ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Молия вазирлигининг 52-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-19-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 8-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.04.2019 й. Қарори (АВ томонидан 14.05.2019 й. 2822-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2019 й.

N 2822-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2019 й.

N 52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.04.2019 й.

N 2019-19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2019 й.

N 8


ҚАРОРИ



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24, 121-сон қарори (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б. Ходжаев





Қарорга

ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1-банддан бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


3. 6-банднинг биринчи хатбошисидан "ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан ва 2-иловадан "ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 9-банддан "ва мажбурий ажратмалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 3 ва 4-иловалардан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 379-модда








































Время: 0.2088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск