ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Давлат мулки /

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 15.05.2019 й. 404-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

404-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва

хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларининг шакллантириш ва улардан фойланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилган.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи қуйидагилар ҳисобланади:

б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондидаги акциялар (улушлар)ни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқи ҳамда давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, уларга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланадиган фоизлардан, шунингдек "UzAssets" АЖ инвестиция компанияси устав капиталига берилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан ҳамда "UzAssets" АЖ соф фойдасидан Жамғармага тушган маблағлар;

в) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича жамланадиган бошқа манбалар, шу жумладан:

жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;

тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;

хўжалик жамиятлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;

Ўзбекистон Республикасининг давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) олдидаги давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг қарзларини қоплаш учун жамғармага тушган маблағлар;

баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферта ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;

давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларини бузилганлиги учун неустойка суммалари;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилишидан тушумлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Халқаро институтлар ва ташкилотларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;

суд актлари бўйича тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очиладиган шахсий ҳисобварақларида жамланади.

Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг махсус валюта ҳисобрақамига тушади. Жамғарманинг махсус валюта ҳисобрақамига тушган хорижий валютадаги барча сумма ўрнатилан тартибда сотилади (мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолатлар ва алоҳида харажатлардан ташқари). Хорижий валютани сотишдан олинган миллий валютадаги маблағлар Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказилади ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланади.


5. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАГА КЕЛИБ ТУШГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғармага мазкур Низом 3-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ келиб тушган маблағларни тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:

а) маблағларнинг (ушбу банднинг "б" - "д" кичик бандлари бундан мустасно):

87 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

10 фоизи - Жамғармага;

3 фоизи - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

б) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан ушбу банднинг "в" кичик банди мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар:

90 фоизи - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;

10 фоизи - Жамғармага;

в) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;

г) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг "б" кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига;

д) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7. Давлат активларини сотишдан тушган маблағлардан давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади.

Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бекор қилинган тақдирда аввал тақсимлаб, йўналтирилган маблағлар қайтарилмайди.

Харидор олдида қопланмаган қарздорлик қисми бошқа давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қайтарилади, бунда савдо ташкилотчилари ёки воситачиларининг харажатлари қайтарилмайди.

Давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига йўналтирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағлар бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтириш кўзда тутилган тақдирда, мазкур Низомнинг 6-банди маблағларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.

Бунда тушган маблағлар назарда тутилган мақсадларга:

сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда - пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисобрақамларига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;

давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилган ҳолда йўналтирилади.


9. Мазкур Низомнинг 3-бандининг "в" кичик бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг шахсий ҳисобварақларида жамланиб, тақсимланмайди ва белгиланган тартибда фойдаланилади.

10. Давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бекор қилинганда:

маблағларни сотиб олувчига қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида келишуви билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) шартларига мувофиқ амалга оширилади;

давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича хорижий валютада тўланган тўловлар харидор розилиги билан маблағлар қайтарилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича белгиланган тартибда миллий валютада қайтарилиши мумкин;

хорижий валютада тузилган ва тўлов миллий валютада амалга оширилган давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича пеня ёки жарима, шартномани (битимни) бекор қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кундаги, бошқа ҳолларда эса шартнома (битим) белгиланган тартибда бекор қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича хорижий валютада ҳисобланади.

11. Маблағларни мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақсимлаш қуйидагиларни чегирган ҳолда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бир йўла тўловлар;

белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан харидорларга қайтарилган маблағлар;

талабгорлар томонидан давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;

Жамғармага нотўғри тушган ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача суммалар;

давлат активларини сотиш, шу жумладан акцияларни иккиламчи оммавий таклиф қилиш, Агентлик бошқарувидаги давлатга тегишли акцияларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш бўйича депозитарий хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш, давлат корхоналарини қайта ташкил этиш, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва устав фондига бериш мақсадида ҳамда давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари манфаатларини ифодаловчи давлат вакиллари - жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

суд қарорлари асосида амалга оширилган харажатлар.


12. Жамғарманинг тасарруфида қолган маблағлар қуйидагиларга сарфланади:

давлат активларини бошқариш, трансфармация ва хусусийлаштириш билан боғлиқ тадбирларни (симпозиумлар, конференциялар, форумлар, семинарлар, тренинг ва ўқув курслари, ташрифлар, акциялар, кўргазма ва танловлар, оммавий ахборот воситаларида чиқиш ва ёритишлар ва бошқаларни) ўтказишга;

хўжалик жамиятларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашга;

илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг хизматлари, бошқа маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, амалий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича мустақил экспертлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, услубий хужжатлар, давлат активларини олдиндан сотишда мутахассисларни, шу жумладан хорижий ва консалтинг ташкилотларини жалб қилишга - Давлат мулкини сотиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган шартларга ва мезонларга мувофиқ жалб этилган тақдирда;

хусусийлаштиришдан олдин чора-тадбирларни амалга ошириш учун Агентлик томонидан акциялари (улушлари) бошқариладиган хўжалик жамиятларига фоизсиз қарз (заём) маблағларини ажратишга;

Агентликнинг маъмурий ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, давлат активлари электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш харажатларига;

Агентлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга, шу жумладан, улар томонидан уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштиришга, шунингдек, Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга.

Бунда, ушбу банднинг иккинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўзда тутилган харажатларга маблағ, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиш йўли билан ажратилади ҳамда ушбу харажатлар Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Низомга асосан амалга оширилади.

13. Жамғарманинг жорий молия йили якуни бўйича қолдиқ маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


14. Жамғарма маблағларини бошқариш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.


15. Жамғарма ишчи органи Агентликнинг Жамғармани юритиш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

16. Ишчи орган:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;

Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган харажатларни амалга оширади, Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ТУШИШИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ

БЎЙИЧА ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


17. Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра, ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай Агентликка тақдим этилади


18. Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:

хато ва ортиқча кирим қилинган суммалар, шунингдек талабгорлар томонидан шартномалар (битимлар) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган маблағлар - улар қайтарилган даврда;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар - улар ўтказилган даврда.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар Жамғармага қайтарилиши ва мазкур Низомга мувофиқ тақсимланиши лозим.


19. Агентлик ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


20. Жамғармага тушадиган маблағлар ҳисоб-китобининг ўз вақтида олиб борилишини қуйидагилар таъминлайди:

савдо ташкилотчилари - ҳисоб-клиринг хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ биржа савдоларида сотилган давлат активлари бўйича;

Агентлик ва унинг ҳудудий бошармалари - қонун ҳужжатларига мувофиқ биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича;

"UzAssets" АЖ инвестиция компанияси - унинг устав капиталига бериш орқали сотилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан тушган маблағлар бўйича;

маблағлар ўтказишга жавобгар ташкилотлар - бошқа манбалар бўйича.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари Жамғарма маблағларини тўғри тақсимлаш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.


22. Жамғармадан маблағ олувчилар маблағлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ мақсадли ва тўғри фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.


23. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

     





Низомга

2-ИЛОВА



Жамғармагадавлат активларини

сотишдан маблағларни жамлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар

Давлат активларини сотиб олувчилар, савдо ташкилотчилари

Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловларини, пеня ва жарималар суммасини Жамғармага тўлаш


Шартномада белгиланган муддатларда








Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, савдо ташкилотчилари


Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасини ҳисобини юритиш ва мониторинги


Ҳар куни





Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасининг Жамғармага тушишини назорат қилиш


Ҳар куни


     





Низомга

3-ИЛОВА



Жамғарманинг бошқа манбалари

бўйича маблағларни жамлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

  

а) тузилган ва бекор қилинган давлатактивлари олди-сотди шартномаси

(битими) бўйича пеня ва жарималардан тушган маблағлар:

Давлат активларини сотиб олувчилар, савдо ташкилотчилари

Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммасини Жамғармага тўлаш


Шартномада белгиланган муддатларда



Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, савдо ташкилотчилари


Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммасини ҳисобини юритиш ва мониторинги


Ҳар куни





Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммасининг Жамғармага тушишини назорат қилиш


Ҳар куни


б) илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан қайтарилган

асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар , пеня ва жарималардан тушумлар:

Қарз олувчилар

Қарз олувчилар томонидан Жамғармага қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар


Қарз келишувида белгиланган муддатларда







Агентлик

Қарз олувчилар томонидан қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар ҳисобини юритиш ва мониторинги


Ҳар куни





Қарз олувчилар томонидан Жамғармага тўланган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар тушишини назорат қилиш


Ҳар куни



в) Низомнинг 3-банди "в" кичик бандида кўрсатилган бошқа манбалар:

Тўловчилар

Маблағларни Жамғармага тўлаш


Белгиланган муддатларда







Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари

Бошқа манбалар бўйича Жамғармага тушган маблағлар ҳисобини юритиш ва мониторинги


Ҳар куни





Бошқа манбалар бўйича Жамғармага маблағлар тушишини назорат қилиш


Ҳар куни


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 май





































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск