ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2019 й. 419-сон "Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2019 й.

N 419




ГУЛИСТОН ШАҲРИДА

ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА НОМИДАГИ

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАНИНИ ЧУҚУР

ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Нодир истеъдоди, бадиий теран, лирик ҳамда фалсафий шеър ва достонлари, публицистик асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номини абадийлаштириш, шоира издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан мактаб-интернатни қуриш учун Гулистон шаҳар И. Каримов кўчаси ҳудудидан 1.1 га ер майдони ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2019-2020 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади;

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига мактаб-интернатнинг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ва мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 150 ўринли мактаб-интернат биноси ва унинг 100 ўринли ётоқхона биносини қурилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини қўшимча равишда киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мактаб-интернатнинг қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари жиҳозларнинг техник параметрларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ваколатли экспертиза органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминласин;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

уч ой муддатда мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


6. Мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

асосланган ҳисоб-китоблар ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритиладиган мактаб-интернатнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мактаб-интернатнинг 150 ўринли ўқув биносини ҳамда 100 ўринли ётоқхона биносини қуриш ишларини бошлаш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин;

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатга 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб этишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва адабиёт фанларидан ижодий танлов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда она тили ва адабиёт ҳамда чет тили фанларидан тест синови ва психологик-педагогик диагностика ўтказсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 май




































Время: 0.2279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск