ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2019 й. 402-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

402-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Монополияга

қарши курашиш қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини белгилайди.


2. Монополияга қарши курашиш қўмитаси монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолиятини назорат қилиш ва товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ҳамда товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларини тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида масалалар бўйича - бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Монополияга қарши курашиш қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар) ва унинг таркибига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга бўлади.


7. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, қисқарилган номи - Монополияга қарши курашиш қўмитаси;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Antimonopoly Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқарилган номи - Antimonopoly Committee;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Антимонопольный комитет Республики Узбекистан, қисқарилган номи - Антимонопольный комитет.


8. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг жойлашган манзили (почта манзили): 100128, Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 3.



2-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимига:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) киради.


3-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг

вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, "картель" келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солиш;

бозор иштирокчиларига юқори ликвидли, шу жумладан, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлардан (ишлар, хизматлардан) фойдаланишда тенг шарт-шароитларни таъминлаш;

қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларини тартибга солиш.

11. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришнинг ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобатни ривожлантириш ва монополистик фаолиятни чеклаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантирш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этишни амалга оширади;

вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил қилади;

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органларининг реестрини юритади ва эълон қилади;

хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади;

товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларга тенг шарт-шароитларни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг давлат органлари ва устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;


б) товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, "картель" келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатни аниқлаш ва уларга чек қўйиш соҳасида:

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганади ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлайди, шахслар гуруҳи иштирокчиларининг таркибини белгилайди;

устун мавқени суиистеъмол қилиш, "картель" келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўради;

"картель" келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни жорий этади;

устун мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектларининг товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди;

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик субъектлари ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар (хизматлар) нархлари устидан мониторинг олиб боради;

товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополия субъектларининг давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;


в) савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солиш соҳасида;

танлов (тендер) ва биржа савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олдиндан розилик бериш орқали бозор концентрацияси устидан назоратни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш борасида давлат кўмаги кўрсатилиши масалаларини кўриб чиқади;

товар-хом ашё биржаларини лицензиялайди ҳамда улар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

товар-хом ашё биржаларининг лицензиялари реестрини юритади;

г) бозор иштирокчиларига юқори ликвидли, шу жумладан табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлардан (ишлар, хизматлардан) фойдаланишда тенг шарт-шароитларни таъминлаш соҳасида:

юқори ликвидли монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;

юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдоларига қўйилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

табиий монополия субъектларини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштиради;

табиий монополия субъектлари томонидан товарлар (хизматлар) реализация қилиниши тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва мажбурий тарзда хизмат кўрсатиладиган истеъмолчилар рўйхатини белгилаш бўйича таклифлар киритади;

рақобатга қарши ҳаракатларни ва тартибга солинадиган нархларнинг (тарифларнинг), шунингдек, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархларнинг асоссиз ўсишини аниқлайди ва уларга чек қўяди;

товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилади;


д) қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритиладиган ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларни уларнинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар киритади;

рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ҳамда унга идоравий мансуб тузилмалар орқали амалга оширади;

е) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

махсус ваколатли давлат органи билан бирга товар-хомашё биржалари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

товар-хомашё биржалари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашда иштирок этади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

ж) товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларини тартибга солиш соҳасида:

товар-хом ашё биржалари томонидан ишлаб чиқиладиган ва биржанинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидаларини ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибини келишади;

товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдолари ўтказилишини назорат қилади.


2-§. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий

аппаратининг вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиш, "картель" келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш;

савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солишни ташкил қилиш;

бозор иштирокчиларига юқори ликвидли, шу жумладан, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлардан (ишлар, хизматлардан) фойдаланишда тенг шарт-шароитларни таъминлаш;

қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик ишларини ташкил қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ташкил этиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари савдоларини, шу жумладан, фьючерс савдоларини тартибга солиш.

13. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ҳуқуқий таъминлайди;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

рақобатни ривожлантириш ва монопол фаолиятни чеклаш бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантирш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганади ва жорий этади;

вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил қилади;

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органларининг реестрини юритади ва эълон қилади;

хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади;

товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларга тенг шарт-шароитларни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг давлат органлари ва устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганади ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлайди, шахслар гуруҳи иштирокчиларининг таркибини белгилайди;

устун мавқени суиистеъмол қилиш, "картель" келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўради;

"картель" келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларида монополияга қарши комплаенсни жорий этади;

устун мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектларининг товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди;

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик субъектлари ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар (хизматлар) нархлари устидан мониторинг олиб боради;

товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополия субъектларининг давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;

танлов (тендер) ва биржа савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олдиндан розилик бериш орқали бозор концентрацияси устидан назоратни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш борасида давлат кўмаги кўрсатилиши масалаларини кўриб чиқади;

товар-хом ашё биржаларини лицензиялайди ҳамда улар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

товар-хом ашё биржаларининг лицензиялари реестрини юритади;

юқори ликвидли монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;

юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдоларига қўйилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

табиий монополия субъектларини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштиради;

табиий монополия субъектлари томонидан товарлар (хизматлар) реализация қилиниши тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва мажбурий тарзда хизмат кўрсатиладиган истеъмолчилар рўйхатини белгилаш бўйича таклифлар киритади;

рақобатга қарши ҳаракатларни ва тартибга солинадиган нархларнинг (тарифларнинг), шунингдек, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархларининг асоссиз ўсишини аниқлайди ва уларга чек қўяди;

товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритиладиган ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларни уларнинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар киритади;

рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

товар-хом ашё биржалари томонидан ишлаб чиқиладиган ва биржанинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибини келишади;

товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларининг ўтказилишини назорат қилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Марказий аппарати қонунчиликка ва қўмита раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг

вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, "картель" келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишини назорат қилиш;

савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солишни ташкил қилиш;

бозор иштирокчиларига юқори ликвидли, шу жумладан, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлардан (ишлар, хизматлардан) фойдаланишда тенг шарт-шароитларни таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишларига йўл қўймаслик ишларини ташкил қилиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ташкил этиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини олдини олиш;

аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга ошириш;

реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш;

истеъмол бозорини, давлат томонидан нарх-навоси тартибга солинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) нархларнинг динамикаси ва нарх шаклланиши механизмларини ўрганиш.


15. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:

ҳудудий бошқарма ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

ҳудудий бошқарма фаолиятини ҳуқуқий таъминлайди;

ҳудудий бошқарманинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганади ва жорий этади;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди;

товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларга тенг шарт-шароитларни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганиш ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлаш, шахслар гуруҳи иштирокчиларининг таркибини белгилайди;

устун мавқени суиистеъмол қилиш, "картель" келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўради;

"картель" келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

устун мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектларининг товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифлар киритади;

юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди;

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик субъектлари ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар (хизматлар) нархлари устидан мониторинг олиб боради;

танлов (тендер) ва биржа савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат қилади;

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олдиндан розилик бериш орқали бозор концентрацияси устидан назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш борасида давлат кўмаги кўрсатилиши масалаларни кўриб чиқади;

юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдоларига қўйилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

табиий монополия субъектларини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

табиий монополия субъектлари томонидан товарлар (хизматлар) реализация қилишини тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва мажбурий тарзда хизмат кўрсатиладиган истеъмолчилар рўйхатини белгилаш бўйича таклифлар киритади;

рақобатга қарши ҳаракатларни ва тартибга солинадиган нархларнинг (тарифларнинг), шунингдек, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархларнинг асоссиз ўсишини аниқлайди ва уларга чек қўяди;

товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритади;

рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

вазирликлар ва идоралар иштирокида иштирокида ишлаб чиқилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни жойларда ижросини амалга оширади;

аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга оширилишини таъминлайди;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилинишини, шунингдек аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари бўйича огохлантиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш реклама масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;

истеъмолчиларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шу жумладан истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб даъво аризалари киритиш орқали амалий ёрдам кўрсатади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда ва ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорлик қилади;

чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат харидини амалга оширади, уларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги жиҳатидан экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил қилади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текширишлар ўтказади;

ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат органларига, мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот, муассаса ва корхоналарга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;

дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назорат қилади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

қонунда белгиланган тартибда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан назоратни амалга оширади;

ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалаларида жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади ҳамда кўнгиллар ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига ва қўмита ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида Агентлик раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


4-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


16. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистика маълумотларини давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида, белгиланган тартибда бир ҳудудий бошқармадан бошқасига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарганликларини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифодалаш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш муаммолари бўйича жамоатчилик, консультатив, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари ташкил этиш, махсус кенгашлар чақириш, шунингдек, монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш билан боғлиқ узоқ муддатли дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, монополияга қарши давлат сиёсатини юритиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасаларива юридик шахсларнинг вакилларини ҳамда жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

судларга даъво аризалари ва аризалар киритиш, ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишида суд жараёнларида иштирок этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатлари бўйича маъмурий ва жиноий ишларини қўзғатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга материалларни юбориш;

белгиланган тартибда рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар бўйича ишларни қўзғатиш ва (ёки) кўриб чиқиш;

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:

устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумдан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

мазкур банднинг ўн саккизинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;

истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга монополияга қарши сиёсат ва рақобатни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини, шунингдек, уларга кўмаклашадиган сабаблар ва шартларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги материалларни маъмурий судларга юбориш;

рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишлар бўйича, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлардан рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз олинган даромадни (фойдани) ундириш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳайъати қарори асосида хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси бўйича, агар маблағларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ижро этиш хўжалик юритувчи субъектнинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келиши мумкин бўлса, рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундирилиши керак бўлган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;

тегишли давлат органларига лицензиялашни жорий этиш ёки бекор қилиш, божхона тарифларини ўзгартириш, квоталарни жорий этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёхуд имтиёзларни бекор қилиш, имтиёзли кредитлар бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

белгиланган тартибда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ҳақида, ёхуд уларни қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

тегишли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиб, уларга, истисно тариқасида, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш;

товар деривативлари савдоларига, шу жумладан, фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляцияларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича товар-хом ашё биржаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

товар деривативлари савдолари, шу жумладан фьючерс савдоларига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган ҳамда савдолар жараёнида нарх манипуляцияларига йўл қўйган иштирокчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан мустақил равишда икки нафаргача малакали маҳаллий мутахассислар маслаҳатчилар сифатида бир йил муддатгача жалб қилиниши мумкин, қолган ҳолларда мутахассисларни жалб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

17. Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда у билан келишилиши шарт.


18. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади ҳамда Текширувларни электрон шаклда рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт.


19. Монополияга қарши курашиш қўмитасига рақобат ҳамда табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш бўйича ваколатлар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида тузиладиган махсус комиссияларнинг қарорлари асосида амалга оширилади.


20. Махсус комиссия рақобат ҳамда табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шунингдек, асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарорлар қабул қилади. Истеъмолчиларни аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда махсус комиссия асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) хўжалик юритувчи субъектлардан ундириш ва ихтиёрий тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади.


21. Хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда ихтиёрий тўлов амалга оширилмаган тақдирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси судга истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) мажбурий ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.


22. Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга оширилиши;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



2-§. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий

аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


23. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан масалаларни таҳлил қилиш ва ўрганиб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда белгиланган тартибда Монополияга қарши курашиш қўмитасида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳлар тузиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармаларидан ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши охирига етказилишини талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни камчиликларни бартараф этиш учун қайтариш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари иштирокида мажлислар ўтказиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда тезкор ҳал қилишни талаб қиладиган ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича топшириқлар бериш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича фаолиятини ўрганиш ва текшириш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратида монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш муаммолари бўйича жамоатчилик, маслаҳат, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссияларини ташкил этиш, йиғилишлар чақириш, шунингдек, монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш билан боғлиқ узоқ муддатли дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, монополияга қарши давлат сиёсатини юритиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасаларива юридик шахслар вакиллари ҳамда жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

судларга даъво аризалари ва аризалар топшириш, суд жараёнларида ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишида иштирок этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатлари бўйича маъмурий ва жиноят ишларини қўзғатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга материалларни юбориш;

белгиланган тартибда рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар бўйича ишларни қўзғатиш ва (ёки) кўриб чиқиш;

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:

устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;

истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга монополияга қарши сиёсат ва рақобатни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини, шунингдек, уларниюзага келтирадиган сабаблар ва шартларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги материалларни маъмурий судларга юбориш;

рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишлар бўйича, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлардан рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз олинган даромадни (фойдани) ундириш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

ҳайъат қарори асосида хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси бўйича, агар маблағларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ижро этиш хўжалик юритувчи субъектнинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келиши мумкин бўлса, ундирилиши керак бўлган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;

лицензиялашни жорий этиш ёки бекор қилиш, божхона тарифларини ўзгартириш, квоталарни жорий этиш ёки бекор қилиш, шунингдек солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёхуд имтиёзларни бекор қилиш, имтиёзли кредитлар бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

белгиланган тартибда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ҳақида, ёхуд уларни қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида тегишли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляцияларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича товар-хом ашё биржаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган ҳамда савдолар жараёнида нарх манипуляцияларига йўл қўйган иштирокчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати:

Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширилиши;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг бўлинмалари иши ташкил қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ташкил қилиниши учун жавоб беради.



3-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


25. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзларининг ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентлик ваколати соҳасига тааллуқли бўлган муҳим муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий миқёсдаги идоралараро комиссиялар ва кенгашларни ташкил қилиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

судларга даъво аризалари ва аризалар топшириш, суд жараёнларида ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишида иштирок этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатлари бўйича маъмурий ва жиноят ишларини қўзғатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга материалларни юбориш;

белгиланган тартибда рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда улар бўйича ишларни қўзғатиш ва (ёки) кўриб чиқиш;

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:

устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;

истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларга монополияга қарши сиёсат ва рақобатни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини, шунингдек уларга кўмаклашадиган сабаблар ва шартларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги материалларни маъмурий судларга юбориш;

инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш;

рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишлар бўйича, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлардан рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз олинган даромадни (фойдани) ундириш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш, жарима қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

26. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари:

ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминланиши;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришиш таъминланиши;

Монополияга қарши курашиш қўмитасига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентликка ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммолар ҳар тарафлама ва чуқур таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.


5-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ҚЎМИТАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Қуйидагилар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифаларва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Монополияга қарши курашиш қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, шунингдек, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кадрлар захирасини шакллантириш;

фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишга доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси номидан иштирок этиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси қўмитасининг ҳайъати мажлисларида раислик қилиш;

зарурият бўлганда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари низомлари ва идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ходимлари, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида кадрларни тайёрлаш, ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чораларини кўриш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва мукофотлашга тавсиялар бериш;

бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ходимларни моддий рағбатлантириш ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини кўриш.


28. Қуйидагилар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Монополияга қарши курашиш қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъати қарорлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига таклифлар киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қўмита раисининг топшириғига биноан иштирок этиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига таклифлар киритиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига таклифлар киритиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



6-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси:

Монополияга қарши курашиш қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажариш учун шахсан жавоб беради.


30. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосарлари:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда бажарилиши;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг жавобгарлик соҳалари бўйича ўзи назорат қиладиган масалалар юзасидан;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажаришучун шахсан жавоб берадилар.



7-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раҳбарияти


31. Монополияга қарши курашиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.


32. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


33. Раис бўлмаган вақтда унинг ваколатлари раиснинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса раиснинг буйруғига мувофиқ бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.


34. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати бошқармаларининг бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва раҳбарларнинг ўринбосарлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг ходимлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси билан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари ходимлари эса, Агентлик директори билан келишган ҳолда тегишли ҳудудий бошқарманинг бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


2-§. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий

аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий

бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


35. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


36. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолиятлари йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликда:

топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, натижаларни умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил қилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўради;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


37. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.


38. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.



3-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бошқа

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


39. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


40. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.



4-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳайъати,

бошқа кенгашиш, маслаҳат ва эксперт органлари


41. Монополияга қарши курашиш қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


42. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низомда белгиланган Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини қабул қилиш, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;

ҳар чоракда ва тизимли тарзда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти натижадорлигини кўриб чиқиш;

Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисларини ўтказиш, шу жумладан сайёр йиғилишларни ташкил этиш орқали, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

Ҳайъат Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.


43. Ҳайъат мажлисига Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.


44. Ҳайъат мажлисида унинг таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этса, Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


45. Ҳайъат қарорлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг буйруғи (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарорлари) билан амалга оширилади.


46. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси мустақил равишда қарор қабул қилади.


47. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.


48. Монополияга қарши курашиш қўмитасида раиснинг биринчи ўринбосари (Кенгаш раиси), Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи айрим таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва бизнес-уюшмалар вакилларидан иборат таркибдаги Жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.


49. Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони, шунингдек, унинг Низоми Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг мажлисида қабул қилинган қарорга асосан Кенгаш раисига унинг шахсий таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.


50. Қуйидагилар Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада рақобатни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

рақобат муҳитини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда рўёбга чиқаришнинг механизмларини танқидий кўриб чиқиш;

қонунчилик базасини такомиллаштиришда иштирок этиш, шу жумладан, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўриб чиқиши учун ишлаб чиқилаётган ва киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларни муҳокама қилиш орқали иштирок этиш.



8-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


51. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси, раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан амалга оширилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати бошқармалари ва бўлимларининг бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек, марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятини баҳолаш Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан амалга оширилади.


52. Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазога тортиш чоралари кўрилади.



9-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ

53. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


54. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.

55. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узоқ муддат хизмати учун қуйидаги миқдорда ҳар ойда устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида):

Иш стажи бўйича гуруҳ


Иш стаж учун устама миқдори

2 йилдан 5 йилгача


10 фоиз

5 йилдан 10 йилгача


20 фоиз

10 йилдан 15 йилгача


30 фоиз

15 йилдан 20 йилгача


40 фоиз

20 йилдан 25 йилгача


50 фоиз

25 йилдан юқори


60 фоиз

Узоқ муддат хизмати учун тўланадиган устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


55-1. Лавозим маошларига устамалар (рағбатлантириш коеффициентини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа рағбатлантириш тўловлари, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий мукофотлаш Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

56. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.


10-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ


57. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Монополияга қарши курашиш қўмитасининг фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.


58. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


59. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


60. Монополияга қарши курашиш қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 май














































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск