ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Жиноят процессуал қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2019 й. ПҚ-4333-сон "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2019 й.

N ПҚ-4333



МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИДА

ҚАТНАШУВЧИ ДАВЛАТЛАРНИНГ ШАХСЛАРНИ

ДАВЛАТЛАРАРО ҚИДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ШАРТНОМАСИ   БЎЙИЧА   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисида 2010 йил 10 декабрь куни Москва шаҳрида имзоланган шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасининг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш учун ваколатли орган этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома депозитарийсига уни амалга оширилиши учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари рўйхати ўзгарганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-1532-сон қарори 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 410-модда
































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск