Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2004 й. 261-сон "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Афина шаҳри (Греция)да ўтказиладиган 2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этишини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2004 й.

N 261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТЧИЛАРИНИНГ АФИНА ШАҲРИ

(ГРЕЦИЯ)ДА ЎТКАЗИЛАДИГАН 2004 ЙИЛГИ

XXVIII ЁЗГИ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИДА

МУНОСИБ ИШТИРОК ЭТИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон спортчиларининг Афина шаҳри (Греция)да бўлиб ўтадиган XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларига сифатли тайёргарлик кўришини таъминлаш, уларнинг ушбу нуфузли мусобақаларда фаол иштирок этишини ҳамда юқори натижаларга эришишини рағбатлантириш, уларнинг мамлакатимизнинг халқаро обрўсини оширишдаги чексиз ватанпарварлиги мисолида ёш авлодни ўз Ватани учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда:

Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган халқаро танлов мусобақаларида лицензияни қўлга киритган спортчилардан мамлакат терма жамоасини шакллантирсин;

мамлакат терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинларининг якунловчи босқичида Олимпиада ўйинларига пухта тайёргарлик кўришини ва халқаро лицензион мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини ташкил қилсин;

мамлакат терма жамоаси спортчиларини зарур миқдорда спорт анжомлари, инвентарлари ҳамда спорт кийимлари билан таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси спорт делегациясининг таркиби ва унинг харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитасига харажатларнинг тасдиқланган сметасига ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган Ўзбекистон спортчиларини рағбатлантириш, уларнинг Ватанимиз спорти шарафига муносиб ҳисса қўшганлигини эътироф этиш мақсадида Давлат спорт қўмитасининг 2004 йил учун календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда бир марталик мукофотлар белгилансин:

олтин медаль учун - 100 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 50 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун  25 000 АҚШ доллари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда белгиланган мукофотларни бериш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси буюртманомаларига биноан мамлакат терма жамоасини зарур дори-дармонлар, фармакология препаратлари ва биологик фаол тикланиш воситалари билан таъминласин;

мамлакат терма жамоасига номзодлар учун даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этишга ёрдам берсин.


5. Давлат спорт қўмитаси ва Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон спорт делегациясининг XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўришини таъминлаш учун 3-иловага мувофиқ республикага мақсадли равишда олиб келинадиган махсус спорт анжомлари ва инвентарлар, спорт кийимлари учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги халқаро мусобақалар иштирокчилари - Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари учун хорижга чиқиш ҳужжатларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

Ўзбекистон спорт делегациясининг Тошкент-Афина-Тошкент йўналиши бўйича имтиёзли шартларда учишини;

Ўзбекистон спорт делегациясининг VIP зали орқали бепул ўтишини таъминласин.


8. “Совпластитал” қўшма корхонаси, “Оникс” ишлаб чиқариш бирлашмаси ва “Фонон” акциядорлик жамиятига халқаро мусобақаларга бораётган республика спорт делегацияси учун Давлат спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси эскизлари бўйича эсдалик буюмларини имтиёзли шартларда тайёрлаб бериш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, “Ўзтелерадио” компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарликнинг бориши ва Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро мусобақалардаги иштироки оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.








































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск