язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2019 й./ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 й. 396-сон "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига туман (шаҳар) ҳокимиятлари томонидан кафолатлар бериш ва банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларни қоплаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2019 й.

N 396



ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ

МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИГА ТУМАН

(ШАҲАР)   ҲОКИМИЯТЛАРИ   ТОМОНИДАН

КАФОЛАТЛАР БЕРИШ ВА БАНК КРЕДИТЛАРИ

БЎЙИЧА МУДДАТИ ЎТГАН ҚАРЗДОРЛИКЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига туман (шаҳар) ҳокимиятлари томонидан кафолатлар бериш ва банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май