Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.06.2004 й. 272-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият

ишлари вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ишлари бошқармалари, туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари, "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси, "Ўзбекдавлатцирки" республика бирлашмаси, "Ўзбекмузей" республика жамғармаси, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, Республика методика ва ахборот маркази, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Республика музейлари, "Саҳнадаги цирк" кўчма корхоналар дирекцияси, Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси, "Гулистон", "Театр", Мозийдан садо" журналлари таҳририятлари, Бадиий экспертиза бошқармаси, Марказлаштирилган бухгалтерия, Оркестрлар (симфоник оркестр, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри), Ижодкор ёшлар уйи, Вазирликка қарашли бошқа маданият ва таълим муассасалари киради.

Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари икки томонлама бўйсунадилар ҳамда Вазирликка ва маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органига ҳисоб беришади.


4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ВАЗИРЛИКНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Маданият ишлари вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

маданият соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавият, анъаналар ва урф-одатлар, халқимизнинг бой маданий меросини миллий мустақиллик ғоялари асосида тиклаш ва янада ривожлантириш;

миллий мустақиллик ғоялари, Ўзбекистон халқининг маданий ва маънавий-аҳлоқий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда республика аҳолиси ўртасида маданий-маърифий ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини кенг тарғиб қилиш;

театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатимизни эркин демократик ривожлантиришни акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

маданий-оммавий ва байрам тадбирларини чуқур ғоявий мазмун билан бойитишни таъминлаш, республика ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланилишини, шунингдек маданий бойликларнинг четдан келтирилишини ва четга олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш, кишиларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарига эриштириш бўйича ишларни ташкил этиш;

кутубхоналар, театрлар, клублар, маданият уйлари ва саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маънавий бой, интеллектуал ривожланган ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишидаги имкониятларидан энг кўп ва самарали фойдаланиш;

ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз таланти ва истеъдодини тўлиқ намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маданият соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

маданий ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади ва қабул қилинган халқаро битимларнинг бажарилишини таъминлайди;

театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини, кишиларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналарига эриштириш бўйича ишларни амалга оширишни ташкил қилади;

музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини, шунингдек замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганишни, музейшунослик, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини юритиш бўйича умуммиллий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлайди;

республика аҳолисини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи чет элларда сақланаётган буюмлар, шунингдек мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш воситасида кишиларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътироф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

маданий мерос объектларини жорий этиш, консервация ва реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

маданий мерос объектларини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш, муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади, уларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказишни ташкил қилади ва амалга оширади;

маданий қийматга эга бўлган буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда классификациясини аниқлайди;

маданий бойликларнинг четга олиб чиқиб кетилиши, вақтинчалик олиб чиқиб кетилиши тўғрисида қарорлар қабул қилади;

четга олиб чиқиб кетиладиган ва четдан олиб келинадиган, шунингдек вақтинчалик олиб чиқиб кетиладиган ва вақтинчалик олиб келинадиган маданий бойликларни рўйхатдан ўтказади;

четга олиб чиқиб кетиладиган, вақтинчалик олиб чиқиб кетиладиган, шунингдек олиб чиқиб кетилгандан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларнинг экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

маданий бойликларни четга олиб чиқиб кетиш ва вақтинчалик олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига сертификатлар беради;

тутиб қолинган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва солистларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади;

республикада ва хорижий мамлакатларда фестиваллар, кўрик-танловлар, профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати кўргазмалари ўтказишни ташкил қилади;

Эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг мавзуларини, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини ва санъат арбобларини, етакчи мутахассис педагогларини таклиф қилади;

чет элларда ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон ижодкор ёшларининг республикада ўтказиладиган кўрикларда, танловларда ва фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

иқтидорли ёшларнинг ижодий сафарларини ташкил қилади ҳамда уларнинг халқаро миқёсда ва республика миқёсида санъат соҳасида ўтказиладиган кўрикларда, танловларда, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;

культурологияни, театршуносликни, санъатшуносликни, мусиқашуносликни ва мазкур соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш, олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради.


9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари ҳамда ўзига қарашли бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.



III. ВАЗИРЛИКНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маданиятнинг барча соҳаларига тааллуқли тегишли ахборотларни вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан олиш;

Вазирлик тизимига кирувчи театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ва таълим муассасаларини жиҳозлаш учун зарур бўлган ёритиш ва овоз кучайтириш асбоб-ускуналарини, мусиқа асбобларини, бошқа зарур жиҳозларни сотиб олиш;

музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга эга бўлган материалларни, тасвирий ва декоратив-амалий санъати, кино асарларини, ноёб қадимий раритетларни, шунингдек саҳна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва сотиб олиш, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини нашр этиш;

республикада ўтказиладиган халқаро танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун хорижий жамоаларни ва алоҳида ижрочиларни таклиф этиш;

маданият муассасалари бадиий ҳаваскорлик жамоаларига "Халқ ҳаваскорлик жамоаси" фахрий унвонини бериш;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар тоифаларини ўзгартириш;

маданият соҳасидаги иқтидорли ёшлар вакилларини аниқлаш, уларни чет элларга ўқишга юбориш;

Вазирлик тизимига кирувчи ўқув юртларида, таълим муассасаларида дарс бериш, шунингдек мастер-класслар ўтказиш учун юқори малакали профессорлар ва ўқитувчиларни, республикамизнинг ва чет эллардаги таниқли санъат арбобларини шартнома асосида таклиф этиш;

энг иқтидорли санъат арбоблари, алоҳида фидокорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган маданият соҳаси ходимлари номзодларини мукофотлашга тақдим этиш.

Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.

Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.


12. Вазирлик маданият соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши таъминланиши учун жавоб беради.



IV. ВАЗИРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Вазирликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


14. Вазир:

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Вазирликда 7 киши - Вазир (раис), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирликнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазир тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлик ҳайъати Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, Вазирликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда тасдиқланган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари ўз фаолиятини туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Вазир томонидан тайинланади.

Туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари мудирлари тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномасига биноан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари бошлиқлари томонидан тайинланади.


17. Маданият ишлари вазирлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 267-модда.

































Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск