ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 й. 391-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2019 й.

N 391



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА   ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай муҳит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республика давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганишни таъминласин.

Ўрганиш якунларига кўра:

2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда - Тошкент шаҳри давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича;

2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги уч ой муддатда умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штат бирликларини қайта кўриб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май



























Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск