Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Марказий банк Бошқарувининг 15.04.2019 й. 7/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.05.2019 й. 1863-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2019 й.

N 1863-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.04.2019 й.

N 7/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сон "Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                         Т. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 48-банднинг "в" кичик бандидаги "икки" ва "учинчи" деган сўзлар тегишли равишда "уч" ва "тўртинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:

ўн иккинчи хатбошидаги "икки кун муддатда" деган сўзлар "уч банк иш куни муддатида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма учинчи хатбошидаги "Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу" деган сўзлар "Солиқ кодексига асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22" белги - илгари "21" белги билан солиқ тўловчининг банклардаги операциялар тўхтатилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.".


3. 8-иловадаги "икки кун муддатда" деган сўзлар "уч банк иш куни муддатида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 380-модда






































Время: 0.1766
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск