Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Сотиб олиш, сотиш, акционерлик жамиятига ва жавобгарлиги чекланган жамиятга айлантириш мумкин бўлган давлат корхоналари ва ташкилотлари мулки қийматини баҳолаш тўғрисида Низом (ЎзССЖ ВМ 26.06.1991 й. 171-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 26 июндаги

171-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Сотиб олиш, сотиш, акционерлик жамиятига ва

жавобгарлиги чекланган жамиятга айлантириш

мумкин бўлган давлат корхоналари ва ташкилотлари

мулки қийматини баҳолаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом сотиб олиш суммасини аниқлаш, мол-мулк меҳнат жамоаси аъзолари томонидан сотиб олинганда ёки бошқа субъектларга сотилганда, шунингдек, акцияланганда сотиб олиш натижаларини расмийлаштириш учун дастлабки миқдор сифатида давлат корхоналари ва ташкилотлари (бундан кейин - корхона) мулки қийматини баҳолашнинг усуллари ва тартибини белгилайди.


2. Корхона мулки қийматини баҳолаш рўйхатдан ўтказиш натижаларига, ҳақиқатда шаклланган нархларга, шунингдек, баҳолаш қийматига таъсир кўрсатувчи бошқа омилларга кўра белгиланадиган мулкнинг мавжудлиги ва ҳақиқий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.



II. МУЛКНИ БАҲОЛАШНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1. Корхоналарнинг мулкини сотиб олиш, сотиш билан боғлиқ ишларни, шу жумладан, мол-мулк қийматини баҳолашни ҳам ўз ичига олган ишларни ташкил этиш давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган орган томонидан ташкил этиладиган комиссия зиммасига юклатилади.


2. Комиссия таркибига давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган органнинг, молиявий органларнинг ва банк муассасаларининг, шунингдек, меҳнат жамоасининг вакиллари киради. Комиссия ишига ихтисослаштирилган маслаҳат берувчи (аудитор) ташкилотлар ҳам жалб этилиши мумкин.


3. Комиссия белгиланган тартибда корхона мулкини рўйхатдан ўтказишни ва баҳолашни ташкил этади ҳамда унинг ўтказилишини назорат қилади.



III. АСОСИЙ ВА ОБОРОТ МАБЛАҒЛАРНИ БАҲОЛАШ


1. Баҳоланаётган мулк таркибига:

асосий воситалар: бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, машина ва асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техникаси, ўлчаш, бошқариш асбоблари, транспорт воситалари, инструмент, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари, ишчи ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик ўсимликлар ҳамда бошқа асосий воситалар;

молиявий активлар: касса ва банкларнинг счётларидаги пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар, корхона балансидаги омонатлар ва бошқа молиявий маблағлар, дебиторлик қарзи;

оборот маблағлар: ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, бўлғуси даврлар сарфлари, тайёр маҳсулот, моллар, арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган буюмлар ва бошқа бойликлар;

тугалланмаган қурилиш киради.

Ижара корхонаси аъзолари томонидан давлат мулкини сотиб олишда унинг таркибига ижарага берилган мол-мулк ҳам, ижара даврида ижарачининг маблағлари ва бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан яратилган мулк ҳам киради.


2. Ҳам ишлаб турган (вақтинча капитал тузатишда ва модернизацияда бўлган иншоотлар ҳам шу жумлага киради), ҳам бошқа корхоналар ва ташкилотларга фойдаланишга, ижарага берилган, консервацияда, заҳирада ёки резервда турган тугалланмаган капитал қурилишнинг техник ҳолатидан, яъни физик ишдан чиқиш даражасидан қатъи назар, корхона балансида бўлган асосий воситалар баҳоланади.


3. Сотиб олинадиган (сотиладиган) асосий воситаларнинг қийматини баҳолаш қуйидагиларни изчил аниқлаш асосида босқичма-босқич амалга оширилади:

а) асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати;

б) асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати;

в) асосий воситаларни баҳолаш қиймати, аммо қолдиқ қийматидан кам эмас.


4. Нархларнинг янги прейскурантлари мавжуд бўлган асосий воситаларни тиклаш қиймати кўрсатиб ўтилган прейскурантлар асосида аниқланади. Янги прейскурантлар мавжуд бўлмаганда асосий воситаларни тиклаш қиймати амалдаги прейскурантлар асосида физик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


5. Асосий воситаларнинг маънавий ишдан чиқишини ҳисобга олиш мақсадида уларнинг дастлабки қиймати айрим ҳолларда асбоб-ускуналарнинг маънавий ишдан чиқиши кўрсаткичи билан аниқлаштирилиши мумкин. Бу кўрсаткич ишнинг техника-ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ёки баҳоланаётган асбоб-ускунанинг, шу жумладан, импорт асбоб-ускунанинг конструктив параметрлари (иш унуми, энергия сиғими ва бошқалар)нинг ана шундай вазифани бажарувчи биргаликдаги асбоб-ускуна кўрсаткичларига нисбатан аниқланади.


6. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати улар қийматини баҳолашнинг негизи ҳисобланади. Қолдиқ қиймат баланс (тиклаш) қийматини ишдан чиқиш суммаси қийматига камайтириш йўли билан аниқланади. Ишдан чиқиш суммаси асосий воситаларни тўла тиклаш амортизацияси нормалари ва улардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Комиссиянинг қарорига кўра ишдан чиқиш даражаси асосий фондларнинг дастлабки истеъмол хоссаларини йўқотиш даражасига боғлиқ равишда аниқлаштирилиши мумкин.

Ишдан чиқиш даражасига машина ва асбоб-ускуналардан вақт эътибори билан фойдаланиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин. Бундай ҳолда тузатувчи коэффициент сменаликнинг ҳақиқий ва режа кўрсаткичи нисбати асосида аниқланиши мумкин.

Бунда асосий фондлар қиймати уларнинг қолдиқ баланс қийматидан, материаллар, хом ашё ва бошқа моддий бойликлар қиймати эса уларга баҳо бериш даврида амал қилувчи доимий нархлардан паст миқдорда белгиланиши мумкин эмас.


7. Давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган орган билан келишилган ҳолда комиссиянинг таклифига кўра сотиб олинадиган мулкни баҳолаш мулкнинг айрим турларини (юқори самарали, янги ва импорт асбоб-ускуна, товар-моддий бойликларнинг тақчил заҳиралари ва мулкнинг бошқа турлари) баҳолаш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда мулкнинг гуруҳлари бўйича йириклаштирилган методлар билан амалга оширилиши мумкин.


8. Давлат томонидан муҳофаза қилинадиган ва меъморчилик, бадиий ёки тарихий қимматга эга бўлган, ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган ҳамда корхона балансида бўлган иншоотлар бўйича қийматни қайта баҳолаш фақат янги смета нархлари жорий этилиши муносабати билан ўтказилади. Сотиб олишнинг имкониятлари ва аниқ шартлари ҳамда бундай иншоотларни баҳолаш масалалари тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланувчи органлар билан келишилган ҳолда ҳал этилиши керак.


9. Оборот воситаларга тегишли бўлган товар-моддий бойликларга ҳамда арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган буюмларга дастлабки баҳо бериш амалдаги улгуржи ёки чакана нархлар бўйича амалга оширилади. Бойликларнинг айрим турларига янги нархлар белгиланганлиги ҳисобга олиниб, уларнинг қиймати аниқлаштирилади.


10. Мулкнинг сотиш қийматини аниқлашда қўшимча равишда: корхонанинг молиявий аҳволи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга (кўрсатилаётган хизматларга) бўлган талаб, ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги, ривожланиш истиқболлари ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши, корхонанинг мавқеи ва бошқа омиллар ҳисобга олинади.

Корхона мулки чет харидорларга сотилган ҳолларда унинг мулки чакана нархлар бўйича, улар мавжуд бўлмаганда эса ана шунга ўхшаш мулкни кооперативларга сотишда ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси томонидан белгиланадиган ошириладиган коэффициентлар билан улгуржи нархлар бўйича баҳоланиши мумкин.

Мулкнинг сотиш қийматини аниқлаштириш тўғрисидаги қарор давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган орган томонидан қабул килинади.



IV. СОТИБ ОЛИШ СУММАСИГА

ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР


1. Корхона меҳнат жамоаси аъзолари томонидан сотиб олинадиган ҳолларда давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган орган корхонанинг мулки устав фонди миқдорида сотиб олиниши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда мулкнинг қиймати ҳам қопланмаган зарарлар ва халқ депутатлари маҳаллий Советлари балансига ўтказилмаган ноишлаб чиқариш иншоотлари қиймати суммасига камаяди, меҳнат жамоаси эса сотиб олинадиган корхона мажбуриятларини мерос қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


2. Давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган органнинг қарорига кўра корхона мулкини сотиб олиш (сотиш) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида келишилган шартнома бўйича амалга оширилиши мумкин.

Корхона мулки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинганда (сотилганда) ҳар йилги тўловлар миқдори нархларнинг ўсишига банк кредити фоизларига, инфляция ва бошқа омилларга боғлиқ равишда мулкнинг дастлабки қиймати ошиб бориши ҳисобга олиниши керак.



V. МУЛКНИ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


1. Комиссия томонидан асосий ва оборот маблағлар, тугалланмаган қурилиш қийматини баҳолаш далолатномалари тузилади. Уларда рўйхатга олиш ва баҳолаш натижалари акс эттирилади (1-5-иловалар). Кўрсатиб ўтилган далолатномаларга ўтказиладиган баланс, рўйхатга олиш натижалари ҳужжатлари, ихтисослаштирилган маслаҳат бериш ташкилотларининг хулосалари илова қилинади. Баҳо бериш далолатномалари комиссия ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади.


2. Баҳолаш қиймати мулкнинг сотиш қийматини (нархини) аниқлаш учун дастлабки миқдор ҳисобланади.


3. Мулкни сотиш бўйича битишувлар миқдори ва сотиб олиш суммасининг келиб тушиши тўғрисидаги статистик ҳисобот маҳаллий молия органлари томонидан ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмиталари белгилаган тартибда ва муддатларда статистика бошқармасига тақдим этилади.


4. Тегишли қонун қабул қилингунга қадар сотиб олиш суммаси корхонадан мақсадли фойдаланиш учун уни жумҳурият мулкига ёки бошқа мулкчиликка тегишли деб топишга боғлиқ ҳолда бюджет ҳисобига ўтказилиши керак.

Давлат корхонаси (ташкилоти) мулкини сотиб олиш тўғрисидаги ордер корхонанинг жумҳурият мулкига ёки бошқа мулкчиликка тегишли деб топилишига боғлиқ ҳолда 6-иловага мувофиқ давлат органи томонидан берилади.

Корхона мулки бўлиб-бўлиб сотиш шарти билан сотиб олинганда давлат корхонаси (ташкилоти) мулкини сотиб олиш тўғрисидаги ордер давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган органнинг қарори билан сотиб олиш суммасининг камида ярми миқдоридаги маблағ бюджетга ўтказилгандан кейин берилиши мумкин. Бунда ордерга маблағнинг қолган қисмини бюджетга ўтказиш тартиби ва муддатларини белгиловчи ҳужжат илова қилинади.


5. Ордер беришда харидор томонидан иншоотнинг сотиш қийматидан ортиқча сотганлик учун объектни сотиш қийматининг 1,5 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.



VI. ДАВЛАТ КОРХОНАСИ (ТАШКИЛОТИ) МУЛКИНИ

СОТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Давлат корхонаси ёки ташкилоти мулкини сотиш фуқароларнинг, меҳнат жамоасининг, давлат бўлмаган юридик шахснинг, давлат мулки объектларини тасарруф этувчининг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин.


2. Давлат корхонаси мулкини сотиш юзасидан талабнома:

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ёки унинг томонидан жумҳурият мулкини бошқариш ваколати берилган органга;

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашига, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарига ёки Қорақалпоғистон МССЖ мулки ёки коммунал мулк бўйича унинг томонидан вакил қилинган органга берилади.

Талабнома 7-иловадаги намуна бўйича тузилади.

1-ИЛОВА


Сотиб олиш (сотиш) мумкин бўлган асосий

воситалар қийматини баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ



__________________________________ лардан иборат таркибдаги комиссия

(фамилияси, исми, отасининг исми)


___________________________________________ нинг асосий воситаларини

(корхонанинг номи)


199____йил  1 __________________ даги ҳолатига кўра рўйхатдан ўтказди,

баҳолади ва ишдан чиқишини аниқлади.

Объектнинг рўйхатдан ўтказиш рақами

Объектнинг номи


Техник тавсифи

Фойда-

ланишга топши-

рилган

йили

Дастлабки (баланс) қиймати (минг сўм)

Ҳақиқий физик ишдан чиқиши

Ҳақиқий қолдиқ қиймати (минг сўм)

Баҳолаш қиймати (минг сўм)

%

ҳисобида


гр. 5хгр. 6

100 минг сўм

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Жами:


Комиссия аъзоларининг имзолари

2-ИЛОВА


199___йил 1_________________даги ҳолатига кўра оборот

маблағларининг мавжудлигини баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

_________________________________ лардан иборат таркибдаги комиссия

(фамилияси, исми, отасининг исми)


____________ нинг оборот маблағларини 199___йил 1______________даги

(корхонанинг номи)


ҳолатига кўра рўйхатдан ўтказди ва баҳолади.

Оборот маблағлар

турининг номи


Номен-клатура рақами

Ҳисобга олиш бирлиги


Сони

Амалдаги нарх

Ҳақиқий қиймати

Баҳолаш қиймати

Жами:

Комиссия аъзоларининг имзолари



3-ИЛОВА


Тугалланмаган қурилиш қийматини баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


__________________________________________ лардан иборат таркибдаги

(фамилияси, исми, отасининг исми)


комиссия___________________________________________________ бўйича

корхонанинг номи)


тугалланмаган қурилиш қийматини ҳолатига 199___ йил 1__________даги

ҳолатига кўра баҳолади

(минг сўм)

Объектнинг

номи

Техник тавсифи

Смета

қиймати

Ҳақикий

қиймати

Баҳолаш қиймати

Жами:

Комиссия аъзоларининг имзолари

4- ИЛ0ВА



Мулкнинг баҳолаш қийматини аниқлашда____________________________

__________________________________________________________________

(корхонанинг номи)


фаолиятини тавсифлашда ҳисобга олинадиган дастлабки маълумотлар

(минг сўм)


Ўлчов бирлиги

Охирги ҳисобот йили

Жорий

йил

Навбатдаги

йилга

лойиҳа

1. Ишлаб чиқариш ҳажми

минг сўм




шу жумладан, давлат

буюртмаси бўйича






2. Фойда (зарар)


"__"




3. Бюджетга тўловлар


"__"




4. Бюджетдан ажратмалар


"__"




5. Капитал маблағлар ҳажми






6. Банкнинг узоқ муддатли

кредитлари





7. Рентабеллик





корхона бўйича

%




тармоқ бўйича ўртача

%




8. Реализациядан ташқари

йўқотишлар

минг сўм




9. Технологик асбоб-ускунанинг сменалилик коэффициенти






5-ИЛОВА


199___ йил 1_________________________________ даги ҳолатига кўра

______________________________________________________________

(корхонанинг номи)


мулки қийматини баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

(минг сўм)


Баҳолаш

қиймати


1. Асосий воситалар



2. Оборот маблағлар  ҳаммаси



шу жумладан:



товар-моддий бойликлар юклаб жўнатилган

товарлар



Бошқалар



3. Қурилиши тугалланмаган объектлар



4. Мулкни баҳолаш қиймати жами (1м+2м+Зм)





Комиссия аъзоларининг имзолари



Сана




6-ИЛОВА

Давлат корхонаси мулкини сотиб олиш тўғрисида

ДАВЛАТ ОРДЕРИ


_______________ ш.  199___йил   “____”______________________


Ушбу олиш-сотиш ордери_______________________________________

(давлат мулкини бошқариш ҳуқуқига эга

____________________________________________________ дан_______

бўлган органнинг номи)                                                                                        (минг


________________ қийматли давлат мулкини сотиб олган____________

сўм)                                                                                                           (харидорнинг


_____________________________________________________ га берилди.

номи)


_________________________________ миқдорида давлат божи тўланди.

(минг сўм)


Мулкни сотиб олиш счётига тегишли равишда:


а) жумҳурият бюджетига____________________ сўм


б) маҳаллий бюджетга_______________________ сўм тўланди.


Ушбу ордер икки нусхада тузилди, улардан бири_____________________

(харидорнинг


_____________________ га берилди, иккинчиси эса халқ депутатлари

номи)


ноҳия, шаҳар, вилоят Совети ижроия қўмитасининг молия бўлимида (бошқармасида) сақланади.

Молия бўлими (бошқармаси) мудири

(имзо)

199__ йил   "____" ________________

7-ИЛ0ВА


________________________________________________________________

халқ депутатлари

________________________________________________________________

Советининг номи

раиси ўртоқ ___________________________________________ га

________________________________________________________________

___________________________________________________ манзилгоҳдаги

________________________________________________________________

(фуқаро, меҳнат жамоаси, давлат бўлмаган юридик шахс)


_____________________________________________________________ дан

ТАЛАБНОМА


________________________________________________________________

(халқ депутатлари Советининг номи)


________________________________________________________________

(мулкини сотиб олиш назарда тутилаётган корхонанинг номи)


______________________________________ мулкини бизнинг мулкимизга


сотиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман (сўраймиз).

                                                                                                            Имзо ва сана





























Время: 0.1839
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск