ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1991 й. 195-сон "ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.1991 й.

N 195



ЎзССЖ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

СУВ МУАММОЛАРИ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Орол денгизи ҳавзасида экологик муаммолар кескинлашган шароитда сув муаммоларига доир кўламдор тадқиқотларни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг, уларни муҳофаза этишнинг илмий асосларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Фанлар академиясининг ССЖИ Фан ва техника давлат қўмитаси, ССЖИ Фанлар академияси, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, “САНИИРИ” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан келишилган ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. ЎзССЖ Фанлар академияси Сув муаммолари институтининг жумҳурият тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари кафедралари иштирокида амалга ошириладиган илмий фаолиятининг бош йўналишлари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:

қуруқлик гидрологиясини ва антропоген таъсир шароитларида сув ресурслари режими катталиги ва сифатининг шаклланиш жараёнлари гидрогеологиясини ҳамда қонуниятларини атрофлича ўрганиш;

сув манбаларини муҳофаза қилиш юзасидан экологик талабларни, уларнинг ҳолатини баҳолашнинг мезонларини ҳамда ер усти ва ер ости сувлари режими ва сифатини бошқаришнинг иқтисодий усулларини ишлаб чиқиш;

чекланган сув манбаларидан комплекс фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, ирригация-гидроэнергетика ва бошқа халқ хўжалиги комплекслари муаммолари шунга киради;

ер усти ва ер ости сувлари гидродинамикаси, сув хўжалиги тизимларини бошқариш ва компьютерлаштириш муаммоларини назарий ўрганиш (гидродинамика жараёнларини ва нам кўчишини математик ва рақамли моделлаштириш, ўзан жараёнлари ва дарё гидравликасининг ўзгариши, тупроқнинг сув ва шамол эрозияси);

бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида сув манбаларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ташкилий ва иқтисодий муаммоларни тадқиқ этиш;

янги ерларни суғориш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун атмосфера ёғинларидан фойдаланиш муаммоларини ўрганиш;

суғориладиган деҳқончиликда, саноатда, коммунал хўжалигида сувдан фойдаланишнинг сувни тежайдиган технологияларини қўллаш, минтақада экологик мувозанатни тиклаш ва сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

фойдаланиб бўлинган ва минераллашган сувлардан тизим ичида фойдаланишнинг назарий-тажриба ҳамда экологик асосларини, сув манбаларининг бир қисмини минтақалараро қайта буриш муаммоларини ўрганиш.


3. ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 1-тоифага киритилсин.

ЎзССЖ Фанлар академияси Раёсати Сув муаммолари институтининг Уставини, аппаратнинг тузилишини ва ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг чегаравий сонини тасдиқласин.


4. Тадқиқотларни ривожлантиришга бир йўла давлат ёрдами кўрсатиш тартибида Сув муаммолари институти учун 1991 йилда жумҳурият Ҳукуматининг резерв фондидан 400 минг сўм бюджет маблағи ажратилсин, ЎзССЖ Фанлар академияси эса кўрсатилган мақсадлар учун 200 минг сўм маблағ топсин.

ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 1992 йилдан бошлаб ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти учун маблағ ажратишни назарда тутсинлар.


5. “САНИИРИ” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Якуб Колас ва Маяковский кўчалари чегараларидаги ҳудудни, шунингдек, у ерда жойлашган бинолар ва иншоотларни, Тошкент вилоятидаги Калинин тажриба-ишлаб чиқариш хўжалигини 1992 йилнинг 1 июлигача ЎзССЖ Фанлар академиясига белгиланган тартибда босқичма-босқич беришни амалга оширсинлар.


6. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, “Ўзсельхозснабремонт”, ЎзССЖ Савдо вазирлиги ЎзССЖ Фанлар академиясининг буюртмаси бўйича Сув муаммолари институти учун лимитлар ажратишни ва биркитилган номенклатура бўйича мебеллар, асбоб-ускуналар етказиб беришни таъминласинлар.


7. ЎзССЖ Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институтини телефонлаштириш масалаларини ҳал қилсин.


8. ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, “САНИИРИ” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими шартномага кўра ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти томонидан мавжуд базаларда тажриба-синов ишларини ўтказиш имкониятини берсинлар.


9. Кўламдор ва амалий тадқиқотларнинг ўзаро алоқадорлигини, комплекслилигини таъминлаш мақсадларида ЎзССЖ Фанлар академияси Сув муаммолари институтининг тематик режаларини қараб чиқиш ва шакллантиришни жумҳурият қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги органларининг иштирокида амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


10. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, жумҳуриятнинг бошқа вазирликлари ва идоралари халқ хўжалиги объектларини қайта тиклашни лойиҳалаштиришда ЎзССЖ Фанлар академияси Сув муаммолари институтининг таклифларини ҳисобга олсинлар, мавжуд ишланмаларни жорий қилиш учун имконият яратсинлар ва бунда зарур ёрдам кўрсатсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов




















Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск