ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 й. 395-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2019 й.

N 395



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА МИЛЛИЙ

ҲАМДА ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ТИЗИМЛАРИ

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, чет тилини билиш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг таклифига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгилансин:

а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейинги ўринларда чет тили деб аталади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда миллий сертификат деб аталади) ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF), Тest de Connaissance du Francais (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 4,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42), Cambridge Assessment English PET халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 3) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF), Тest de Connaissance du Francais (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

в) Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome dEtudes en Langue Francaise (DELF), Test de Connaissance du Francais (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура мутахассисликларига (Тошкент давлат юридик университети магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF), Тest de Connaissance du Francais (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Тошкент давлат юридик университетининг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатларнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.


2. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилиши назарда тутилсин:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome dEtudes en Langue Francaise (DELF), Test de Connaissance du Francaise (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.


3. 2019 йилга қадар Давлат тест маркази томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи ушбу сертификатларнинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

395-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарорининг 3-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "3" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


в) бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 374-модда










































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск