ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2019 й. 408-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

408-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва

нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Кенгаш умумдавлат манфаатларининг тадбиркорлар манфаатлари билан ўзаро алоқасини тартибга солиш, саноат тармоқларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун ташкил этилган коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.


3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш;

ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (кейинги ўринларда ТИФ ТН деб аталади) ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


5. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

божхона божлари ставкаларини оптималлаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган ҳамда божхона божлари билан бир хил иқтисодий самарага эга бўлган бошқа солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда тегишли хулосаларни ишлаб чиқади;

халқаро тажрибани, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва органлар, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда манфаатдор субъектлар деб аталади) мурожаатларини ўрганиш асосида нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;


2) тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун таклифлар шакллантиришда иштирок этиш соҳасида:

илғор халқаро тажрибани қўллаш асосида нотариф тартибга солиш чораларини янада такомиллаштириш бўйича ваколатли органлар ва манфаатдор субъектларнинг таклифларини эшитади ҳамда тегишли таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқади;

маъмурий тўсиқларни камайтириш, шу жумладан, ташқи савдо соҳасидаги муддатларни қисқартириш ва тартиботларни соддалаштириш қисми бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;

муҳокамалар асосида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқади;

манфаатдор субъектлар учун тариф ва нотариф тартибга солишга тегишли маълумотларни ва божхона иши бўйича тавсияларни тарқатади;

оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг расмий веб-сайтида Кенгаш фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилади;


3) ТИФ ТН ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш соҳасида:

манфаатдор субъектларнинг ТИФ ТНга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича мурожаатларини қўриб чиқади;

товарларни таснифлаш бўйича халқаро тажрибани, шу жумладан, Жаҳон божхона ташкилотининг тавсиялари асосида ўрганиб чиқади;

ТИФ ТН ва товарларни таснифлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади.


6. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларга сўровлар юбориш ҳамда улардан зарур статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш;

Кенгаш кўриб чиқадиган масалалар бўйича аниқ ваколатлар доирасида вазифаларни амалга ошириш бўйича Кенгаш таркибига кирувчи давлат органлари раҳбарларига топшириқлар бериш;

тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва манфаатдор субъектларга тушунтиришлар бериш;

тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш тўғрисида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун тавсияларни ишлаб чиқиш;

Кенгашга юкланган вазифалар доирасида йиғилишлар давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини эшитиш;

ТИФ ТН доирасида товарларни таснифлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ўртасида сўровномалар ўтказиш;

зарур ҳолларда халқаро экспертларни, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мутахассисларини, илмий-тадқиқот марказларининг ходимларини, олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини тегишли ташкилотлар раҳбарияти билан келишилган ҳолда жалб қилиш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Кенгаш манфаатдор субъектларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиши шарт.



3-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


8. Кенгаш раиси Кенгаш фаолиятга умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради, унинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

кун тартибини белгилаш ва Кенгаш йиғилишларини чақириш;

Кенгаш йиғилишларида раислик қилиш;

Кенгаш йиғилишлари регламентини, иш режасини, кун тартиби ва йиғилиш баённомаларини тасдиқлаш;

Кенгаш қабул қилган қарорлар ижроси юзасидан назоратни ташкил этиш;

Кенгаш аъзоларига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан унинг аъзолари ишини мувофиқлаштириш;

манфаатдор субъектлардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;

ушбу Низомга мувофиқ Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига биноан Кенгаш раисининг ўринбосари Кенгаш ишига раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини режалаштиради, йиғилишларни олиб боради, Кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Кенгаш фаолиятини ташкил этади ва Кенгаш котибияти ҳисобланади.


9. Кенгаш котибияти Кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

манфаатдор субъектларнинг таклифларини қабул қилади ва кўриб чиқади;

ариза берувчилар билан бевосита муҳокамалар олиб боради ҳамда ишлаб чиқариш ва божхона назоратини амалга ошириш жойларига чиқиб уларнинг фаолиятини ўрганади;

таклифларни умумлаштиради, Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини шакллантиради;

ушбу Низомга мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқишни мувофиқлаштиришни ва Кенгаш фаолиятини ташкил этилишини таъминлайдиган бошқа вазифаларни амалга оширади.


10. Кенгаш аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Кенгаш йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатларини бошқа шахсларга юклатиш ҳуқуқисиз шахсан иштирок этиш;

Кенгаш йиғилишида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаган тақдирда, кун тартибига киритилган масала бўйича ўз фикрини ёзма равишда юбориш;

йиғилишларда овоз бериш жараёнида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаган Кенгаш аъзосининг фикрини кўриб чиқиш ва инобатга олиш.


11. Кенгаш йиғилишлари ички ва ташқи бозорларда юзага келадиган вазиятлар таъсирига жавоб бериш зарур бўлган ҳолларда, бироқ олти ойда камида бир марта Кенгаш раиси томонидан чақирилади.

Кенгаш навбатдаги йиғилишининг дастлабки кун тартиби ва материаллари йиғилиш ўтказилишидан камида 10 календарь кун олдин Кенгаш аъзоларига йиғилиш хабарномаси билан биргаликда юборилади.

Кенгаш аъзолари томонидан Кенгашнинг навбатдаги йиғилишидан камида 5 календарь кун олдин кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалар дастлабки кун тартибидаги масалаларнинг қўшимча рўйхатига киритилади.

Йиғилиш давомида Кенгаш унинг очилишида тасдиқланган якуний кун тартибига исталган вақтда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


12. Кенгаш фаолияти қарорларни қабул қилишда унинг ваколатларига оид масалаларни эркин муҳокама қилиш, ошкоралик, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик принципларига асосланади.

Кенгаш фаолиятининг асосий шакли ишлаб чиқилган ва тасдиқланган кун тартиби асосида ўтказиладиган йиғилишлар ҳисобланади.


13. Кенгаш йиғилишида белгиланган аъзолар сонининг камида ярми иштирок этса, Кенгаш қарор қабул қилишга ваколатлидир. Кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раиси ёки йиғилишда раислик қилаётган унинг ўринбосарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади. Баённомалар Кенгаш раиси ёки Кенгаш йиғилишида раислик қилаётган унинг ўринбосари ҳамда котиб томонидан имзоланади.

Кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар юзасидан алоҳида фикрга эга бўлган Кенгаш аъзолари уни ёзма равишда баён этишга ҳақлидир, ушбу фикр Кенгаш йиғилишининг баённомасида акс эттирилиши ва унга илова қилиниши шарт.

14. Кенгаш қабул қилган қарорлар тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.



4-БОБ. МАНФААТДОР СУБЪЕКТЛАРДАН

ТУШГАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


15. Манфаатдор субъектларнинг мурожаатлари Кенгаш котибияти томонидан қуйидаги масалалар бўйича қабул қилинади:

товарларга белгиланган божхона божи ставкаларини оптималлаштириш бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда;

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ёки имтиёзларни бекор қилиш бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда;

тариф ва нотариф тартибга солишнинг бошқа масалалари бўйича ихтиёрий шаклда.

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда ёзма ёки электрон шаклда топширилиши мумкин.


16. Мурожаатлар Кенгаш котибиятига тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, агар уларни қўшимча ўрганиб чиқиш, қўшимча ҳужжатларни сўраш ёки Кенгаш аъзоларининг хулосасини тайёрлаш зарур бўлган тақдирда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


17. Кенгаш котибияти Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида манфаатдор субъектлар ва Кенгаш аъзоларини хабардор қилади.


18. Кенгаш томонидан манфаатдор субъектларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Кенгаш фаолиятини қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентиниг тегишли қарори билан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Товарларга божхона божини

оптималлаштириш масалалари бўйича

МУРОЖААТ

(манфаатдор субъектнинг номи)

Манзил ва телефон рақами:

Директор (раҳбар):

Рўйхатга олинган сана:

Рўйхатга олиш жойи:

Молиявий реквизитлари (банк реквизитлари):

Раҳбар:





имзо

сана


Бош бухгалтер:




(агар мавжуд бўлса)

имзо

сана


Баъзи жавоблар учун жой етарли бўлмаган ёки кўриб чиқилаётган муаммони ҳал этиш билан боғлиқ бирор-бир ўзига хос жиҳат ҳиисобга олинмаган тақдирда, қўшимча варақларни илова қилинг.

Манфаатдор субъектнинг бухгалтерия ва статистика ҳисоботлари ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади.


I. Товарнинг номи ва божхона божининг ставкаси

ТИФ ТН коди (10 та рақамдан иборат) ва маҳсулот номи:


Божхона божининг амалдаги ставкаси:

Таклиф қилинаётган божхона божи ставкаси:

Божнинг амалдаги ставкасини ўзгартиришдан мақсади:

II. Манфаатдор субъект ҳақида умумий маълумотлар


Фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

Манфаатдор субъект ишлаб чиқариш ва/ёки сотиш билан шуғулланадиган асосий товарларнинг рўйхати*:

Ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар рўйхати (агар мавжуд бўлса):

Манфаатдор субъект ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар истеъмолчилари бўлган ташкилотлар рўйхати:

III. Маҳсулот ҳақида умумий маълумот


Бож ставкасини ўзгартириш учун ариза берилган товарнинг хусусиятлари ва сифатини батафсил тавсифлаб беринг:


Товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнларининг моҳиятини тушунтиринг:


Товар ишлатиладиган соҳани тушунтиринг (тармоқлар, ташкилотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва бошқалар):


Ўзингиз ишлаб чиқарган ва импорт қилинадиган ўхшаш маҳсулотларнинг қиёсий тавсифини беринг(агар мавжуд бўлса):


Тавсиф

Импорт қилинган товар

Маҳаллий товар

Изоҳ





















Ўхшаш товарни ишлаб чиқарадиган маҳаллий саноат тармоғи ёки манфаатдор субъект томонидан товарнинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беринг:


IV. Бож ставкасини ҳисоблаш ва ўзгартириш учун маълумот

Кўрсаткичлар

йиллар

(охирги 3 йилдаги маълумотлар келтирилади):

20 __й.

20 __й.

20 __й.

Ички бозорда маҳаллий товарнинг нархи,

минг сўм минг АҚШ доллари

Ички бозорда ўхшаш (импорт қилинадиган) товар нархи,

минг сўм минг АҚШ доллари




Республикада ишлаб чиқариш ҳажми**, минг тонна (ёки бошқа бирликларда) минг сўм минг АҚШ доллари

Манфаатдор субъектнинг ишлаб чиқариш ҳажми, минг тонна (ёки бошқа бирликларда) минг сўм минг АҚШ доллари

Тармоқ ташкилотларининг ишлаб чиқариш қуввати**, минг тонна

Манфаатдор субъектнинг ишлаб чиқариш қуввати,

минг тонна

Тармоқда ишлайдиган ходимлар сони**,

киши

Манфаатдор субъектнинг ишловчилари сони,

киши

Ушбу товар импорти, минг тонна минг сўм минг АҚШ доллари

Ушбу маҳсулот экспорти, минг тонна минг сўм минг АҚШ доллари




Маҳсулот бирлигининг ўртача таннархи, сўм/тонна АҚШ доллари/тонна

Импорт қилишда харажатлар (божхона божи, ҚҚС, божхона йиғими, акцизлар)




Истеъмол ҳажмида импортнинг улуши (ишлаб чиқариш), %

Ишлаб чиқариш рентабеллиги, %

Маҳаллий товарни ишлаб чиқариш ҳажмида экспортнинг улуши, %

Маҳаллий товарнинг экспорт нархи (етказиб бериш шартларини кўрсатинг)

Ушбу жадвалдаги маълумотларга исталган зарур изоҳларни келтиринг.



V. Бож ставкаси ўзгаришининг таъсири таҳлили


Товарни ишлаб чиқаришнинг юзага келиши мумкин бўлган ўсиши (камайиши)ни баҳолаш:

Товарга (импорт ва маҳаллий) юзага келиши мумкин бўлган талабнинг камайиши (ўсиши) ни баҳолаш:


Ички бозорда маҳаллий ва импорт товарларини сотиш нисбати бўйича мумкин бўлган ўзгаришларни (камайиш/ўсиш) баҳолаш:

*) Агар ташкилотлар бирлашмаси ариза берувчи сифатида иш кўраётган бўлса, тегишли бирлашмага кирадиган ҳар бир ташкилот бўйича материаллар тақдим этилади.


**) Манфаатдор субъектда бўлмаган маълумотларниталаб қилиш тақиқланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш

ёки имтиёзларни бекор қилиш юзасидан

МУРОЖААТ

(манфаатдор субъектнинг номи)

Манзил ва телефон рақами:

Директор (раҳбар):

Рўйхатга олинган сана:

Рўйхатга олиш жойи:

Молиявий реквизитлар (банк реквизитлари):


Раҳбар:





имзо

сана


Бош бухгалтер:




(агар мавжуд бўлса)

имзо

сана


Баъзи жавоблар учун жой етарли бўлмаган ёки кўриб чиқилаётган муаммони ҳал этиш билан боғлиқ бирор-бир ўзига хос жиҳат ҳиисобга олинмаган тақдирда, қўшимча варақларни илова қилинг.

Манфаатдор субъектнинг бухгалтерия ва статистика ҳисоботлари ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади.



I. Товарнинг номи ва божхона божининг ставкаси

ТИФ ТН коди (10 та рақамдан иборат) ва товарнинг номи:

Кўрилаётган товарни киритиш (чиқариб ташлаш)да зарур бўлган норматив ҳужжатнинг номи, санаси ва рақамини кўрсатинг:


Божхона тўловларининг амалдаги ставкаси:

Ушбу товар учун имтиёзларни бериш (бекор қилиш)дан мақсад:

II. Манфаатдор субъект ҳақида умумий маълумот


Фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

Манфаатдор субъект ишлаб чиқариш ва/ёки сотиш билан шуғулланадиган асосий товарларнинг рўйхати*:

Ариза берилган товар иштирокида маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар рўйхати (агар мавжуд бўлса):

Манфаатдор субъект ишлаб чиқарадиган товар истеъмолчилари бўлган ташкилотлар рўйхати:

III. Товар ҳақида умумий маълумот


Имтиёзларнибериш ёки уларни бекор қилишсўралгантоварнинг хусусиятлари ва сифатини батафсил тавсифланг:


Товар қўлланиладиган соҳани тушунтиринг (тармоқлар, ташкилотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва бошқалар):


Сиз импорт қиладиган ва маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўхшаш товарининг қиёсий тавсифини беринг(агар мавжуд бўлса):


Тавсиф

Импорт қилинган товар

Маҳаллий товар

Изоҳ





 

 



IV. Имтиёзларни бериш (бекор қилиш) мақсадга мувофиқлигини ҳисоблаш учун маълумот

Кўрсаткичлар

йиллар

(охирги 3 йилдаги маълумотлар келтирилади):

20 __ й.

20 __ й.

20 __ й.

Ички бозорда маҳаллий товарнинг нархи,

минг сўм минг АҚШ доллари

Ўхшаш (импорт қилинадиган) товар нархи,

минг сўм минг АҚШ доллари




Республикада ушбу товарни ишлаб чиқариш ҳажми**,

минг сўм минг АҚШ доллари




Таклиф этилган товар иштирокида ишлаб чиқариладиган товарлар (хизматлар) ҳажми,

минг сўм минг АҚШ доллари

Таклиф этилган товар иштирокида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ўртача таннархи,

сўм/тонна АҚШ доллари/тонна

Ушбу товарни импорт қилишдаги харажатлар (божхона божи, ҚҚС, божхона йиғими, акцизлар)




Истеъмол (ишлаб чиқариш) ҳажмида таклиф этилаётган товар импорти улуши, %

Ишлаб чиқариш рентабеллиги, %

Ушбу жадвалдаги маълумотларга исталган зарур изоҳларни келтиринг.



V. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш (бермаслик)нинг таъсирини таҳлил қилиш


Ишлаб чиқаришнинг юзага келиши мумкин бўлган ўсишини (камайишини) баҳолаш:

Импорт ҳажми динамикасини баҳолаш:

Ушбу товар иштирокида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) қийматининг камайишига (ўсишига) баҳо бериш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг зарарларини қоплаш манбаларини кўрсатинг, компенсация миқдори бўйича ҳисоб-китоблар келтиринг (агар ҳисоб-китоблар мавжуд бўлса):

*) Агар ташкилотлар бирлашмаси ариза берувчи сифатида иш кўраётган бўлса, тегишли бирлашмага кирадиган ҳар бир ташкилот бўйича материаллар тақдим этилади.


**) Манфаатдор субъектда бўлмаган маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга

солиш бўйича кенгаши томонидан манфаатдор

субъектларнинг мурожаатларини қабул

қилиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Манфаатдор субъектлар


1) Тегишли ҳужжатларни тайёрлаш:

- товарларга божхона божлариставкасини оптималлаштириш бўйича;

- божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёки имтиёзларни бекор қилиш масалалари бўйича;

- тариф ва нотариф тартибга солишнинг бошқа масалалари бўйича.

2) Ҳужжатларни Кенгаш котибиятига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш ёки юбориш.


Манфаатдор субъект ихтиёрига кўра












2-босқич


Кенгаш котибияти


1) Манфаатдор ташкилотлар сўровларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш.

2) Мурожаатни кўриб чиқиш якунига кўра манфаатдор субъектга жавоб юбориш.

3) Таклифларни,шу жумладан, тушган мурожаатлар асосида умумлаштириш ва Кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартибини шакллантириш.


15 кунгача, зарур ҳоллардақўшимча ўрганиб чиқиш, қўшимча ҳужжатларни сўраш ёки Кенгаш аъзоларининг хулосасини тайёрлаш зарур бўлган тақдирда - 1 ойгача












3-босқич


Кенгаш аъзолари, Кенгаш котибияти


1) Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш.

2) Кун тартибига киритилган масалалар бўйича Кенгаш қарорини қабул қилиш.


Ички ва ташқи бозорларда юзага келадиган вазиятлар таъсирига жавоб бериш заруратига кўра, бироқ 6 ойда камида бир марба












4-босқич


Кенгаш котибияти


1) Манфаатдор субъектларни хабардор қилиш.

2) Йиғилиш баёнини Кенгаш аъзоларига маълумот учун қабул қилиш ва ижро учун юбориш.


Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 май













































Время: 0.0113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск