ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2019 й. 429-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2019 й.

N 429



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ВА УНИНГ ИДОРАВИЙ МАНСУБ ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТРАНСПОРТ

ВА ЛОГИСТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ҲИСОБИГА ҚЎШИМЧА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 майдаги

429-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 23-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

       

"

23.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси


Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги учун давлат божи

60


".

Автомобилда ташиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

60

Автомобиль ва темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш учун берилган аризалар кўриб чиқилганлиги, шунингдек, автомобилда йўловчилар ва юкни халқаро ташишни амалга ошириш учун рухсатномалар бланкалари берилганлиги учун йиғимлар

100

Шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичида шаҳарлараро йўловчилар ташиш йуналишларини жойлаштириш учун тендерларда қатнашганлик учун тўловлар

100

Темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар берилганлиги учун давлат божи

20

      

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ундириладиган жарималар суммасининг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорига 1-илованинг 38-банди иккинчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиялар берилганлиги учун давлат божи маблағлари Транспорт вазирлигининг махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидаги тарзда тақсимланади:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 май










































Время: 0.0250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск