ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2019 й. ПҚ-4328-сон "Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2019 й.

N ПҚ-4328



"ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ" ТИЗИМИ

ДОИРАСИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ СИФАТИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали ва шаффоф механизмларини яратиш, мазкур соҳадаги лойиҳаларни, лойиҳа ва техник ҳужжатларни сифатли экспертизадан ўтказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5624-сон Фармонига мувофиқ:

2. "Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - Марказ) фаолияти соҳаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган барча лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилади. Бунда бошқа лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар) шартнома асосида техник топшириқ ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун мустақил равишда Марказга "Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри" ахборот тизими орқали мурожаат қилишлари мумкин;

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, беғараз техник кўмаклашиш (грантлар) маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан лойиҳаларни ишлаб чиқишни, амалга оширишни ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

2019 йил 1 июндан бошлаб қийматидан қатъи назар, нарх кўрсаткичларининг ўртача бозор даражасини ўрганиш якунлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар асосида шакллантириладиган лойиҳанинг чекланган қиймати белгиланган ҳолда лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва тендер ҳужжатлари Марказга экспертизага киритилади. Бунда, лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва тендер ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида келишилмайди ва экспертизадан ўтказилмайди;

лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини "Рақамли ҳукумат"нинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрида рўйхатдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишга уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ижобий хулосалари олинганидан сўнг рухсат берилади;

ижобий хулосага эга бўлмаган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини фойдаланишга қабул қилиш, ишга тушириш ҳамда "Рақамли ҳукумат" доирасидаги тизимлар ва сервислар билан интеграция қилишга йўл қўйилмайди;

лойиҳанинг техник топшириғини ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда, лойиҳа чекланган қийматининг 0,5 фоизи миқдорида (тендер ҳужжатлари бўйича - ҳар бир лот суммасидан), бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади. Бунда, ушбу экспертиза 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан амалга оширилади;

юклатилган вазифаларни бажаришда Марказ давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан лойиҳа институтлари, инжиниринг ва консалтинг компаниялари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

5. Марказ 2022 йил 1 январга қадар ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.

8. Агентлик бир ой муддатда юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техник ресурслар билан жиҳозлашни таъминласин.


9. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 391-модда





























Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск