ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 й. ПҚ-4320-сон "Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2019 й.

N ПҚ-4320



БАХШИЧИЛИК САНЪАТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган бахшичилик санъати атоқли бахши-шоирларимиз, фольклоршунос олимларимизнинг фидойи меҳнати, ижодий тафаккури билан асрлардан асрларга ўтиб келмоқда.

Халқимизнинг юксак бадиий даҳоси билан яратилган ушбу ноёб санъатни асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича мамлакатимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада юртимизда "Алпомиш" достонининг минг йиллиги кенг нишонлангани, Термиз шаҳрида бу улуғ бадиий обида шарафига, Самарқанд шаҳрида атоқли бахшиларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуалари бунёд этилгани, давлатимиз томонидан "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони таъсис қилинганини қайд этиш лозим.

Бугунги кунда Термиз шаҳрида бахшичилик мактаби, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида фольклор синфлари фаолият кўрсатмоқда. Юртимизда кўп томлик "Қорақалпоқ фольклори" тўпламлари чоп этилди, 100 томлик "Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари" мажмуаси нашр этилмоқда. Бахши-шоирлар томонидан ижро этилаётган асарларни ёзиб олиш, уларни илмий ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Яқинда Термиз шаҳрида илк бор ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивали халқаро миқёсдаги йирик маданий ҳодиса сифатида кенг эътироф этилгани алоҳида эътиборга лойиқ.

Айни вақтда ҳозирги глобаллашув даврида, тижорат воситасига айланган "оммавий маданият", шоу-бизнеснинг салбий таъсири тобора кучайиб бораётган бир шароитда фольклор санъатига эътибор ва қизиқиш сусайиб бораётгани, кўп жойларда унутилиб, ҳимоя ва муҳофазага муҳтож бўлиб тургани кузатилмоқда.

Халқимиз маданиятининг ҳаётбахш сарчашмаси бўлган бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиздаги ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, ёш авлодни миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат, тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз шаҳрида давлат муассасаси шаклида Республика Бахшичилик санъати марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ҳамда унинг ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш;

соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари, "устоз-шогирд" анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;

бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва бошқа таълим муассасалари қошида бахшичилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;

бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

бахшичилик санъатининг сара намуналарини тўплаш ва фондини яратиш, уларнинг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш, бу соҳани юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш;

бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борада ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, жумладан, турли халқаро анжуманлар ва танловлар, концертлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


3. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

молиявий ва ташкилий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;

мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бахши-шоир, оқин ва жировларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни бахшичилик санъатига оид зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;

маданият ва санъат муассасалари қошидаги бахшичилик тўгаракларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғулар ва жиҳозлар билан таъминлаш;

бахшичилик санъати билан боғлиқ илмий-тадқиқотлар, нашр ишлари ҳамда комплекс илмий экспедицияларни молиялаштириш;

бахшичилик санъатига доир ҳомийликни ривожлантириш, соҳага хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш;

қонунчиликда белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш.


4. Қуйидагилар:

Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага;

Республика Бахшичилик санъати марказининг таркибий тузилмаси 2-иловага;

Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг таркиби 3-иловага;

Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекцияси тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарурат бўлганда, Марказ ва Жамғарма тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

икки ой муддатда Марказ ва Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари назарда тутилсин;

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Термиз шаҳридаги бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернатини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бахшичилик санъати ривожи учун зарур бўлган мусиқа чолғулари (дўмбира, сибизға, чанқовуз, қўшнай, ғажирнай, бўламон, қўбиз кабилар) ишлаб чиқарадиган усталар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, устахоналар учун жой ажратиш, махсус ёғоч ва металл маҳсулотлари билан таъминлаш чораларини белгиласин;

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда бахши-шоир, жиров ва оқинлар томонидан ижро этиладиган асарлар куйларини ноталаштириш ишларини босқичма-босқич амалга оширсин;

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси билан биргаликда ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган бахшичилик санъатини ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида бахшичилик санъати давлат ансамблларини, ушбу санъат тури ривожланган бошқа ҳудудларда эса вилоят ансамблларини ташкил этсин;

тегишли ҳудудларда болалар мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик санъати синфларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Марказ ва Жамғарма учун бино ажратиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда автотранспорт воситаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига устоз бахшилар ва достончилар, ёш ижрочилар, бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган машҳур достонлар ҳақида кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПҚ-4320-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


1.

Республика Бахшичилик санъати маркази, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасининг уставини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2019 йил

1 июль


-

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), тегишли вазирликлар ва идоралар


2.

Республика Бахшичилик санъати маркази, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекциясининг штатларини ва муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

1 июль


-

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Б.Ашрафхонов),

тегишли вазирликлар ва идоралар


3.

Республика Бахшичилик санъати маркази, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолият йўналишлари ва функцияларини инобатга олиб, ходимларнинг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль


-

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Б.Ашрафхонов),

тегишли вазирликлар ва идоралар


4.

Маданият ва санъатга ихтисослаштирилган мактабларда бахшичилик синфлари ва курсларини очиш, Ўзбекистон санъат ва маданият институтида бахшичилик ва достончилик таълим йўналишларини ташкил этиш.


2019 йил

1 сентябрь


-

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

тегишли вазирликлар ва идоралар


5.

Республика Бахшичилик санъати марказини бахши-шоирлар томонидан яратилган ва ижро этилаётган достон, терма, айтимларни сифатли ёзиб олиш ва тарғиб этиш учун зарур бўлган овоз ёзиш ҳамда замонавий видеотехника воситалари билан таъминлаш.


2019 йил

1 декабрь


Маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Фольклор асарларини аудио ва видео дискларга ёзиб олиш, кўпайтириш ва сотишни йўлга қўйиш.

2019 йил

1 декабрь

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

тегишли вазирликлар

ва идоралар


7.

Бахшичилик санъати йўналишида "устоз-шогирд" анъаналарининг сақланиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида жамоатчилик асосида "Ўзбекистон бахшилар уюшмаси"ни ва унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш.


2019 йил

1 август


-

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

тегишли вазирликлар ва идоралар


8.

Бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали чет давлатлар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


2019-2020

йилларда


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), тегишли вазирликлар ва идоралар


9.

Маданият марказларини бахшичилик санъатига доир адабиётлар билан таъминлаш.


2019 йил

1 декабрь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10.

2019 йили Термиз шаҳрида ўтказилган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳақидаги китоб-альбомни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


2019 йил

1 декабрь


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), "Ҳунарманд" уюшмаси (У.Абдуллаев), Бадиий академия (А.Нуридинов), тегишли вазирликлар ва идоралар


11.

Маданият ва санъат муассасалари қошида бахшичилик санъати, фольклор санъати, достончилик, халфа қўшиқлари, шунингдек, чанқовуз, сибизға, қўшнай, бўламон, қўбиз, ноғора сингари қадим чолғулар синфлари ва тўгаракларини босқичма-босқич ташкил этиш.


2019-2020

йиллар


Маҳаллий бюджет ва марказларнинг ўз маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Бахшичилик санъати йўналишида бахшилар, оқинлар ва жиров ижрочиларининг республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.


2020 йилдан

бошлаб икки

йилда бир

марта


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

"Ўзбекистон бахшилари" китоб-альбомининг иккинчи томини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


2020 йил

1 август


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), тегишли вазирликлар ва идоралар


14.

Ўзбек халқ оғзаки ижодиётини жаҳонга тарғиб этиш мақсадида "Халқ ижодиёти" веб-сайтини ташкил этиш.


2020 йил

1 март


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), тегишли вазирликлар ва идоралар


15.

Жойларда бахшичилик йўналишларида ансамбллар ташкил этган ҳолда, маҳаллалар, маданият марказлари, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ҳамда санъат саройларида "Достон" кечалари ва таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувларни ташкил этиш.


Режа-жадвал

асосида


Ҳомийлик хайрия маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


16.

Ўқитувчиликка жалб этилган бахшиларнинг мунтазам малакасини ошириб бориш.


Режа

асосида


Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), тегишли вазирликлар ва идоралар


17.

Бахшилар ижросидаги достонларни изчил тўплаш мақсадида комплекс илмий экспедициялар уюштириш.


Режа

асосида


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), тегишли вазирликлар ва идоралар


18.

Бахшичилик соҳасида шаклланган ижодий мактаблар, "устоз-шогирд" анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш.


Доимий


Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), тегишли вазирликлар ва идоралар


19.

Бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш.

Доимий

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Б.Ашрафхонов), тегишли вазирликлар ва идоралар


20.

Ҳозирга қадар 15 томи босмадан чиққан, жами 100 томдан иборат этиб белгиланган "Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари" мажмуасини 2030 йилгача тўлиқ нашрдан чиқариш.


2019-2030 йиллар

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев)


21.

Бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш мақсадида оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


Доимий

Ташаббускор маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), тегишли вазирликлар ва идоралар


22.

Ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали бахшичилик санъатини кенг тарғиб этиш.


Доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармалари маблағлари


Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), тегишли вазирликлар ва идоралар


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПҚ-4320-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика Бахшичилик санъати марказининг таркибий

ТУЗИЛМАСИ







Бош директор








Бадиий кенгаш




















  

















Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари


Бош администратор


Бош ҳисобчи


















Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

2


Кадрлар бўйича бош мутахассис









"Устоз-шогирд" мактаби бўлими

6

















Бахшичилик санъати тарихий экспозицияси бўлими

2


Юрисконсульт









Бахшичилик чолғу асбобларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими

2







Хўжалик мудири







Бахшичилик санъатини

илмий ривожлантириш бўлими

3


































АКТ ва матбуот хизмати ходими





















Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 23 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПҚ-4320-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика Бахшичилик санъати

маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини

ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг

ТАРКИБИ

Б.С. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Кенгаш раиси


лавозимига кўра

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Р.А. Усманов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


М.М. Ҳожиматов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Т.А.Боболов

-

Сурхондарё вилояти ҳокими


И.Ж. Юлдашев

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори


А. Мансуров

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори


лавозимига кўра

-

Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори, Кенгаш котиби


          

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПҚ-4320-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика Бахшичилик санъати

маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини

ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекцияси

ТУЗИЛМАСИ


Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши





Жамғарманинг ижрочи директори




























Ижрочи директор ўринбосари




Молия бўлими

4


















Дастурларни амалга ошириш ва стратегик

ривожланиш бошқармаси бошлиғи




Бухгалтерия

2


















Бахшичилик санъатини ривожлантириш бўлими

5




Кадрлар бўйича бош мутахассис



















Маркетинг ва коммуникациялар бўлими

5




Юридик бюро

2


















Матбуот котиби




Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис




Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 24 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.



"Халқ сўзи", 2019 йил 15 май









































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск