Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1991 й. 197-сон "Жумҳурият ўқувчи-ёшларига ва мутахассисларига чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1991 й.

N 197


ЖУМҲУРИЯТ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИГА ВА

МУТАХАССИСЛАРИГА ЧЕТ ТИЛЛАРНИ

КЕНГ КЎЛАМДА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жумҳуриятда чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ўқувчи-ёшларни ва мутахассисларни жаҳон фани ва техникаси ютуқларидан бевосита баҳраманд этиш, уларни хорижда кўплаб ўқитиш ва тажриба орттиришга юборишни йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ф. Энгельс номидаги Тошкент давлат чет тиллар институти ҳузурида чет тилларни ўқитиш махсус курслари негизида жумҳурият тил ўргатиш маркази ташкил этилсин.

Унга жумҳуриятда чет тилларни ўқитишнинг бош, базавий ўқув ва илмий-методик маркази функцияси юклатилсин.


2. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Алимов), Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев) Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси билан биргаликда Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги, вилоят марказларидаги мавжуд олий ўқув юртлари негизида 1-иловага мувофиқ Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларини ташкил этсинлар.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССЖ ўқувчи-ёшларига, мутахассисларига зарур ҳажмда чет тилларни жадал ўқитиш;

уларнинг электрон-ҳисоблаш техникасида ишлаш, информатиканинг замонавий воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаши;

хорижий мамлакатларнинг тарихи ва маданияти, давлат ва сиёсий тузилиши, ижтимоий-иқтисодий мавқеи билан тингловчиларни таништириш;

корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшларнинг тил билиш малакасини оширишда уларга кўмаклашиш Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.


5. Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларини ташкил этиш, уларни моддий-техникавий жиҳозлаш учун 1991 йилда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан 2 миллион сўм, шунингдек, зарур валюта маблағлари ажратилсин.

Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг далилларига мувофиқ Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларига қабул қилинган талабалар ва мутахассисларга чет тилларни ўргатиш учун мақсадли маблағлар ажратишни кўзда тутсин.


6. Ўзбекистон ЛКЁИ Марказий Қўмитасининг шу ўқув йилидан бошлаб Ёшлар институти негизида минтақа тил ўргатиш Марказининг моддий-техника базасини таъминлаш ва ривожлантиришга пайчилик асосида маблағ ажратиши маълумот учун қабул қилинсин.

Улуғбек номидаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш жумҳурият жамғармаси чет тилларни ўқитиш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва айрим фуқаролардан тушадиган сўм ва чет эл валютасидаги маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий банкида белгиланган тартибда махсус субсчёт очсин. Жумҳуриятдаги тил ўқитиш Марказларига молиявий жиҳатдан мадад бериш учун маблағ ажратган Ўзбекистон ССЖ Давлат ташқи савдо ва чет эллар билан алоқалар қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш бош бошқармаси, Ўзбекбирлашув, “Ипак йўли” ёшлар инновация-тижорат банкининг ташаббуси қўллаб-қувватлансин.

Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар, хорижий мамлакатлар сармояси билан иш юритаётган қўшма корхоналар, кооперативлар ва хўжалик ҳисобидаги бошқа ташкилотлар ўз мутахассисларини ўқитиш учун шартномалар асосида ана шу марказларга юборсинлар.

Мазкур Марказларда тил ўрганишни хоҳловчи фуқароларга Марказлар маъмурияти билан шартнома асосида тил ўрганиш имконияти берилсин.


7. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Алимов) бир ой муддат ичида:

а) Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказлари тўғрисидаги низомларни;

б) Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларида компьютер синфхоналари, мамлакатшунослик маданий-ахборот марказлари ва гуруҳларини, жадал тил ўрганиш сайёр курсларини ташкил этишни кўзда тутиб, ана шу Марказлар тузилмасини;

в) қабул қоидаси, ягона ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Жумҳурият тил ўргатиш Маркази вақтинча Ф.Энгельс номидаги Тошкент давлат чет тиллар педагогика институти биносида, Навоий кўчаси, 48-уйда жойлаштирилсин. Шу йилнинг 20 сентябригача бинони жорий таъмирлаш таъминлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплекси (ўртоқ Самандаров), Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов), Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси (ўртоқ Асқаров) Марказ биноси қуриб битказилгунга қадар бир ой муддат ичида жумҳурият тил ўргатиш маркази қаерга жойлашиши тўғрисида келишиб олинган таклифлар киритсинлар.


9. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Алимов), Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев):

1 сентябргача бўлган муддатда Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларига тингловчилар қабул қилиш режасини тасдиқласинлар ва бунда машғулотлар шу йил 1 октябрдан бошланишини таъминлашни назарда тутсинлар;

машғулотлар бошлангунга қадар юклатилган функциялар ва вазифаларга мувофиқ ҳолда Жумҳурйят ва минтақа тил ўргатиш Марказларини юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминласинлар.


10. Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларининг профессор-ўқитувчилари учун самарали ишлашнинг қўшимча омиллари ва шарт-шароитларини яратиш мақсадида:

Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларига олий ўқув юртлари ходимлари учун кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этилсин;

профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ставкаларига 25 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ ва 1 ўқитувчи 6 кишини ўқитиши белгилансин;

тил ўргатиш Марказларининг педагог кадрлари тажриба орттириш учун хорижий мамлакатларга ва ССЖИнинг ихтисослаштирилган етакчи тилшунослик ўқув юртларига мунтазам юбориб турилсин.


11. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар мутахассисларни Жумҳурият ва минтақа Марказларига чет тилларни ўрганиш учун юбориш пайтида ана шу марказларда ўқиётган кишиларнинг иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда улар ҳафтасига 6 (олти) соатгача бўлган ҳажмда ишдан озод қилинсинлар.


12. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раислари зиммасига тил ўргатиш Марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши, Марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш вазифаси шахсан юклатилсин. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан зарур молиявий маблағлар, бинолар, транспорт ва алоқа воситалари ажратиш кўзда тутилсин.

1992 йилда Нукус шаҳрида, ҳар бир вилоят марказида ва Тошкент шаҳрида юқорида айтиб ўтилган Жумҳурият ва минтақа Марказлари учун биноларнинг якка тартибдаги лойиҳалар асосида қурилишини бошлаш таъминлансин.


13. Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларида машғулотларни ўз вақтида бошлаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Маданият вазирлиги шу йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига асосланган эҳтиёжларга мувофиқ биркитилган йиғма рўйхат асосида асбоб-ускуналар, мебель, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари ажратсинлар ва етказиб берсинлар.


14. Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тил ўргатиш Марказларини энг замонавий асбоб-ускуналар ва техник воситалар билан таъминлашда уларга бутун чоралар билан амалий ёрдам берсинлар.


15. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплекси (ўртоқ Самандаров) ва Ўзбекистон ССЖ Президенти аппарати ташқи иқтисодий алоқалар бўлими (ўртоқ Сафоев) зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 29 июлдаги

197-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон ССЖдаги тил ўргатиш Марказлари

РЎЙХАТИ

I.

Ф. Энгельс номидаги Тошкент давлат чет тиллар институти ҳузуридаги Жумҳурият тил ўргатиш Маркази

    

II.

Тил ўргатиш минтақа Марказлари:


1.

Тошкент давлат шарқшунослик институти базасида, Тошкент ш.


2.

Ўзбекистон ЛКЁИ МҚ ёшлар институти негизида, Тошкент ш.


3.

Нукус давлат дорилфунуни негизида,Нукус ш.


4.

Андижон давлат педагогика институти негизида, Андижон ш.


5.

Бухоро давлат педагогика институти негизида, Бухоро ш.


6.

Жиззах давлат педагогика институти негизида, Жиззах ш.


7.

Қарши давлат педагогика институти негизида, Қарши ш.


8.

Наманган давлат педагогика институти негизида, Наманган ш.


9.

Самарқанд давлат дорилфунуни негизида, Самарқанд ш.


10

Термиз давлат педагогика институти негизида, Термиз ш.


11.

Фарғона давлат дорилфунуни негизида, Фарғона ш.


12.

Сирдарё давлат педагогика институти негизида, Гулистон ш.


13.

Хоразм давлат педагогика институти негизида, Урганч ш.


































Время: 0.1513
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск