Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2019 й. 5/24-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.05.2019 й. 905-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2019 й.

N 905-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.03.2019 й.

N 5/24


ҚАРОРИ



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси рус тилидаги матни "соотношение между" деган сўзлардан кейин "долгосрочными и" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 2.9-бандда:

биринчи хатбошидан учинчи жумла чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларга берилган истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ тартибда амалга оширилади.";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Тижорат банклари кредит сиёсатига

нисбатан қўйиладиган талаблар

тўғрисида низомга

ИЛОВА



Истеъмол кредитлари ва қарзларининг

тўлиқ қийматини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб жисмоний шахслар - истеъмолчиларга (бундан буён матнда қарз олувчилар деб юритилади) берилган истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кредит ёки қарзнинг тўлиқ қиймати (бундан буён матнда КТҚ деб юритилади) - истеъмол кредити ёки қарз олиш билан боғлиқ тўловларининг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси ҳамда тўлиқ қиймати;


шартнома - тижорат банклари ва уларнинг филиаллари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) томонидан қарз олувчиларга пул маблағларини тўловлилик, муддатлилик ва қайтаришлилик шартлари асосида берилишини назарда тутувчи кредит ёки қарз шартномаси.


2. КТҚни ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:

а) асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;

б) банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар - агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;

в) учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:

суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;

қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;

қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;

мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.

Банк томонидан КТҚ кўрсаткичининг ҳисоб-китоби шартнома муддати тугагунга қадар мазкур бандда назарда тутилган барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


3. КТҚ ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмайди:

а) қарз олувчининг учинчи шахслар фойдасига амалга оширадиган тўловлари, мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно;

б) қарз олувчининг шартнома шартларини бажарилмаслиги билан боғлиқ тўловлари, шу жумладан неустойка ва бошқа турдаги жарималар.

в) банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда берилган кредитлар (қарзлар) бўйича тўловлар, хусусан:

валюта ҳисобварағидан (ажратилган кредит валютасидан) фарқли ўлароқ, бошқа валютада амалга оширилган операциялар бўйича ундирилган комиссиялар;

банк картасини чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ комиссиялар;

кредит (қарз) суммаларини банкоматлардан фойдаланган ҳолда нақд пулда олганлиги учун тўланган комиссиялар.


4. Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:

а) шартнома тузилганда;

б) кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида. Агар маълумотлар тақдим этиш вақтида мазкур Тартибнинг 2-бандида назарда тутилган айрим тўловлар миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда банк томонидан унга маълум бўлган шу турдаги тўловларга амал қилиши ҳамда кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга шу тўловларнинг манбаларини ошкор қилиши лозим (масалан, КТҚни ҳисоблашда тарифларидан фойдаланилган суғурта компаниясининг номи ва бошқалар).


5. КТҚни ҳисоблашда қарз олувчининг кредит ёки қарз бўйича амалга ошириб бўлган тўловлари улар ҳақиқатда тўланган вақтда, келажакда амалга оширадиган тўловлари эса, шартнома тузилган санада маълум бўлган кредит ёки қарз бериш шартларига асосан тўловларни тўлаш жадвали бўйича ҳисобга олинади.

Агар гаров предметини суғурталаниши шартнома тузилган санадан кейин амалга ошириладиган бўлса, у ҳолда банк қарз олувчидан суғурта компаниясига амалга оширилиши мўлжалланаётган тўлов суммасини аниқлаши ва шу суммадан келиб чиққан ҳолда КТҚни ҳисоблаб чиқиши шарт.


6. Агар кредит ёки қарзнинг фоиз ставкаси базавий кўрсаткичларга (Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси, инфляция даражаси ва бошқалар) боғланган бўлса, у ҳолда банк КТҚни ҳисоблашда шу кундаги базавий кўрсаткичларнинг миқдоридан фойдаланади.


7. Банклар КТҚни дастурий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблайди. Бунда, Microsoft EXCEL дастурининг ЧИСТВНДОХ функциясидан фойдаланиш тавсия этилади (агар Microsoft EXCELнинг версияси инглиз тилида бўлса, у ҳолда XIRR функцияси).


8. Банклар ўзларининг расмий веб сай-сайтларида потенциал қарз олувчиларга КТҚни мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим. Бунда банклар КТҚнинг ҳисоб-китоб тартибини ва уни ҳисоблаб чиқишдаги тўловларнинг рўйхатини ошкор қилишлари керак.


9. КТҚни ҳисоблашда вергулдан кейин бир белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги иккинчи белги "5" га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда иккинчи белги бир бирликка оширилади.

Масалан: КТҚ кўрсаткичи 18,66 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач - 18,7 ҳосил бўлади.


10. Банклар КТҚнинг миқдорини қарз олувчилар билан тузиладиган шартномаларда кўрсатишлари шарт. КТҚ миқдори шартноманинг биринчи варағининг ўнг юқори бурчагида, квадрат шаклдаги рамка ичига, оқ фонда қора ранг билан, 16 ўлчамдан кам бўлмаган яхши ўқиладиган шрифт билан, рақам ва сўзлар билан ёзилади.


11. Банклар қарздорга КТҚ миқдори тўғрисидаги маълумот билан бирга, шартнома тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредит ёки қарзнинг асосий қиймати, фоизлари, комиссион ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги таърифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар қарздорнинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда ёзма маълумот тақдим этади.


12. Банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит ёки қарз тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этилганида мижозларга кредит ёки қарз олиш билан боғлиқ КТҚни ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 378-модда







































Время: 0.2264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск