язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2019 й. 403-сон "Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2019 й.

N 403




БАЛИҚ ОВЛАШ ХЎЖАЛИКЛАРИГА ТАБИИЙ

СУВ ҲАВЗАЛАРИ УЧАСТКАЛАРИНИ АЖРАТИШ,

БАЛИҚНИ САНОАТ ЙЎЛИ БИЛАН ОВЛАШ, БАЛИҚ

ОВЛАШ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ТАБИИЙ СУВ

ҲАВЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИГИ УЧУН

ИЖАРА ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШ ВА УНДИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Табиий сув ҳавзаларида маҳсулдорлик оширилиши эвазига балиқ овлаш хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш, балиқ овлаш хўжаликлари учун ижара тўловларини мақбул тарзда белгилаш заруратини ҳисобга олган ҳолда, балиқ овлаш хўжаликларига берилган табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов







Васирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

403-сон қарорига

ИЛОВА



Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув

ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат

йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг

табиий сув хавзаларидан фойдаланганлиги учун

ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижарага берилган табиий сув ҳавзаси участкалари бўйича ижара ҳақи миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Иҳ = Ҳ1 * Му * Ис, бунда:


Иҳ - ижара ҳақи;

Ҳ1 -бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);

Му - сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;

Ис - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ амалдаги энг кам иш ҳақи миқдорининг фоиз ставкаси, сўмда".


2. Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан тўланадиган

ижара ҳақи тўловини ҳисоблашда сув ҳавзалари

участкалари маҳсулдорлигига боғлиқ ҳолда

қўлланиладиган ставкалар

МИҚДОРИ

Маҳсулдорлик,

га/кг


Энг кам ойлик

иш ҳақи, фоиз


Ижара ҳақини ҳисоблаш

формуласи


10 гача


100,0

(10 х 1 х 100 % ЭКИҲ/100)

10,1-30 гача


90,0

(10 х 1 х 90 % ЭКИҲ/100)

30,1-50 гача


80,0

(10 х 1 х 80 % ЭКИҲ/100)

50,1-70 гача


70,0

(10 x 1 x 70 % ЭКИҲ/100)

70,1-80 гача


60,0

(10 x 1 x 60 % ЭКИҲ/100)

80,1-90 гача


50,0

(10 х 1 х 50 % ЭКИҲ/100)

90,1-100 гача


40,0

(10 х 1 х 40 % ЭКИҲ/100)

100,1 дан юқори


30,0

(10 х 1 х 30 % ЭКИҲ/100)

       

Эслатма:

1) бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);

2) сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;

3) 1 га табиий сув ҳавзага кўлланиладиган энг кам иш ҳақи миқдорининг фоиз ставкаси;

4) энг кам ойлик иш ҳақининг (ЭКИҲ) бир баравари миқдорида.

Бунда: 1 га табиий сув ҳавзасига энг юқори 100 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи энг кам ойлик ижара ҳақининг 10 фоиз миқдорида.


1) 10 х 1 х 100% х 202730 / 100 = 20 273 сўм - 10 кг.

2) 10 х 1 х 90% х 202730 / 100 = 18 246 сўм - 30 кг.

3) 10 х 1 х 80% х 202730 / 100 = 16 218 сўм - 50 кг.

4) 10 х 1 х 70% х 202730 / 100 = 14 191 сўм - 70 кг.

5) 10 х 1 х 60% х 202730 / 100 = 12 163 сўм - 80 кг.

6) 10 х 1 х 50% х 202730 / 100 = 10 136 сўм - 90 кг.

7) 10 х 1 х 40% х 202730 / 100 = 8 109 сўм - 100 кг.

8) 10 х 1 х 30% х 202730 / 100 = 6 081 сўм - 100.1 кг. дан юқори


1 га сув ҳавзага энг паст 30 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи -6 081 сўм.

(10 х 1 х 30% ЭКИҲ / 100) = 6 081


Изоҳ. Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгариши билан бирга ижара ҳақи суммасининг миқдори ҳам ўзгаради".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 май