ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2019 й. ПФ-5722-сон "Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.05.2019 й.

N ПФ-5722



ЎЗБЕКИСТОН-АМИРЛИКЛАР ИНВЕСТИЦИЯ

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5635-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4256-сон қарорига асосан, шунингдек республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) ўртасида 2019 йил 24 мартда устав фонди миқдори 10 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси имзоланганлиги ва компания инвестиция портфели шаклланиб боришига мувофиқ устав фондининг босқичма-босқич 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган миқдорга етказилиши;

кўрсатиб ўтилган компаниянинг капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармасининг (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши 25 фоизни ташкил қилиши, белгиланган тартибда қўшимча иштирокчиларни жалб қилиш мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси, шунингдек унинг таъсисчилари даромад солиғи, шу жумладан дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлар, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан, шунингдек, унинг мол-мулки ва активларини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан истисно тариқасида 10 йил муддатга озод қилинади;

Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясининг бошқарув органларида Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси манфаатларини Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ифодалайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси уч ой муддатда Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясига ёлланиб ишлаш мақсадида жалб этилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда кириш визаларининг расмийлаштирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси буюртманомаларига биноан Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясига ёлланиб ишлаш мақсадида жалб этилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни ва узайтиришни, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда унинг муддатини узайтиришни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 20 майдаги

ПФ-5722-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5635-сон Фармонида:


13-банднинг иккинчи хатбошидаги "5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


14-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 сентябрдаги "Уммон Султонлиги билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1197-сон қарорининг рус тилидаги матни 4-банди биринчи хатбошидаги "на 10 лет" сўзлари "до 1 января 2030 года" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 387-модда











































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск