ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2019 й. ПФ-5728-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.2019 й.

N ПФ-5728



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги "Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-4118-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлашни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, "Томорқа хизмати" МЧЖнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 майдаги

ПФ-5728-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида"ги ПФ-4436-сон Фармонига 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: "Ангрен" эркин иқтисодий зонасига кирувчи ҳудудлар ва унинг чегаралари, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "2017-2021 йилларда республикада соя экишни ташкил этиш ва сояли дуккаклари экинлар етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2832-сон қарорида:


а) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзпахтаёғ" АЖ" сўзлари "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг рус тилидаги матнида:


1.1, 3.1, 3.2, 3.4, 4.1 ва 4.3-позицияларнинг "Ответственные исполнители" устунидаги "АО "Узпахтаёг" (Джураев)" сўзлари "Ассоциация "Узёгмойсаноат" (Пардаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.2-позициянинг "Ожидаемый результат" ва "Ответственные исполнители" устунларидаги "АО "Узпахтаёг"" ва "АО "Узпахтаёг" (Джураев)" сўзлари тегишинча "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" ва "Ассоциация "Узёгмойсаноат" (Пардаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.3-1.5, 2.1, 4.4 ва 4.5-позицияларнинг "Источники финансирования" ва "Ответственные исполнители" устунларидаги "АО "Узпахтаёг"" ва "АО "Узпахтаёг" (Джураев)" сўзлари тегишинча "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" ва "Ассоциация "Узёгмойсаноат" (Пардаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 .2-позициянинг "Наименования мероприятий", "Источники финансирования" ва "Ответственные исполнители" устунларидаги "АО "Узпахтаёг"" ва "АО "Узпахтаёг" (Джураев)" сўзлари тегишинча "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" ва "Ассоциация "Узёгмойсаноат" (Пардаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.5-позициянинг "Наименования мероприятий" ва "Ответственные исполнители" устунларидаги "АО "Узпахтаёг"" ва "АО "Узпахтаёг" (Джураев)" сўзлари тегишинча "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" ва "Ассоциация "Узёгмойсаноат" (Пардаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2935-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнида:


10-позициянинг "Ответственные исполнители" устунидаги "АК "Узпахтаёг"" сўзлари "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова IV бўлимининг 2-позицияси "Наименование организации" устунидаги "АО "Узпахтаёг"" сўзлари "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорида:


1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Томорқа хизмати" МЧЖлар реестрини юритиш";


2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3484-сон қарори 3-банди учинчи хатбошисидаги "Ўзпахтаёғ" АЖ корхоналарига" сўзлари "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарори 9-банди "б" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни "Томорқа хизмати" МЧЖларни кредитлаш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш;

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;

халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга грантлар ажратиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш";

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча еттинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги "Томорқа хизмати" МЧЖ, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа" сўзлари "қишлоқ хўжалиги соҳасидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш" сўзлари "ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3730-сон қарори 5-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"полимер плёнкадан тайёрланган тутқичли (кесиксимон, ҳалқали) пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 900 0 кодли) "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштириш, ушбу полимер плёнкаларни жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва шахсий буюмларини ташиш ва қадоқлашда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шунингдек, гуманитар ёрдам сифатида, реклама ва синов ўтказиш учун олиб келинадиган ҳоллар бундан мустасно".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3874-сон қарори рус тилидаги матнида:


2-илова IV бўлимининг "Наименование проекта и источники финансирования" устунидаги "АО "Узпахтаёг"" сўзлари "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илова IV бўлимининг "Наименование проекта и источники финансирования" устунидаги "АО "Узпахтаёг"" сўзлари "Ассоциация "Узёгмойсаноат"" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги "Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4020-сон қарорида:


2-илованинг 5-бандидаги "Ўзпахтаёғ" АЖ" сўзлари "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 10-бандидаги "Ўзпахтаёғ" АЖ" сўзлари "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 404-модда



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск