Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2004 й. 263-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 июндаги

263-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятининг мақсади ва асосий вазифаларини, Жамғармани бошқариш тартибини, унинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Жамғарма маблағларни Жамғарманинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар молия органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида жамлаш учун ташкил этилади.


3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар, шу жумладан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жамғармалари, вазирликлар, идоралар, хорижий молия ташкилотлари, шунингдек жисмоний шахслар Жамғарма маблағларини шакллантиришда ихтиёрийлик асосида қатнашишлари мумкин.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш, шунингдек умумтаълим мактабларига уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича маблағлар жалб этиш юзасидан қўшимча имкониятлар бериш учун молиявий ва моддий ресурсларни, мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни, Давлат бюджети, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар ва институтлар маблағларини жамлаш Жамғармани ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади.

5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни бюджет маблағларини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағларини, хорижий кредитлар ва грантларни уларни кейинчалик улардан 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини рўёбга чиқаришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларни амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;

Мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини молиялаштириш;

Жамғарма маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мактабларнинг моддий-техника базаси ҳолатини мунтазам асосда доимий ўрганишни ҳамда унинг мониторингини ташкил этиш;

Жамғарма маблағлари тушиши ва сарфланишининг ҳар йиллик ва чораклик балансларини шакллантириш.


6. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий функциялари ҳисобланади:

Дастурда назарда тутилган бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларни молиялаштириш;

манбалар бўйича даромадларнинг ягона ҳисобини ҳамда Жамғарма маблағларидан йўналишлар бўйича фойдаланиш ҳисоботини таъминлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш.



III. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


7. Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув кенгаши мажлислари заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлиб қолганда эса - бошқарув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


8. Қуйидагилар Жамғарма бошқарув кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

умумтаълим мактабларини ривожлантиришга тизимли ёндошувни таъминлайдиган Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишда давлат, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва хорижий институтлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Жамғарманинг даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатлари (йўналишлар бўйича) йиллик прогнозларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

барча манбалар ҳисобига Жамғарма даромадларини шакллантиришда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишга кўмаклашиш;

Жамғарма, Ижро этувчи дирекция фаолиятини ва унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.


9. Жамғармани жорий бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар Ижро этувчи дирекциянинг асосий функциялри ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Жамғарма маблағларидан уларни ҳар қайси йил бўйича тақсимлаган ҳолда бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига мувофиқ даромадлар манбалари ва ҳудудлар бўйича фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози лойиҳасини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг минтақалар бўйича тақсимланишини тартибга солиш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш, шунингдек молия органлари, халқ таълими органлари, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг Дастурни амалга оширишга йўналтирилган биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш.



IV. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА ЖАМЛАШ ТАРТИБИ


10. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўлашдан тушадиган маблағлар;

Давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилган бюджет маблағлари (шу жумладан Давлат бюджетини ишлаб чиқишда ҳар йили назарда тутиладиган ставка бўйича мажбурий ажратмалар тарзидаги тушумлар);

маҳаллий бюджетларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича прогноздан ортиқча тушумларни жалб қилишдан олинадиган маблағлари;

халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитлари;

Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


11. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва маҳаллий молия органлари Ижро этувчи дирекция томонидан берилган ваколатлар доирасида Жамғарма ҳисоб рақамларини бошқаришни амалга оширадилар.



V. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

ПРОГНОЗИНИ ТАЙЁРЛАШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш "Бюджет тизими тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.


14. Ижро этувчи дирекция ҳар йили навбатдаги йил учун:

Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғармага ҳар йили Давлат бюджетини ишлаб чиқишда назарда тутиладиган ставка бўйича мажбурий ажратмалар тарзидаги тушумлар, шунингдек бошқа бюджет манбалари прогнозини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари манбалардан, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз ёрдамини жалб этишдан тушумлар прогнозларини тайёрлайди.


15. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг бюджет ва бюджетдан ташқари даромадлари прогнози асосида 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Халқ таълими вазирлигига Жамғарма харажатлари лимитларини кейинги йил учун бюджет ва бюджетдан ташқари манбаларга тақсимлаган ҳолда етказади.


16. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 1 июлгача Ижро этувчи дирекцияга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича харажатларнинг барча асосий йўналишлари бўйича кейинги йил учун Жамғарма харажатлари прогнозини тақдим этади.


17. Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлари ва харажатлари прогнозлари Ижро этувчи дирекция томонидан Жамғармани бошқариш кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқланган вақтдан бошлаб 5 кундан ошмайдиган муддатда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқланади.

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Ижро этувчи дирекция 5 кун мобайнида харажатларнинг йил чораги бўйича тақсимотини Жамғарма маблағларини олувчиларга (Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ва жойлардаги ягона буюртмачи хизматига) етказади.


18. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик прогнозлари Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин 30 кун мобайнида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга бўлган ҳолда харажатлар сметасини (қурилиш ва мукаммал реконструкция қилиш харажатларидан ташқари) ишлаб чиқадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва жойлардаги тегишли молия органларига рўйхатдан ўтказиш учун киритадилар.


19. Агар маблағлар ҳомийлар ёки грант берувчи томонидан Жамғармага улардан фойланишнинг жамғарма мақсади ва вазифаларига зид бўлмаган мақсадлари ва шартлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилса, у ҳолда ушбу маблағлардан ҳомийлар ёки грант берувчилар кўрсатмаларига мувофиқ фойдаланилиши керак.


20. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг бўш маблағларини:

давлат қисқа муддатли пул мажбуриятларига;

тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришга ҳақлидир.

Бундай жойлаштириш натижасида олинган даромадлар Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади.



VI. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


21. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамидан:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилигида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамлари орқали:

намунавий лойиҳалардан фойдаланилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда фақат тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуришга, мактабларни мукаммал реконструкция қилишга, мукаммал ва жорий таъмирлашга;

мактабларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашга;

парталар ва мактаб мебеллари сотиб олишга;

мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлашга;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларга сарфланади.

22. Умумтаълим мактабларига Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан Дастурни амалга оширишда фойдаланишга рухсат берилади.


23. Жамғарма маблағларидан:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматлари томонидан танлов савдолари (тендерлар) асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш учун фойдаланилади.

24. Маблағларни (шу жумладан товарлар етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жарима санкциялари қўллашдан олинган маблағларни) тасдиқланмаган сметасиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман сметалар бўйича, ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.

25. Жамғарма ҳисоб рақамларидан маблағларни мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.



VII. МАКТАБЛАР ҚУРИЛИШИНИ, УЛАРНИ МУКАММАЛ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ

ТАЪМИРЛАШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


26. Бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш ва мукаммал реконструкция қилишни молиялаштириш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматларига ажратиш йўли билан жойлардаги молия органлари томонидан амалга оширилади.


27. Мактабларни мукаммал таъмирлаш Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан тегишли халқ таълими бошқармаларига маблағ ажратиш воситасида молиялаштирилади, маблағлар кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматларига йўналтирилади.


28. Бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш ва уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш буюртмачи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида қатъий равишда капитал қўйилмалар лимитлари ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ва тузилган шартномаларга мувофиқ объектма-объект амалга оширилади, тузилган шартномаларда қуйидагилар ҳисобга олинади:

мактаблар қуриш, уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида жорий йил учун ишлар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўлови ажратиш;

жорий молиялаштиришни ҳар ойда ажратилган авансни мутаносиб тарзда ушлаб қолиш ҳисобга олинган ҳолда бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида амалга ошириш.


29. Қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.



VIII. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

УЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТЛАР ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Ижро этувчи дирекция Жамғарма фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва ҳисоботлар тузилиши учун жавоб беради.


31. Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига киритилган умумтаълим мактаблари мазкур Дастурни амалга ошириш доирасида олинган пул маблағлари, товарлар, бажарилган ишлар ҳамда тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига кўрсатилган хизматлар тўғрисида умумлаштириш ҳамда кейинчалик туман (шаҳар) молия бўлимларига тақдим этиш учун ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ҳисобот тақдим этадилар.


32. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисоботлар тақдим этадилар.


33. Жойлардаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай, бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуришга ва мукаммал реконструкция қилишга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига, мукаммал таъмирлаш бўйича эса - халқ таълими ҳудудий бошқармаларига ҳисоботлар тақдим этилади.


34. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари амалга оширилган харажатлар факти бўйича ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармасининг мактаб таълими, мониторинг ва назорат бўлимига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.


35. Жамғарма томонидан молиялаштириладиган тадбирларни бажариши назарда тутилган вазирликлар ва идоралар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мактаб таълими, мониторинг ва назорат бўлимига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.


36. Жамғарма ҳисоб рақамига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.


37. Ҳар йили Давлат бюджетини ва бюджетдан ажратилган мақсадли маблағларни сарфлашни ишлаб чиқишда назарда тутиладиган ставка бўйича мажбурий ажратмалардан тушадиган маблағлар ҳисоби умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назорат Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармасининг мактаб таълими, мониторинг ва назорат бўлими ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


39. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига қатъий мувофиқ равишда мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгарлик тасдиқланган сметаларга мувофиқ жойлардаги ягона буюртмачининг тегишли хизматлари ва маблағларни олувчи халқ таълими органлари раҳбарлари зиммасига юкланади.



IX. ЖАМҒАРМАНИ ТУГАТИШ


40. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


41. Жамғарма тугатилган тақдирда унинг ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи Ўзбекистон Республикасида таълимни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 264-модда.

































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск