Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Молия вазирлигининг 53-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-29-сон "Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.04.2019 й. Қарори (АВ томонидан 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2019 й.

N 2775-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2019 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2019 й.

N 2019-29


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги ПҚ-4186-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 10, 2016-06-сон қарори (рўйхат рақами 2775, 2016 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 5-банддаги "ўн беш" деган сўзлар "7" рақами билан алмаштирилсин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"6. ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) ёзма тарзда бир нусхада ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилади. Аризага мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида маълумот илова қилинади.

Қуйидаги ҳолларда қўшимча равишда:

товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 213-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар;

йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар реализация қилинганда - мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри;

халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)лар экспорт қилинганда  инвойс бир нусхада аризага илова қилинади.".


3. 7, 9, 11, 15 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аризада кўрсатилган, банкдаги ҳисобвараққа қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг асослилигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасига бир нусхада ушбу Низомнинг 4 ёки 5-иловаларига мувофиқ шаклда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммаси бўйича ҳисоб-китобни (ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича шартли мисол ушбу Низомнинг 4а ва 4б-иловаларида келтирилган) тақдим этади.".


5. 10-банддаги "ДСБ" қисқартмаси "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Давлат солиқ қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб 6 иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) расмийлаштиради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосанинг асл нусхаси ёки электрон шакли Молия вазирлиги Ғазначилигига (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) Ягона ғазна ҳисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) солиқ тўловчининг банк хисобварағига тўловни амалга ошириш учун юборилади.

Ғазначилик хулосани олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан ЯҒҲдан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммаси тўловини амалга оширади.

14. Давлат солиқ қўмитаси томонидан хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши фельдъегерлик хизматлари бўлинмалари ёки Ғазначилик ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасидаги электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади.".


7. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлиги" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ДСБга" қисқартмаси "Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "6-8-бандларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилиб тақдим қилинганда" деган сўзлар "6 ва 8-бандларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилиб тақдим қилинганда ёхуд тақдим этилган ҳисоб-китоблар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги маълумотлар билан мувофиқ бўлмаганда, бундан мазкур тизимга маълумотларни киритмасдан товар (хизмат)ларни экспорт қилиш ҳоллари мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тегишли давлат солиқ хизмати органида ва (ёки) Молия вазирлигида" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 20-бандда:

биринчи хатбошидан "Тармоқ бошқармасини, шунингдек ғазначилик ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


10. 22-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларни қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини тўғри ҳисобланганлиги масаласи юзасидан солиқ назоратини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.";

учинчи хатбошидан "Молия вазирлиги ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Хулосада кўрсатилган маблағларни ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек ҳужжатлар тўпламини ўз вақтида расмийлаштирилиши учун жавобгарлик Давлат солиқ қўмитасининг тегишли мансабдор шахслари зиммасига юкланади.".


12. 1, 2 ва 7-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


13. 3-иловадан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


14. 4-иловада:

"ДСБ" қисқартмаси "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Давлат солиқ хизмати органи" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҳисоб-китобига иловадан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16. 4а-иловада:

"ДСБ" қисқартмаси "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Давлат солиқ хизмати органи" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 4б-иловада:

"ДСБ" қисқартмаси "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Давлат солиқ хизмати органи" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 5-иловада:

"ДСБ" қисқартмаси "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Давлат солиқ хизмати органи" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 6-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган

қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммани

солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига

қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Солиқ тўловчининг банкдаги

ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг

ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида

АРИЗА

       

Корхона


,


(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)


манзил бўйича жойлашган


,



(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), кўча номи ва уй (квартира) рақами)

         


амалга оширувчи

(асосий фаолият (ихтисослик) тури)


корхонанинг банк ҳисобварағига _________________ давр учун ________________ сўм ҚҚС суммасини қайтариш бўйича материалларни кўриб беришингизни сўрайди.

                    


         

Материаллар



     

варақда тасдиқловчи






Ўлчов бирлиги




ҳужжатларни илова қилган ҳолда





варақда

сўм




тузилди ва уларнинг иловалари

      

  






                     

Аризани тақдим қилиш муддати (кун/ой/йил)












      


га тақдим этилади

(Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси)


             

Солиқ тўловчи тўғрисида маълумот

               

1. Давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳнома









              

2. Ташкил қилинган санаси (кун/ой/йил)












             

3. СТИР


















                

4. ИФУТ

               

Телефон: код

рақам









                

          

Мазкур аризада кўрсатилган ишончли

ва тўлиқ маълумотларни ҳамда аризага

илова қилинган ҳужжатларни тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ қўмитасининг

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Ушбу ариза билан тақдим қилинади

("V" белгиси билан белгиланиши лозим)


  



қоғозда

электрон кўринишда

СТИР











Ф.И.О.




шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Имзо





































варақда тақдим этилди








Бош бухгалтер

  





















СТИР












Тақдим этилган сана













Ф.И.О.












(кк/оо/йй)



Имзо























   



Ф.И.О.
















Сана













Имзо

















(кк/оо/йй)

      





















            





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган

қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммани

солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига

қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

_______________________________

_______________________________


20___ й "___" ________________

Товарларни экспорт қилинганлиги ва

валюта келиб тушганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТ

  



,


,




СТИР


корхона номи


ҳужжат тақдим этилаётган давр


  


т/р

Чет эл ҳам-

кори номи

Воси-

тачи номи

Шарт-

нома рақами, санаси ва сум-

маси

Давр бошига қолдиқ

Жўнатилган товарлар

Валюта тушуми

Чет эл

ҳамкорга

қайта-

рилган маблағ

Бошқа

ҳолатлар

(корхона

фойдасига

олинган

ва х.к)

Давр охирига қолдиқ

И

з

о

х

де-

бет

кре-

дит

Божхона юк декларацияси

с

а

н

а

чет валю-

та-

сида

ги

сум

ма

Ва-

лю-

та

кур

си

Мил-

лий валю-

та-

даги сум

ма

банк комис-

сия

сум

маси

с

а

н

а

чет эл валю-

та-

сида-

ги сум-

ма

с

а

н

а

чет

эл

валю-

та-

си-

даги сум

ма

де-

бет

кре-

дит


БЮД рақа-

ми (бланк рақа-

ми)

с

а

н

а

БЮД-

нинг рўй-

хат рақа-

ми

ташқи

савдо

кон-

тракти-

нинг

(шартно-

маси-

нинг,

кели-

шуви-

нинг) Ташқи

савдо

операция-

лари

ягона

электрон

ахборот

тизими-

даги

иденти-

фикация

рақами

валю-

та тури

чет эл валю-

та-

сидаги сумма

ва-

лю-

та кур

си

мил-

лий валю-

тада

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26






























Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган

қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммани

солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига

қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



_____-сон ХУЛОСА

   


аризаси бўйича


(корхона номи)


________________ СТИР ________________________________________ ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси


учун

(давр)


тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш асосида тўловчида 20__ йил _________ ҳолатига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси


(рақам билан)


сўм ҳосил бўлганлиги аниқланди.

(сўз билан)


Ҳ


,


,

МФО





(хизмат кўрсатувчи банк номи)




Масъул тузилма бошлиғи


(Ф.И.О)

(имзо)

  

  

20___ йил "____" __________________"



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 418-модда































































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск