ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.2019 й. 430-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 майдаги

430-сон қарорига

ИЛОВА



Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш

бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо

этиш ва уларнинг давлат ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР


1. Ушбу Низом ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни (бундан кейин питомниклар ва плантациялар деб юритилади) барпо этиш, уларнинг давлат ҳисобини юритиш ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

Питомниклар ва плантациялар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларида давлат ҳисобига қўйилиши лозим.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


питомник - дарахт ва бута ўсимликларининг уруғдан кўтариладиган кўчатлари ҳамда ниҳолларини ёки ўтсимон ўсимликларни табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа мақсадлар учун етиштиришга ихтисослаштирилган хўжалик;


плантация - ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни тижорат, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадда сунъий яратилган шароитларда етиштиришга мўлжалланган ер участкаси;


ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар - табиий муҳитда ўсадиган дарахтлар, буталар, ўтсимонлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайникалар ва замбуруғлар, шу жумладан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг ноёб ҳамда йўқолиб бораётган турлари.


3. Ушбу Низом билан белгилаган тартибда барпо этилган питомниклар ва плантацияларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ушбу питомниклар ва плантацияларнинг эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки ҳисобланади.


4. Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларидан фойдаланиш учун тўлов ҳамда йиғиш ва тайёрлаш учун тегишли рухсатномалар талаб қилинмайди.



2-БОБ. ПИТОМНИКЛАР ВА

ПЛАНТАЦИЯЛАРНИ БАРПО

ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш плантациялари сув муҳофазаси зоналаридан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди ерлари, захира ерларда ва бошқа ерларда барпо этилади.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари хўжалик юритувчи субъектларнинг ер участкаларида, ўрмон хўжалиги ва бошқа ерларда барпо этилади.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар инсон томонидан ўтқазилмаган ва экилмаган ҳамда уларни етиштириш учун сунъий равишда тегишли шароитлар яратилмаган ҳолда табиий муҳитда ўсадиган ер участкаси питомник ва плантация ҳисобланмайди.


6. Питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга (бундан кейин плантаторлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда берилади.


3-БОБ. ПИТОМНИКЛАР ВА

ПЛАНТАЦИЯЛАРНИ ДАВЛАТ

ҲИСОБИГА ОЛИШ


8. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантациялари реестрига тегишли қайд этиш йўли билан амалга оширилади.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантациялари реестри (бундан кейин Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан кейин Давлат экология қўмитаси деб юритилади) томонидан олиб борилади.

Реестр Давлат экология қўмитасининг қарори билан тасдиқланган тартибда юритилади.


9. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ амалга оширилади.

Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш учун плантатор экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) тўғрисида далолатнома тузилиш санасидан кўпи билан ўн беш кун олдин ёзма ёки электрон мурожаат йўли билан ариза жўнатади.


10. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда), ўрмон хўжалиги (ўрмон фонди ерларида) органлари вакилларининг иштироки шарт бўлган экиш (ўтқазиш) далолатномасининг нусхаси.


11. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ажратилган ер участкасида экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) ишларини мониторинг қилиш, шунингдек, экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини келишиш учун ўз вакилларини жўнатадилар.


12. Плантатор питомниклар ва плантацияларда экиладиган материални экишга (кўчириб ўтқазишга) қадар етти кун аввал экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг иштирокини таъминлаш ҳақида олдиндан мурожаат қилиши шарт.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) даврида иштироки шартдир.


13. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи плантаторнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг экишда (кўчириб ўтқазишда) иштирокини таъминлаш тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан бошлаб икки кун ичида унга иштирок этадиган масъул вакил тўғрисидаги ахборотдан иборат тегишли жавобни жўнатиши шарт.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органининг масъул вакили ўз муддатида келмаган тақдирда, плантатор уч кун ичида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органини хабардор қилиши ҳамда келишиш учун фото ёки видео илова билан тасдиқловчи экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини жўнатиши шарт.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи плантатордан хабарнома ва экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномаси олинган пайтдан эътиборан уч кун ичида унда кўрсатилган далилларни текшириб кўриши ҳамда улар тасдиқланган тақдирда киритилган экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини келишиши ва плантаторга жўнатиши, шунингдек масъул вакилга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриши шарт.


14. Аризани кўриб чиқиш ва жавоб бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим.


15. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан питомниклар ва плантациялар давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида Реестрдаги тартиб рақамини кўрсатган ҳолда ёки питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш рад этилгани тўғрисида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда жавоб берилади.

Питомниклар ва плантацияларни ҳисобга олиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, плантаторлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига ушбу Низом билан белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.


16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш ҳажмларини назорат қилиш учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг сўровига мувофиқ плантаторлар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар етиштириладиган питомник ва плантациянинг участкаси (турлари бўйича), тайёрланган ўсимликларнинг ҳажмлари (турлари бўйича) тўғрисида ҳисобот йили учун ахборот тақдим этадилар.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҲОЛАТЛАР


17. Плантаторлар томонидан мажбуриятлар бузилганда, шунингдек, питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ажратилган ер участкаларидан улар томонидан мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда, туманлар ҳокимларининг ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бекор қилиниши, ер участкалари эса захира ерларга ўтказилиши мумкин.


18. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни,

шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор

ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар

ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Плантатор

1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирадиган питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш.


2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирадиган питомникда ва плантацияда экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) ишларини ўтказишда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг иштирокини таъминлаш учун ариза билан мурожаат қилиш.

1. Экиш (кўчириб ўтқазиш) тўғрисида далолатнома тузилган санадан эътиборан кўпи билан 15 кун олдин.


2. Экиладиган материални экишдан (кўчириб ўтқазишдан) 7 кун олдин.

  

  

2-босқич

Давлат экология қўмитаси

Иштироки таъминланадиган масъул вакил тўғрисидаги ахборотни жўнатиш.

Ариза келиб тушган пайтдан эътиборан 2 кун ичида.

3-босқич

Плантатор

Экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органига жўнатиш.

Экиш (кўчириб ўтқазиш) ишлари якунлангандан сўнг

3 кун ичида.


4-босқич

Давлат экология қўмитаси

Аризани кўриб чиқиш ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштирадиган питомник ва плантацияни давлат ҳисобига олиш ёки давлат ҳисобига олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

3 кун ичида.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 май








































Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск