ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт ходимларига қўйиладиган талаблар /

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.05.2019 й. 429-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 майдаги

429-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва

унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси

ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (кейинги ўринларда моддий рағбатлантириш деб аталади) самарадорлик, бажарилаётган иш сифати оширилишидан уларнинг моддий ва маънавий манфаатдорлигини ошириш, уларга юкланган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатилишини рағбатлантириш, меҳнат ва ижро интизомини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.


3. Ушбу Низом Транспорт вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ходимларига жорий қилинади.


2-БОБ. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


4. Моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қарор Транспорт вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Комиссия таркиби ва унинг иши регламенти Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан тасдиқланади (кейинги ўринларда транспорт вазири деб аталади).


5. Транспорт вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар Комиссиянинг кўриб чиқиши учун:

транспорт вазири ўринбосарлари томонидан - Транспорт вазирлиги фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида мутасаддилик қилинадиган тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларига нисбатан;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан - Транспорт вазирлиги фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида транспорт вазирининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан келишган ҳолда бўлинмалар тегишли ходимлари юзасидан киритилади.


6. Моддий рағбатлантириш:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига;

ходимнинг ҳақиқатда ишлаган вақтидан келиб чиқиб амалга оширилади (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва/ёки меҳнат таътили кунларини ҳисобга олмаган ҳолда) ва иш ҳақининг ўртача миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади.


7. Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари учун моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари амалга оширилади:

а) ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

б) ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар - Транспорт вазирлигининг хизмат автотранспорти бириктирилган ходимларидан ташқари барча ходимлари учун базавий ҳисоблаш миқдорида;

в) ойлик ва чораклик мукофот пуллари - бир лавозим маошигача бўлган миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда);

г) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 200 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик устама;

д) байрам кунлари муносабати билан бериладиган мукофотлар - бир лавозим маошгача бўлган миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда), ҳақиқатда ишланган вақтдан қатъи назар харажатлар сметасида ушбу мақсадлар учун тасдиқланган сумма доирасида;

е) қонун ҳужжатларида белгиланган ходимларнинг алоҳида тоифаларига устамалар.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентлари билан бир қаторда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат хизматчиларининг лавозим маошларига устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) ҳисобга олинади.

Ҳар ойлик устамалар миқдори Комиссия томонидан ҳар ойда Транспорт вазирлиги ходимининг шахсий ҳиссасини баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


8. Комиссиянинг қарори билан бир марталик рағбатлантириш, ижтимоий, компенсация тўловлари ва тақдирлашларнинг қуйидаги турлари амалга оширилиши мумкин:

а) ходимнинг 50, 60 ёшга тўлиши - икки лавозим маошигача;

б) ходимнинг меҳнат пенсиясига чиқиши - икки лавозим маошигача;

в) ходимнинг, шунингдек, унинг болаларининг турмуш қуриши - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача;

г) моддий ёрдам - йилига бир лавозим маоши;

д) ходимнинг яқин қариндошлари ёки ўзининг вафот этиши - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача.

Ходим вафот этган тақдирда моддий зарар (агар у ходим вафот этган йили бевосита ходимнинг ўзига берилмаган бўлса) турмуш ўртоғига тўланади, у йўқ бўлса ходим билан яшаган вояга етган болалари ёки қонуний вакилларига (васийлар, ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (ёшидан қатъи назар болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар) фарзандликка олганларга, шунингдек, ходимларнинг қарамоғидаги шахсларга, ёки агар ходим турмуш қурмаган бўлса ва болалари бўлмаса тенг қисмда ота-онасига берилади;

е) куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача;

ж) даволаш муассасаларига, дам олиш, санаторийлар, пансионатлар, туризм базалари ва болалар соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматининг қисман компенсацияси - улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Транспорт вазирининг қарори билан ходимларга бошқа турдаги шахсий ижтимоий рағбатлантириш амалга оширилиши мумкин.


9. Ушбу бўлимда назарда тутилган тўловларнинг барча турлари Жамғарманинг тасдиқланган харажатлар сметаси маблағлари ҳисобига, уларнинг ҳақиқатда мавжудлигидан ва Транспорт вазирлигининг молиявий-иқтисодий фаолияти кўрсаткичларидан келиб чиқиб амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Комиссия аъзолари, Транспорт вазирлиги таркибий бўлинмалари раҳбарлари таркибий бўлинмалар тегишли ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритишда холис ёндашувни таъминлашлари керак.


11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 май











































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск