ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2019 й. 416-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.05.2019 й.
N 416
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш
ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 17 майдаги
416-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг "2018-2020 йилларда Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича манзилли дастурини амалга ошириш, шунингдек, Бекобод шаҳридаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 850-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзқурилишматериаллари" АЖ" сўзлари "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси" сўзлари билаи алмаштирилсин;
б) 9, 10 ва 11-бандлардаги ''Ўзқурилишматериаллари" АЖ" сўзлари ''Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг 2, 9, 11, 18 - 20-позицияларидаги "Ўзкурилишматериаллари" АЖ" сўзлари "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрда 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси КТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг "Хўжалик бошқаруви органлари" 8-бўлими 13-бандидаги "Ўзкурилишматериаллари" акциядорлик жамияти" "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 197-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди "д" кичик бандининг ўн биринчи хатбошидаги ва 28-бандининг йигирма саккизинчи хатбошидаги "Ўзқурилишматериаллари" АЖ" сўзлари "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин:
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 17 май