ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.2004 й. 264-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

264-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож

беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) жойлаштириш масалаларини тартибга солади.

Ушбу Низом фақат юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.



I. ОҒИР БЕМОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Тез тиббий ёрдам орқали ёки мустақил равишда Марказнинг қабулхонасига оғир аҳволда келган беморлар шифокор томонидан, тунги вақтларда эса масъул навбатчи шифокор томонидан текширувдан ўтказилади. Зарур ҳолларда ташҳис қўйиш текширувлари ўтказилади ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.

Аниқ ташҳис қўйиш учун тегишли мутахассислар чақирилиши мумкин ва консилиум ўтказилади.


2. Оғир аҳволда келган бемор тўғрисида Марказ директорига, унинг ўз жойида бўлмаган пайтларида эса - Марказ бўйича масъул навбатчи шифокорга хабар берилади.


3. Агар оғир аҳволда келган беморларнинг аҳволи мазкур Низомга иловада келтирилган ҳолатлар рўйхати бўйича ихтисослашган бўлса, улар Марказга ётқизилиши мумкин.

Агар беморнинг аҳволи иловада кўрсатилган тез ёрдам кўрсатиш ҳолатлари рўйхатига тегишли бўлмаса, у ҳолда бемор белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига жўнатилади.

Рўйхатдан ўтказиш дафтарига беморнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, келиб тушган вақти, уни Марказга транспортда олиб келиниши, ётқизилиши рад этилганлигининг сабаби ёзилади ва унда Марказ бўйича масъул навбатчи шифокорнинг имзоси бўлади. Бундан ташқари, беморга белгиланган тартибда хулоса берилади.


4. Қабулхона шифокори томонидан беморда юқумли касаллик аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Алоҳида юқумли ва паразитар касалликларни ҳисобга олиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ чоралар кўрилади.



II. ОҒИР БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШГА КВОТАЛАРНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ХИЗМАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

5. Марказларга шошилинч тарзда келган беморларнинг чекланган йўл қўйиладиган сони нисбати поликлиникаларнинг қабул қилиш қуввати ва ўрин фондидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

Урология маркази бўйича - 2 фоиз;

Кўз микрохирургияси маркази бўйича - 3 фоиз;

Кардиология маркази бўйича - 5 фоиз;

Академик В.Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази бўйича - 8 фоиз.

Эндокринология маркази бўйича - 15 фоиз;

Акушерлик ва гинекология маркази бўйича - 10 фоиз;

Терапия ва тиббий реабилитация маркази бўйича - 2 фоиз;

Марказга белгиланган квоталардан ортиқ ётқизилган оғир беморларга қилинган харажатлар Марказларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга Марказ томонидан беморларни шошилинч тиббий ёрдам марказларида даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ ҳамда кейинчалик ётқизилишини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштирган ҳолда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади.


7. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартибига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

8. Имтиёзли тоифага кирмайдиган беморлар шошилинч тартибда юқори технологияли (қиммат турадиган) операция қилинганда даволаш қиймати белгиланган тартибда тўланади.



III. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


9. Марказлар оғир аҳволда келган беморларнинг ва уларни даволаш билан боғлиқ харажатларнинг ҳисобини алоҳида юритадилар.


10. Марказнинг шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни жойлаштиришга оид фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади.






Низомга

ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ва

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт

марказларига шошилинч ётқизилиши талаб

қилинадиган беморларнинг ҳолатлари

РЎЙХАТИ


I. Академик В.Воҳидов номидаги Республика

ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази


1. Тўлиқ AV блокада синдроми


2. Юрак тампонлаш синдроми


3. Туғма юрак иллати бор беморларнинг нафас қисиш-цианли хуружлари


4. Юрак иллати бўлганда шишиш ҳолатлари ва ўпканинг шишиши


5. Зудлик билан реконструктив аралашув талаб этиладиган магистрал томирларнинг травматик шикастланиши ва аневризмлари


6. Ўткир миокард инфаркти, юрак ва магистрал томирларнинг ғайритабиий таначаси, магистрал томирларнинг тромбозлари


7. Нафас йўлларининг ўткир обструкция синдроми ва ошқозон-ичак тракти ғайритабиий таначаси


8. Қизилўнгачнинг травматик шикастланиши


9. Профуз ўпка, қизилўнгач ва ошқозон-ичакдан қон кетиши


10. Перитонит


11. Жигар фаолиятидаги етишмовчилик синдроми фонидаги механик сариқ касали


12. Паренхиматоз органларининг травматик шикастланиши


13. Ўз-ўзидан юзага келадиган пневмоторакс



II. Республика ихтисослаштирилган

урология маркази


1. Шок ҳолати асоратида ва беморни олиб юриш имкони бўлмаган урологик касалликлар



III. Республика ихтисослаштирилган

кардиология маркази


1. Кардиоген шоки, ҳаёт учун хавфли аритмиялар, ўпка шиши асоратида ўткир миокард инфаркти


2. Энцефалопатия, мия инсульти, ўпка шиши орқали ўтувчи гипертоник кризислар


3. Оғир юрак фаолиятидаги етишмовчилик (III даражаси) ва ҳаётга хавф солувчи аритмиялар асоратида дилятацион кардиомиопатия.



IV. Республика ихтисослаштирилган

кўз микрохирургияси маркази


1. Глаукоманинг ўткир хуружи


2. Глаукоманинг факоморфик хуружи


3. Глаукоманинг факолитик хуружи


4. Глаукоманинг факотопик хуружи


5. Операциядан кейинги (икки ҳафтагача) асоратлар натижасида беморнинг айбисиз пайдо бўлган яралар:

- кўзга рангли парда тушиши

- операция тикувларининг операциядан кейин ёрилиши ва айрилиши

- қолган хрустал массаларнинг ювилиб кетиши

- томир қобиғининг чўкиши ва жарроҳлик аралашуви талаб қилинадиган бошқа ҳолатлар.



V. Республика ихтисослаштирилган эндокринология

илмий-амалий тиббиёт маркази

1. Гипертоник криз, миокард инфаркти, мияда қон айланишининг кучли бузилиши билан боғлиқ қандли диабет.


2. Қандли диабет асоратлари: кома, прекома, кетоацидоз, кетоз, сурункали буйрак етишмовчилиги анурия билан, йирингли асоратлар.


3. Аралаш-заҳарли буқоқнинг оғир асорати, заҳарли буқоқнинг, аутоиммун тиреодитнинг тугунли шакллари (тиретоксик юрак, офтальмопатиянинг оғир шакллари).


4. Ўта оғир тиреодит, мураккаблашган гипертиреознинг оғир шакли.


5. Оғир йирингли струмит.


6. Кўплаб патологик синиқли гиперпаратиреоз.


7. Гипертоник кризис ҳолатли, инсулинома (оғир гипогликемик ҳолат) буйрак усти безлари ўсмалари (феохромацитома, Иценко-Кушинг синдроми).


8. Қандсиз диабет ҳолатидаги оғир аҳвол ҳамда гипопитуитаризмнинг турли шакллари.


9. Буйрак усти безлари пардасининг сурункали етишмовчилиги ҳолатидаги оғир эндокрин етишмовчилик.


10. Гипотиреоз оғир юрак-қон томирлари бузилишлари билан.



VI. Республика ихтисослаштирилган акушерлик

ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

1. Геморрагик шок ҳолатдаги жинсий йўллардан қон кетиши.


2. Геморрагик шок ҳолатдаги бачадондан ташқари ҳомиланинг тўхтатилиши.


3. Гинекологиядаги оғир қорин оғриғи.



VII. Республика ихтисослаштирилган терапия ва

тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

1. Мураккаблашган астматик мақомдаги бронхиал астма.


2. Нафас етишмовчилиги акс этган (II-III даражаси) оғир кучайиш давридаги ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК).


3. Ўткир пневмония оғир кечиш асоратлари билан.


4. Юрак ишемик касаллиги: миокарднинг оғир инфаркти, оғир коронар синдроми.


5. Гипертоник криз.


6. Юрак фаолияти ритмининг гемодинамик сезиларли ва ҳаёт учун хавфли бузилишлари.


7. Оғир чап меъда етишмовчилиги (юрак астмаси, ўпка шиши)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 265-модда.















































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск