ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2019 й. 421-сон "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ҳисобидан аҳолига давлат ҳизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2019 й.

N 421



ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА ЖОРИЙ ЭТИШ

ҲИСОБИДАН АҲОЛИГА ДАВЛАТ ҲИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ҳисобидан аҳолига давлат ҳизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, электрон маълумотлар базасини юритиш тизимини ривожлантириш ва шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялаштириш ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорида:

солиқ тўловчиларни ҳисобини кенгайтириш ва солиқ тушумларини назорат қилишни такомиллаштириш ҳисобидан бюджетлар даромадларини кўпайтириш имконини берадиган назорат-касса машиналарининг "онлайн" тизимини;

телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежаш, телефонда сўзлашиш хавфсизлигини ва назоратини таъминлаш имконини берадиган ҳукумат мобиль алоқа тизимини;

ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ўрнига (республика ичида), ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотларидан иборат ва давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун ишлатиладиган идентификация карталари (ID-карталар) тизимини;

транспорт воситаларининг амалдаги рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни ва транспорт воситалари эгаларининг идентификация карталарига (ID-карталарига) тегишли ахборотни мустаҳкамлаган ҳолда уларнинг қоғоз ҳужжатларини бекор қилишни назарда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олувчи тизимни жорий этиш назарда тутилгани;

б) "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ ҚК ва "Veridos GmbH" компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳани (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилгани:

бошланғич устав фонди 2 млн евро миқдорида бўлган қўшма корхонани ташкил этиш;

2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида инвесторнинг ўз ресурслари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан иловага мувофиқ йилига 75 млн дона микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар (кейинги ўринларда карта маҳсулотлари деб аталади) ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш;

2022 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш тўлиқ лойиҳа қуввати билан ишга туширилгач, камида 100 та иш ўринлари яратиш;

дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналарини харид қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шу жумладан инвесторнинг ўз маблағлари, шунингдек, Германиянинг биринчи даражали банкининг кредит линияси ҳисобидан жалб қилиш;

экспортни тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 20 фоизгача босқичма-босқич етказиш;

Ўзбекистон Республикасида карта маҳсулотлари ишлаб чиқарулгунга қадар унинг керакли ҳажмини етказиб бериш;

бошқа ишлаб чиқарувчиларининг чип-модуллари ва бошқа сарф материалларидан фойдаланган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектларининг, шу жумладан тўлов тизимлари операторларининг буюртмаси бўйича карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини тақдим этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда инвестор билан инвестиция шартномасини белгиланган тартибда имзоласин ва унда инвесторнинг маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлари, инвестициялар миқдори, ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулот экспортининг ҳажмлари, янги яратиладиган иш ўринлари сони, тақдим қилинаётган имтиёзлар ва преференциялар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар назарда тутилсин.


3. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 июнгача бўлган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини ҳам амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, маҳсулотнинг давлат хариди ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот ва уни ишлаб чиқариш технологиялари фуқароларни идентификациялаш ҳамда рўйхатга олиш, шахсни ва фуқароликни тасдиқлаш, кўчар ва кўчмас мулк ҳуқуқларини ҳисобга олиш, фуқаролик ҳолатлар далолатномаларини ёзиш бўйича ахборот тизимларини, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, жамоат транспорти, алоқа, банк ва молия хизматлари тизимларини яратиш ва модернизациялаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида тегишли давлат буюртмачилари томонидан белгиланган техник топшириқларга мос келиши шарти билан амалга оширилади.


6. Янги ташкил этилаётган қўшма корхона 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга:

барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича карта маҳсулотларини, шунингдек, карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ускуналари, хомашё, сарф ва бутловчи материаллар, эҳтиёт қисмлар, график ва электрон персоналлаштириш қурилмалари, дастурий таъминот ва лицензияларни олиб киришда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентилигига манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда:

технологиялари фуқароларни идентификациялаш ҳамда рўйхатга олиш, шахсни ва фуқароликни тасдиқлаш, кўчар ва кўчмас мулк ҳуқуқларини ҳисобга олиш, фуқаролик ҳолатлар далолатномаларини ёзиш бўйича ахборот тизимларини, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, жамоат транспорти, алоқа, банк ва молия хизматлари тизимларини яратиш ва модернизациялаш бўйича қабул қилинган қарорларни ўрганиш;

амалга оширилган ишлар натижалари бўйича 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда мамлакатда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлигини ҳисобга олиб, микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталардан фойдаланган ҳолда давлат ва жамоат хизматларини кўрсатишга жадал ўтиш бўйича "Йўл харитаси"ни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бузилишига, шу жумладан карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш бозорида устунлик мавқеини суистеъмол қилишликка йўл қўймаслик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божини ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 майдаги

421-сон қарорига

ИЛОВА



Амалга ошириладиган лойиҳа

доирасида ишлаб чиқариладиган карта

маҳсулотларининг асосий турлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотлар номи

Прогноз қилинаётган

ишлаб чиқариш қуввати

(1 сменада йилига/

млн дона)


1.

ID-карта (фуқаро/норезидент/фуқаролиги бўлмаган шахс/туғилганлик тўғрисида гувоҳнома картаси)


8

2.

Хорижий паспортлар учун маълумотлар бети (поликарбонат)


6

3.

Банк карталари


10

4.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси


3

5.

Транспорт воситаларининг техник паспорти


3

6.

Соғлиқни сақлаш картаси (тиббий суғурта)


5

7.

Ижтимоий карталар (нафақахўрлар, талабалар, кам таъминланганлар учун)


5

8.

Никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома картаси


4

9.

Транспорт карталари


5

10.

Махсус карталар (ҳарбий хизматчилар ва бошқа давлат хизматчилари учун)


1

11.

Сим-карталар (мобиль операторлар учун)


25

      

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 май


























Время: 0.2275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск