ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2019 й. 412-сон "Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2019 й.

N 412




САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЦЕМЕНТ

ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятидаги мавжуд табиий ресурлардан самарали фойдаланиш, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, сифатли цемент маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига мувофиқ "Gansu hengya cement Co.Ltd" (ХХР) компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) томонидан 2019-2021 йилларда умумий қиймати 340 млн АҚШ долларилик йиллик 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) қурилиши назарда тутилганлиги ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Hengyuan cement" қўшма корхонаси (кейинги ўринларда "Hengyuan cement" ҚК деб аталади) ташкил этилганлиги;

инвестиция лойиҳаси доирасида цемент заводини қуриш учун Каттақўрғон тумани ҳудудидан 50 га ер майдони ажратилганлиги ҳамда Нуробод тумани ҳудудида жойлашган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган умумий майдони 138 га ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2.. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва инвесторнинг инвестиция лойиҳаси доирасида 2023 йил 30 октябрга қадар умумий қиймати 340 млн АҚШ долларлик суткасига 7500 тонна клинкер (йиллик 3,0 млн тонна цемент) ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводини ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

бир ой муддатда инвестор билан белгиланган тартибда инвестиция шартномасини тузилишини таъминласин ҳамда инвестиция шартномасида инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестициялар ҳажмини, ташкил этиладиган иш ўрни сонини, инвесторга бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни ҳамда мазкур қарор иловасига мувофиқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасининг мўлжалланган дастлабки техник-иқтисодий параметрларини ҳисобга олган ҳолда бошқа инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни назарда тутсин;

инвестиция шартномасига мувофиқ мажбуриятларни инвестор томонидан бажарилишини мониторинг қилиб борилишини таъминласин.


4. "Hengyuan cement" ҚКга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини 2022 йил 31 декабрга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан амалга оширишга рухсат берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ қурилаётган цемент заводи ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланишида "Hengyuan cement" ҚКга амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


7. Ўбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инвестиция лойиҳасини давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва уни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини белгиланган тартибда таъминласин.


8. "Hengyuan cement" ҚК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:


а) 2020 йил 1 октябрга қадар:

"Hengyuan cement" ҚК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган, шу жумладан, "вақтинча олиб кириш" божхона режимида асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;

кўрсатиладиган хизматлар, четдан олиб келинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари приборлари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёқилғи мойлаш материаллари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензияланишида йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, инструментлар - мажбурий сертификатлаш тартиботидан;


б) 2021 йил 1 январга қадар:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;

ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган "тижоратбоп топилма бонуси" тўлашдан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари, консуллик йиғимлари ва ҳақиқий ҳаражатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Hengyuan cement" ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари давлат божи ундирилмасдан берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Hengyuan cement" ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 майдаги

412-сон қарорига

ИЛОВА


Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги

цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция

лойиҳасининг техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

минг АҚШ доллари

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Жами

(тўғридан-тўғри хорижий

инвестициялар)


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


340 000,0

2.

Капитал қўйилмалар ҳажми


340 000,0

2.1.

машина ва асбоб-ускуналар


184 500,0

2.2.

қурилиш-монтаж ишлари


130 000,0

2.3.

инвестиция жараёнидаги молиявий харажатлар


13 428,6

2.4.

бошланғич айланма маблағлари


71,4

2.5.

бошқа харажатлар


12 000,0

3.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати


650 минг тн М600, 1750 минг тн

М500 (оқ), 600 минг тн М400


4.

Кутилаётган йиллик экспорт ҳажми


136 минг тн М600, 336 минг тн

М500 (оқ), 672 минг тн М400


5.

Ташкил этиладиган иш ўрни


600

6.

Лойиҳани ишга тушиш муддати


2023 йил октябрь

7.

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати


6-7 йил

8.

Инвестиция даврининг давомийлиги


23 ой

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 май


















































Время: 0.1850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск