Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартиби (ЎзР ВМ 08.06.2004 й. 264-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

264-сон қарорига

2-ИЛОВА



Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш,

уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети

маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш, ордер бериш, жойлаштириш ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган тиббий хизматлар қийматини тўлаш масалаларини тартибга солади.



I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу тартибнинг амал қилиши фақат:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказларга ва ушбу Марказлар тўғрисидаги низомларда кўрсатилган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади.


II. БЕПУЛ ДАВОЛАНИШГА

ОРДЕРЛАР БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун - 20 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун - 20 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун - 30 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун - катта ёшдагилар бўлимлари бўйича - 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича - 100 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун - 100 фоизигача.

Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кейинги чоракнинг 5-кунидан кечикмай ордерлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.


4. Имтиёзли тоифага бепул даволаниш учун ордерлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари ҳузуридаги врач-танлаш комиссиясининг хулосаси асосида берилади.

Тегишли врач-танлаш комиссияларининг таркиби қуйидаги мутахассислардан тузилади:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида - даволаш бош бошқармасининг бошлиғи (раис) ихтисос бўйича вазирликнинг бош мутахассиси ва вазирликнинг даволаш бошқармаси бош мутахассиси;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида - вазир ўринбосари (раис), ихтисос бўйича вазирликнинг бош мутахассиси ва вазирликнинг даволаш бошқармаси бош мутахассиси;

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида ва соғлиқни сақлаш вилоят бошқармаларида - бошлиқларнинг биринчи ўринбосарлари (раислар), ихтисос бўйича бошқармаларнинг бош мутахассислари ва ихтисос бўйича даволаш муассасаларининг бош врачлари.


5. Соғлиқни сақлаш органлари беморларнинг имтиёзли тоифасига йўлланмалар (ордерлар)ни асосан республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида кўрсатилиши мумкин бўлмаган ихтисослаштирилган юқори технологияли (қиммат турадиган) тиббий ёрдам олиш учун берадилар.


6. Врач-танлаш комиссияси фақат қуйидаги тиббий ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволашга ордерлар бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади:

тиббий ёрдам беришнинг бирламчи муассасасининг йўлланмаси асосида вилоят (республика, шаҳар) даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилган мазкур беморнинг Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказида даволаниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;

беморнинг аҳволи тўғрисидаги тиббий хулоса (беморнинг Ф.И.О., ташҳис, бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда олинган лаборатория ва инструментал текшириш натижалари);

имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (пенсия дафтарчаси, ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси).

7. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари касаллик тури бўйича ихтисослаштирилган марказда бепул даволанишга ордер ажратиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун врач-танлаш комиссиясига тақдим этилади. Ҳужжатларнинг асл нусхалари кейинчалик Марказга тақдим этиш учун беморда қолади.


8. Врач-танлаш комиссияси ордер бериш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ордер бланкаси врач-танлаш комиссияси таркибига кирадиган масъул шахс томонидан тўлдирилади, врач-танлаш комиссияси раиси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳр билан тасдиқланиши керак.


9. Марказларда тиббий ёрдам олиш учун ордер қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.



III. БЕМОРЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ ТОИФАСИНИ

ШИФОХОНАГА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


10. Шахсларнинг имтиёзли тоифасини қабул қилиш соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган йўлланмалар (ордерлар) асосида Марказларнинг маслаҳат берувчи поликлиникалари томонидан амалга оширилади.

Йўлланмалар (ордерлар)дан ташқари имтиёзли тоифага кирувчи шахслар шунингдек касаллик тарихидан кўчирмани (амбулатория картаси) ҳамда уларнинг шахсини ва имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар белгиланган намунадаги касаллик тарихини очиш учун асос ҳисобланади.


11. Имтиёзли тоифага кирадиган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилинган ҳолда Республика марказлари томонидан аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига мувофиқ келади.


12. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни стационар даволаш учун Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида алоҳида палаталар ажратилади. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни пулли асосда тиббий хизматлардан фойдаланувчи шахслар билан биргаликда шифохонага ётқизишга йўл қўйилмайди.


13. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам Марказ билан мижоз ўртасида тузиладиган мазкур тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича шартнома асосида бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилади.


14. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига муҳтож беморлар Марказ Директорининг билдиришномаси билан, у бўлмаганда, Марказнинг масъул навбатчи врачининг билдиришномаси билан қабул қилинади. Шошилинч тиббий ёрдам Марказлар томонидан Шошилинч тиббий ёрдам марказларида беморларни даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ кўрсатилади ва кейинчалик шифохонада ётқизиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


15. Ихтисослаштирилган тиббиёт Марказларига бепул даволанишга йўлланмасиз (ордерсиз) мурожаат қилган шахсларга тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.



IV. БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИНГ РЕЖАДАГИ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


16. Давлат бюджети маблағларини олиш учун Марказ томонидан навбатдаги молия йили учун бюджет маблағлари олишга буюртманома тузилади, у қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади:

имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўринлар фонди, унинг айланиши ва беморларни қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳажмда бўлиши;

ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлари, Марказ томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамга белгиланган тарифлар, шу жумладан тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар - бундай тиббий ёрдам турлари рўйхати ва уларнинг кўрсатилган тиббий хизматларини қоплаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;

имтиёзли тоифага кирувчи бир нафар беморни ҳам амбулаторияда, ҳам стационар шароитда даволаш хизматларининг тўловлари;

барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳисоблаш ва давлат бюджетига тўламаслик натижасида бўшайдиган маблағлар ҳажмининг прогноз ҳисоб-китоблари, шунингдек бўшайдиган мазкур маблағларни Марказни ривожлантириш ва замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашга йўналтириш.


17. Навбатдаги йил учун бюджет буюртманомаси Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий йилнинг 1 июнидан кечикмай тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бюджетидан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджет буюртманомаларини кўриб чиққандан ва умумлаштиргандан кейин навбатдаги йил учун Марказлар бўйича йиғма бюджет буюртманомасини, Марказлар бўйича маблағларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молия йили учун давлат бюджети параметрлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда, Марказлар учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳар бир Марказ бўйича тақсимлаган ҳолда алоҳида сатр билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджет маблағлари ҳажмларини, Марказларнинг имтиёзли тоифадаги беморларга (поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда) кўрсатилган тиббий хизматларини қоплашга ҳамда аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга мақсадли маблағларни алоҳида сатр билан ажратган ҳолда Марказларга етказади.

19. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

келгуси йил учун бизнес-режани ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

штат жадвалини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси (Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси) бўйича базавий лавозим маошларидан ва миқдори чекланмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини белгилайди.


V. МАРКАЗ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАРНИ ҚОПЛАШГА БЮДЖЕТ

МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

20. Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Марказларга ҳар ойда, қуйидаги сатрлар бўйича тақсимлаган ҳолда:

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрни ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ хизматларини қоплашга;

тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказ хизматларини қоплашга ажратилади.

Бунда Марказ хизматлари таркибига амалга оширилган харажатлар билан биргаликда, Марказнинг соф фойдаси ва қонунчиликда белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ томонидан тасдиқланган стандартлар ва тарифларга риоя қилмасдан асоссиз равишда сўралаётган деб ҳисобланган суммани ушлаб қолиши мумкин.

Бюджет маблағлари Марказга хизмат кўрсатувчи банк муассасасидаги махсус бюджет ҳисоб рақамига ўтказилади.


21. Даволанган имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ва имтиёзли тарифлар бўйича даволанган аҳолининг ҳақиқий сони учун Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда амбулаторияда ва стационарда кўрсатилган тиббий ёрдам қиймати ташҳис ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларидан, амалдаги тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


22. Ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташҳис қўйиш тартиботлари, агар уларни амалга ошириш зарурияти мижозда қўшимча касалликлар топилиши туфайли пайдо бўлса, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда мижознинг қиймати давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланадиган даволанишда бўлишининг чекланган муддати ташҳис ва даволаш сифатининг белгиланган стандартларида белгиланган муддатдан 3 кундан ошмаслиги керак.

Қўшимча даволаш ва ташҳис қўйиш ишлари Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам асорати ёки Марказ ходимларининг нотўғри ташҳиси ва хатти-ҳаракати сабабли кўрсатилган тақдирда қўшимча харажатлар Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.


23. Молия йили охирида бюджет маблағларининг фойдаланилмай қолган суммаси бюджетга олиб қўйилмайди ва Марказ ихтиёрида қолади, улардан келгуси молия йилида:

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари тарифларини арзонлаштириш;

Марказни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун фойдаланиш мумкин.



VI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


24. Марказлар имтиёзли тоифага кирувчи касалларга қилинган харажатларнинг (шу жумладан имтиёзли тарифлар бўйича хизматларнинг юқори технологияли мураккаб турларига харажатларнинг) таҳлилий ҳисоб-китобини олиб боришлари шарт, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


25. Марказ ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Молия вазирлигига бажарилган тиббий хизматлар ҳажми тўғрисида, беморларни пулли ва имтиёзли тоифалар бўйича ажратган ҳолда ҳисобот тақдим этади.






Тартибга

ИЛОВА



Имтиёзли тоифага кирувчи беморга давлат

бюджети маблағлари ҳисобига тиббий

ёрдам кўрсатиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Тошкент шаҳри                                                           ____ й. "_____" __________


Республика ихтисослаштирилган ____________________ маркази номидан

Марказ утави асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Бажарувчи" деб

юритилувчи Марказ директори ____________________ бир томондан,

(Ф.И.О.)


___________________ да яшовчи, кейинчалик "Мижоз" деб юритилувчи


фуқаро_________________________________________________________

Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами,


__________________________ иккинчи томондан, мазкур Шартномани

берилган санаси ва жойи)


қуйидагилар тўғрисида туздилар.



I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатларда тиббий хизматлар кўрсатади, ушбу тиббий хизматлар учун Бажарувчига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

Тиббий

хизматлар

рўйхати

Тиббий

ходимнинг

номи ва илмий

даражаси

Бирликлар

сони

Бирлик

қиймати

Умумий

қиймати

Хизматларни

бажариш

муддатлари

1.


2.


Жами:


Х

Х

1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.



II. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) Мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;

б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;

в) Мижоз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

г) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра врачлар консилиумини чақириш;

д) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;

е) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;

ж) Мижознинг ҳуқуқларига риоя қилиш.


2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.


2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбур:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;

в) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.


2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташҳис қўйиш ва даволаш стандартлари ва тарифлар билан танишиш;

в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;

г) ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

д) врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;

е) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;

ж) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;

з) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш.



III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


3.2. Хизматлар кўрсатишнинг шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун Мижозга "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорларда муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.


3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.


3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.


3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавогбарликдан озод қилинади.



IV. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ


4.1. Мижоз учун қўшимча ташҳис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, агар санаб ўтилганлар Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши туфайли пайдо бўлган асоратлар ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташҳис қўйиши ва хатти-ҳаракатлари муносабати билан талаб этилса, уларнинг қийматини Бажарувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.


4.2. Мижоз учун қўшимча ташҳис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш қиймати, агар юқорида санаб ўтилганлар Мижозда қўшимча касалликлар аниқланиши муносабати билан талаб этилса, мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Марказга ажратилган бюджет маблағлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобига тўланади.


4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.



V. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5.1. Мазкур Шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.


5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, фақат улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6.2. Мазкур Шартнома уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.


6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.



VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

Бажарувчи

Республика ихтисослаштирилган маркази

Мижоз

(Ф.И.О.)

(тўлиқ номи, манзили)

(паспорт рақами ва серияси, ким

ҳ/р №

томонидан ва қачон берилган)

МФО


CИP


Директор

(йўлланманинг рақами ва санаси,

(Ф.И.О.)

йўлланмани берган орган)

М.Ў.

Имзо

(шахснинг имтиёзли тоифага тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва берилган санаси)

____________________

(Яшаш жойи)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 265-модда.




















































Время: 0.1520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск