Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 1999 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.1999 й. 427-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.1999 й.

N 427



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида" 1999 йил 29 мартдаги ПФ-2276-сон ҳамда "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 17 августдаги 304-р-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 14 сентябрдаги

427-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиладиган қарорлари

РЎЙХАТИ

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 22 мартдаги 153-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) қарорида:

қарор номидаги ва 1-банддаги "Хўжалик бирлашмаларини" сўзлари "Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида Низомда:

Низом номидаги ва матндаги "Хўжалик бирлашмалари" сўзлари тегишли келишикда "Юридик шахслар бирлашмалари: акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари, шунингдек Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари ва акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.

Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади";

4-бандда:

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат";

банд қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари - назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар";

Низом қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

"11) Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ваколатли давлат органларини ўзларининг почта манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун юридик шахслар бирлашмаларининг, акциядорлик жамиятларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач акциядорлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга акциядорлик жамиятлари бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.

11-банд 12-банд деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Мазкур Низом хорижий инвестиция иштирокидаги акциядорлик жамиятларига, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларига жорий этилмайди".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 9-сон, 53-модда.
















































Время: 0.1785
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск