ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 22.05.2019 й. ЎРҚ-540-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.04.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.05.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.05.2019 й.

N ЎРҚ-540



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 26 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 676-модда, N 12, 783-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 27-модданинг иккинчи қисмидаги "саккиз баробари" деган сўзлар "ўн баробари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 31-модданинг олтинчи қисмидаги "саккиз баробаридан" деган сўзлар "ўн баробаридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда; 2010 йил, N 5, 177-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) 41-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар";


иккинчи - олтинчи қисмлар тегишинча учинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги 472-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-502-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 678-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги "Олий ҳарбий божхона институти" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (бундан буён матнда Божхона институти деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 13-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 16-модда тўққизинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 17-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Божхона институтининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишувга биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";

тўртинчи - ўн тўртинчи қисмлари тегишинча бешинчи - ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "биринчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар "биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 18-модданинг:

биринчи қисмидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 22-модданинг ўн олтинчи қисмидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;


7) 23-модданинг тўртинчи ва ўн саккизинчи қисмларидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 26-модданинг биринчи қисмидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;


9) 32-модданинг иккинчи қисмидаги "Олий ҳарбий божхона" деган сўзлар "Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда учинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошисидаги "масъул қўмитанинг" деган сўзлар "қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитанинг (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модданинг учинчи қисмидаги "қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар "коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 8-1-модда чиқариб ташлансин;


4) 13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) топширади, шунингдек фракциялар (депутатлар гуруҳлари) томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди";


5) 14-модданинг учинчи қисмидаги "агар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан бошқа муддат белгиланган бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 19-модданинг учинчи қисмидаги "Қонунчилик палатаси Кенгаши Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси Спикери" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модданинг учинчи қисмидаги "қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар "суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 32-1-модданинг тўртинчи қисмидаги "Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар "Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 32-8-модданинг тўртинчи қисмидаги "Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар "Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 7, 431, 433-моддалар; 2019 йил, N 1, 1-модда) 70-моддаси биринчи қисми 3-бандининг еттинчи хатбошисидаги "Соф ичимлик суви" деган сўзлар "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг бешинчи қисмидаги "Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар "Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 19-модданинг тўртинчи қисмидаги "Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари" деган сўзлар "Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 май


"Халқ сўзи", 2019 йил 23 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 383-модда






































Время: 0.1576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск