия аъзолари




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)




______ йил "___" ___________



(йил, кун ва ой кўрсатилади)






Низомга

4-ИЛОВА



Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ

Серияси ________ N _______________

Ушбу сертификат

га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


____________ йил "____" _____________ да ўтказилган ________________________________________________________________________

йиғилишининг

(комиссия номи ёзилади)


_____________-сон қарори асосида _______________________________________________________________________________________

бўйича

(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги сўз билан ёзилади)


берилди.

(малака тоифаси ёки лавозими сўз билан ёзилади)


Комиссия раиси




(Ф.И.О.)

(имзо)

                М.Ў.

Қайд рақами




(тарқатиш дафтарига қайд этилган рақам ёзилади)


_________ йил "____" ______________



(йил, кун ва ой кўрсатилади)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 372-модда

















































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск