ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2019 й. 425-сон "Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2019 й.

N 425



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЗОҚ

МУДДАТЛИ ИСТИҚБОЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЙЎЛ ҚУРИЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини (кейинги ўринларда Ривожлантириш стратегияси деб аталади) ишлаб чиқишда Германия Федератив Республикасининг илғор тажрибасини қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий консалтинг компаниялар ва агентликларнинг амалий тажрибасини ўрганиш асосида хорижий консультантни жалб қилиш масаласи ишлаб чиқилиб, Ривожлантириш стратегиясини молиялаштириш манбалари белгилангани;

2019 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Германиянинг "Roland Berger GmbH" компанияси ўртасида ўтказилган музокаралар якунлари асосида Ривожлантириш сратегиясини ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиб, унинг асосида Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг компаниясининг хизматлари қиймати 2,6 млн еврони ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, ишлаб чиқилиши 120 кундан кўп бўлмаган муддатни ташкил қиладиган Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатиш тўғрисида Германиянинг "Roland Berger GmbH" компанияси билан шартнома тузиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишилган Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тасдиқласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Ривожлантириш стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи агентлик ҳамда орган ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертизадан ўтказиш маркази" давлат унитар корхонаси Германиянинг "Roland Berger GmbH" компанияси билан консалтинг хизматлар кўрсатиш шартномасини белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказсин ва тегишли хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилган шартномага мувофиқ Германиянинг "Roland Berger GmbH" компанияси хизматларига ҳақиқатдан бажарилган ишлар бўйича ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йилга маблағ ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 май



































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск