ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2019 й. ПҚ-4331-сон "Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2019 й.

N ПҚ-4331



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ЎРТАСИДА ИККИ

ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ҲУКУМАТЛАРАРО

КОМИССИЯЛАР (ҚЎМИТАЛАР, КЕНГАШЛАР ВА ИШЧИ

ГУРУҲЛАР)НИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, хорижий мамлакатлардан туристик оқимни жалб қилиш, республиканинг транспорт-транзит имкониятларини кенгайтириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик тизимини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг (кейинги ўринларда - ҳукуматлараро комиссиялар) Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қисмидаги фаолиятнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

а) ҳукуматлараро комиссиялар:

савдо ҳамкорлигини ривожлантириш, маҳаллий экспортёрлар учун хорижий мамлакатларда қулай савдо режимларини шакллантириш, шу жумладан савдо тўсиқларини олиб ташлаш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда бошқа устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш;

ташқи иқтисодий фаолиятда маҳаллий иштирокчилар томонидан амалга оширилаётган ташқи савдо ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича масъул вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг комплекс масалаларини ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш;

иммиграция, шу жумладан меҳнат миграцияси бўйича муаммоли масалаларни ҳал қилиш;

хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда икки томонлама шартномалар ва битимларнинг бажарилишини таъминлаш;

хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон томонидан ҳукуматлараро комиссиялар ҳамраислари даражаси бўйича таклифлар киритиш;

ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан якуний баённомалар ва қабул қилинаётган "йўл хариталари"ни амалга оширишнинг бориши тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларни умумлаштириш;

ҳукуматлараро комиссиялар, ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзолари фаолиятининг натижадорлиги ва самарадорлигини, шунингдек, улар томонидан тасдиқланган иш режаларининг бажарилишини таҳлил қилиш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзолари фаолиятини тасдиқланган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари бўйича баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш ва интизомий чораларни кўриш;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

хорижий томон билан тадбирларни ўтказиш муддатлари, хорижий делегациялар таркибини, чора-тадбирлар сценарийлари, кун тартиби лойиҳаларини, йиғилиш баёнлари ва имзога тайёрланган икки томонлама ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва келишилишини таъминлаш, шунингдек, ташкилий-баённома тусидаги барча масалаларни ҳал қилиш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларининг кун тартибларини, якуний баённомалар, иш таркиби ва жадвалларини шакллантириш;

вазирликлар ва идораларнинг хорижий мамлакатлар билан сиёсий, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги қисмидаги, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларидаги ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасидаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраисига йиғилишларни ўтказиш учун зарур бўлган материаллар тўпламини (ахборот маълумотномалари, суҳбатлар ва чиқишларга тезислар лойиҳаларини ва бошқаларни) киритиш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари котибияти функцияларини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режалари амалга оширилишининг боришини мониторинг қилиш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларини рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари юзасидан эришилган келишувлар ижроси ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда сиёсий, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳисоботларни киритиш;

г) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

вазирликлар ва идораларнинг инвестициялар, илғор технологияларни жалб қилиш, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасида маҳаллий товарлар ва хизматлар номенклатураси ва экспорт ҳажмларини кенгайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-логистика, саноат-технологик ва техник ҳамкорлик қисмидаги йиғилишлари кун тартиби ва таркиби бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларини рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари юзасидан эришилган келишувлар ижроси ҳолати тўғрисида савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, саноат-технологик ва техник ҳамкорлик бўйича ҳисоботларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва умумлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигига жўнатиш;

ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасида хорижий ҳамкор-мамлакатлар билан икки томонлама бизнес-форумларни мажбурий тарзда ўтказиш масалаларини тайёрлаш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари давомида имзолаш учун қатъий савдо-инвестициявий келишувлар ва шартномалар рўйхатини ишлаб чиқишни таъминлаш;

Комиссиялар йиғилишларининг самарадорлигини ошириш ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий ҳамкор-мамлакатлар билан (алоқадор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган шартномалар ва келишувлар асосида) ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари ўтказилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар ва асосларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг якуний баённомаларига киритиш учун Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ва устуворликларини илгари суришга йўналтирилган аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

аниқ инвестициявий лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича битимлар ва келишувларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасида имзолашга тайёрлаш;

д) Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари:

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларига хорижий муассаса бўлган мамлакатда йиғилишлар ўтказилишида, улар якунлари бўйича аниқ келишувларга эришишда, шунингдек, уларнинг мониторинги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;

ҳукуматлараро комиссиялар кун тартиби ва якуний баённомаларига киритиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ва устуворликларини илгари суришга йўналтирилган келишувлар ва савдо-инвестициявий шартномаларни ишлаб чиқиш;

хорижий муассаса томонидан амалга оширилган ишлар ва хорижий ҳамкорлардан келиб тушган маълумотлар таҳлили асосида, эришилган келишувларни амалга ошириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда ҳисоботлар тайёрлаш;

аниқ лойиҳалар, дастурлар ва келишувларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ташриф буюриладиган давлатлар билан амалий ҳамкорлик қилиш;

ташриф буюриладиган мамлакат иқтисодий конъюнктураси ва бозорларининг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш орқали экспортни илгари суриш, инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ташқи иқтисодий вазифаларни ҳал этиш мақсадида давлатлараро ҳамкорлик муносабатларини, шу жумладан ташриф буюриладиган мамлакатнинг ишбилармон доиралари билан узвий алоқаларни ўрнатиш ва салоҳиятли ҳамкорларнинг алоқа базасини кенгайтириш орқали мустаҳкамлаш;

республиканинг экспорт, инвестициявий ва туристик салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тарқатиш, шунингдек, мамлакатнинг ижобий имижини ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

е) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси - ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар ва "йўл хариталарида" кўрсатилган тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш ва назоратини амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Халқаро ҳамкорлик бўлимига қўшимча 3 та штат бирлиги киритилсин.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва раис ўринбосарлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркибига мажбурий тартибда Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари киритилади;

2019 йил 1 июлдан ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзоларига нисбатан, улар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби жорий этилади.


5. Қуйидагилар ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилансин:

хорижий ҳукуматлар билан мавжуд масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган келишувлар сони;

ҳисобот даврида ўтказилган "бизнес форумлар" доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми;

ҳисобот даврида ўтказилган "бизнес форумлар" доирасида тузилган экспорт контрактлари ҳажми;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларнинг ҳал қилиниши.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш жадвалини;

ҳар бир мамлакат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, республиканинг манфаатлари ва ташқи иқтисодий устуворликларини илгари суриш, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш, экспортни ва туристик салоҳиятни илгари суриш бўйича аниқ келишувлар ва битимлар имзолаш масаласини кўриб чиқишга қаратилган амалий таклифлар ва чора-тадбирларни белгилаган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари батафсил иш режаларини;

ҳукуматлараро комиссиялар кесимида баҳолаш мезонларининг бошланғич қийматларини назарда тутган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш ва жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаган ҳолда улар иш режалари бажарилишининг боришини ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги "Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг ўзбек қисмлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3470-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 майдаги

ПҚ-4331-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар

ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро

комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг

Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва раис ўринбосарлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Тадбир номи


Ўзбекистонга

оид қисми раиси


Ўзбекистонга оид қисми раиси ўринбосари


1.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия


Бош вазир

А.Н. Арипов

Б. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Ходжаев - иқтисодиёт ва саноат вазири

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия


С. Ниязходжаев - Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Э. Шаисматов - Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Ходжаев - иқтисодиёт ва саноат вазири

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита


Б. Саидов - Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С.Умурзоқов - инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Германия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши


Н. Касимов - Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Р. Гулямов - иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


К. Рашидов - Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Саифназаров - иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


2.

Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Бош вазирнинг

биринчи

ўринбосари

А.Ж. Раматов

Б. Абдуллаев - Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


А. Кучкаров - Ўзбекистон Республикасининг Туркманистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Ш. Файзиев - Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси ўртасида иқтисодий, саноат ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


лавозим бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


3.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгаши ССЎБК


Бош вазир

ўринбосари

Э.М. Ганиев

А. Шайхов - Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Умурзоқов инвестициялар ва ташқи савдо вазири

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Америка-Ўзбекистон савдо палатаси


Ж. Вахабов - Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


"Ўзбекистон-ЕИ" ҳамкорлик қўмитаси


Д. Хакимов - Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма қўмита


В. Фен - Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Ж. Ганиев - Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А. Абдуалиев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


С. Рустамбаев - Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С.Умурзоқов - инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмитаси


Г. Фазилов - Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


А. Агзамходжаев - Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Уммон Султонлиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


А. Абдухалимов - Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Н. Юсупов - Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


4.

Ўзбекистон Республикаси ва Таиланд Қироллиги ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Бош вазир

ўринбосари

А.А. Абдухакимов

А. Алиев - Ўзбекистон Республикасининг Таиланд Қироллигидаги бош консули

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ўртасида қўшма савдо қўмитаси


Р. Усманов - Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


лавозим бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


5.

Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро комиссия


Бош вазир

ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

О. Усманов - Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар соҳасида келишувни назорат қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия


У. Максудов - Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт Давлати ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Б. Аълоев - Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ўртасида савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Б. Аълоев - Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Ф. Арзиев - Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

А. Икрамов - Савдо-саноат палатаси раиси

И. Неъматов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


6.

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Бош вазир

маслаҳатчиси

А.С. Султанов

Ш. Файзиев - Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


лавозим бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

А. Абдуалиев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


7.

Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси ўртасида ҳукуматлараро комиссия

Инвестициялар ва

ташқи савдо вазири

С.У. Умурзоқов

Ш. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида иқтисодий, саноат ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Н. Касимов - Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ж. Арипов - иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Исроил Давлати ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


С. Рустамов - Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

А. Назаров - инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


лавозим бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссия


Ш. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Болгария ўртасида иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


А. Агзамходжаев - Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


У. Розукулов - Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссия


Ш. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Ш. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Н. Касимов - Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Савдо, иқтисодиёт ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи


О. Акбаров - Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Б. Ибрагимов - Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


8.

Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Қишлоқ

хўжалиги вазири

Ж.А. Ходжаев

Ф. Арзиев - Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

У. Розукулов - Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Ф. Сидиков - Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


9.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик кенгаши


Ташқи

ишлар вазири

А.Х. Камилов

Хакимов Д. - Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


10.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Иқтисодиёт ва

саноат вазири

Б.А. Ходжаев

Б. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Б. Асадов - Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳукуматлараро комиссия


лавозим бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

И. Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Б. Бабаев - Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


11.

Молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро музокаралари


Иқтисодиёт

ва саноат

вазирининг

биринчи

ўринбосари

Р.А. Гулямов

Н. Касимов - Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳ


Н. Касимов - Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


12.

Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уч томонлама комиссия


Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг Афғонистон

бўйича махсус

вакили

И.Р. Иргашев

Я. Шадманов - Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

И. Махкамов - транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия


Я. Шадманов - Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Изоҳ. Комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига тегишли лавозимларга янгидан тайинланган ёки уларнинг ўрнини босадиган шахслар киритилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 393-модда

































Время: 0.0299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск