ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.2004 й. 264-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

264-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган марказлари

даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари

ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаларини ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.



I. МАРКАЗ ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


1. Қуйидагилар Марказлар даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Марказларнинг ўз даромадлари;

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари;

Марказлар ихтиёрига юридик ва жисмоний шахслар томонидан пул ва бошқа маблағларнинг беғараз берилиши;

банк ва молиявий муассасаларнинг, бошқа юридик шахсларнинг кредитлари;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб қилинган бошқа даромадлар.


2. Марказларнинг ўз даромадлари:

тасдиқланган ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ пулли асосда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш;

Марказларнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини пулли асосда тайёрлаш;

тиббий дори-дармонлар, физик эритмалар ва қон дори-дармонлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш;

илмий-тадқиқот ишлари натижаларини сотиш;

Марказларнинг фойдаланилмаётган мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага бериш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.


3. Давлат бюджети маблағлари:

имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилганлиги учун Марказларнинг хизматларини қоплашга;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига ихтисослаштирилган ва юқори технологияли (қиммат турадиган) тиббий хизмат турлари кўрсатилганлиги учун хизматларни қоплашга;

Марказларни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йил тасдиқланадиган инвестиция дастурлари доирасида замонавий, юқори технологияли ташҳис қўйиш тиббиёт асбоб-анжомлари ва техникаси билан тўлиқ жиҳозлашга;

Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

илмий-тадқиқот фаолиятига илмий грантлар тарзида ажратилади.


4. Давлат бюджетидан маблағлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари 2007 йилда, Республика ихтисослаштирилган урология маркази 2008 йилда ҳамда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази 2011 йилда ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга эришган ҳолда маблағларни босқичма-босқич қисқартиришни ҳисобга олиб ажратилади.

5. Молия муассасаларининг кредит маблағларини Марказнинг мол-мулкини гаровга қўйган ҳолда жалб этиш кредит лойиҳасининг техник иқтисодий асослашлари фақат Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

6. Марказлар давлат бюджетига барча турдаги солиқлар ва ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган тиббий ускуналар ва анжомлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши муносабати билан шаклланадиган даромадларининг ҳисобини, кейинчалик уларни ҳар чоракда банкдаги алоҳида ҳисоб рақамида жамлаган ҳолда алоҳида юритадилар.



II. МАРКАЗНИНГ ЎЗ ДАРОМАДЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Марказларнинг мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган манбалардан жалб қилинган ўз даромадлари Марказларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ҳамда:

Марказларнинг жорий таъминотига;

Марказларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни энг замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш ускуналари, тиббий анжомлар билан жиҳозлаш тадбирларига;

Марказлар шифокорлари ва тиббий ходимларининг беморларни даволашга қўшган ҳиссаларига мувофиқ улар меҳнатини моддий рағбатлантиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга;

Марказлар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга;

пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар, товарлар ва ишларни бажариш ва сотиш бўйича жами харажатларни қоплашга;

мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;

Марказлар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларга фойдаланилади.


8. Марказларнинг тўлов муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда, Марказларнинг ўз даромадлари (товарлар, ишлар ва хизматларни бажариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрнини тўлдиргандан кейин) мавжуд қарзларни тўлашга сарфланади.


9. Агар кредиторлик қарзлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони учун тасдиқланган бюджет ажратмалари лимитидан кўпроқ сарфлар билан тиббий хизмат кўрсатиш сабабли юзага келган тақдирда, бюджетдан ташқари маблағлар (товарлар, ишлар ва хизматларни бажариш ва сотиш бўйича харажатлар ўрнини тўлдиргандан кейин) кредиторлик қарзларни тўлашга давлат бюджети маблағларидан қопламаган ҳолда йўналтирилади.


10. Юридик ва жисмоний шахслардан Марказ томонидан олинган пул ва бошқа шаклдаги беғараз ёрдам маблағлари уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.


11. Давлат бюджетига барча турдаги солиқлар ва ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган тиббий ускуналар ва асбоблар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши муносабати билан шаклланадиган даромадлари:

Марказларни даволаш ва ташҳис қўйиш ускуналари, тиббий асбоблар билан жиҳозланиш нормативлари асосида тўлиқ жиҳозлаш;

Марказларнинг тиббий ходимларини, шу жумладан чет элларда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун сарфланади.


12. Банклар кредитлари Марказ томонидан фақат инвестиция мақсадлари учун Марказнинг даромадлари ҳисобига 7 йилдан кўп бўлмаган муддатда уларни қайтариш шарти билан жалб қилиниши мумкин.



III. МАРКАЗЛАРНИ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИГА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


13. Марказларни Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириш мақсадида, Марказлар томонидан кейинги молиявий йил учун бюджет ажратмаларини олиш учун қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда буюртманомалар тузилади:

маслаҳат поликлиникаларининг мавжуд ўринлари, уларнинг айланиб туриши ва қабул қилиш қувватининг ҳар бир Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича тиббий ёрдамнинг мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони;

битта беморни стационар ва алоҳида амбулатория шароитида, бепул асосда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳам, даволашнинг имтиёзли тарифлари бўйича даволанган шахсларни ҳам даволашга ҳисобланган ўртача хизматлар ставкаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Марказни даволаш ва ташҳис қўйиш ускуналари, тиббий асбоблар билан жиҳозланиш нормативларига мувофиқ тўлиқ жиҳозлаш учун инвестиция харажатларининг техник-иқтисодий асослашлари;

Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга ошириш учун техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар.

16. Марказларнинг навбатдаги молиявий йил учун харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат бюджети маблағлари Марказларни молиялаштириш учун ҳар ойда йиллик бюджет суммасининг 1/12 миқдорида, бошқа хизматлар таркибида (хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги махсус бюджет ҳисоб рақамларига ўтказган ҳолда) харажат моддалари бўйича бўлмасдан:

имтиёзли тоифага кирувчи беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни қоплашга;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга юқори технологияли ихтисослаштирилган (қиммат турадиган) тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказларнинг хизматларини қоплашга ажратилади.

Бюджет ажратмаларининг ушбу турлари, ўз хизматларини ўзи қоплашга ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтаётганда уларнинг даромадларига кейинчалик киритган ҳолда, Марказларнинг хўжалик фаолиятидан тушган ўз маблағлари деб ҳисобга олинади.

18. Марказлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техника дастурлари доирасида олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришга бюджет маблағлари олиш ҳуқуқига эгадир.

19. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга оширишга, шунингдек замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва техникалар билан жиҳозлашга ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида Марказларга бюджет ажратмалари ажратилиши мумкин.


20. Ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмаган бюджет маблағлари суммаси кейинги молиявий йилга ўтади ва улардан белгиланган тартибда фойдаланилади.



IV. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


21. Марказлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

пулли асосда ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилган тиббий ёрдам учун даромадлар ва харажатлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этадилар;

ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб берадилар.


22. Марказлар битта беморни стационар ва алоҳида амбулатория шароитида даволаш, бепул асосда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳам, пулли асосда даволанган шахсларни ҳам даволашга, шунингдек даволашнинг имтиёзли тарифлари бўйича юқори технологияли, ихтисослаштирилган (қиммат турадиган) тиббий ёрдам кўрсатиш турлари бўйича харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритадилар.


23. Марказларнинг даромадларини шакллантириш ва уларни мақсадли сарфлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 265-модда.



































































Время: 0.1688
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск