ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2019 й. 409-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

409-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Халқ саломатлиги миллий кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.


2. Кенгаш жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасаларга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи идоралараро мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи ҳисобланади.


3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғуланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестиваль ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонун хужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш;

аҳоли ўртасида тўғри овқатланишни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш.

6. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш соҳасида:

аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;

аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракатланиши фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлган лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом тyрмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этишга кўмаклашиш;

барча туман (шаҳар)ларда оммавий спорт, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларнинг, аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида мунтазам равишда ташкил этилишига кўмаклашиш;

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини ривожлантиришга, болаларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлашда кўмаклашиш;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклларидан катъи назар, барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3-5 дақиқали ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғyлотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиш;


б) вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида барча зарур шароитларни яратиш, ушбу вазифаларга эришишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам ташкил қилиб боришда раҳбарларнинг фаолияти юзасидан ҳисоботларини мунтазам эшитиш самарадорлигини баҳолаш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурлари ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан Ўзбекистон Республикасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида белгиланган талабларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;


в) жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш соҳасида:

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда юзага келаётган муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш;

мамлакатда спорт турларини, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотларидан самарали фойдаланиш, спорт секциялари ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда қатнашиш;

жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;


г) жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғуланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестиваль ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш соҳасида:

махсус тестлар асосида умумий ўрта таълим мактабларининг барча синфлари, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларининг барча курслари талабалари ўртасида (тиббий гуруҳга кирувчилардан ташқари) ҳамда ушбу муассасаларда фаолият юритаётган ўқитувчилар, профессорлар ва бошқа ходимлар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда бошқа соҳаларда меҳнат қилаётганлар учун соғломлаштириш йўналишидаги мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун махсус ўтказиладиган машғулотлар уюштирилиши мониторингини олиб бориш;

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этиш;


д) республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонун хужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни талабларининг ҳаётга тўлақонли жорий этилишини:

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар ва жамоатчилик назорати ўрнатилганлигини;

2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури бажарилиши мониторингини олиб бориш ва муҳокама қилиш;


е) аҳоли ўртасида тўғри овқатланишни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига кўмаклашиш;

фуқароларни витамин ва микронутриент препаратлари билан таъминлаш бўйича давлат дастурларининг ижро этилишини ўрганиб бориш;

аҳоли ўртасида зарарли, хусусан таркибида туз, қанд, ёғ миқдори меъёридан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарғиботини чеклаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.


3-БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари вакилларининг ахборотларини мунтазам эшитиш;

давлат органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари билан боғлиқ фаолияти самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.



4-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Кенгашнинг раис, раис ўринбосарлари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз йиғилишларини заруратга кўра ўтказади.


11. Кенгаш раиси:

Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Кенгаш йиғилишларини ташкил этади ва уларга раислик қилади;

Кенгаш йиғилишларининг кун тартибини тасдиқлайди;

Кенгашнинг иш режаларини тасдиқлайди.

Кенгашнинг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.


12. Кенгаш раиси ўринбосарлари раис томонидан ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда ушбу вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


13. Кенгашнинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) амалга оширади.


14. Ишчи орган:

Кенгашнинг йиллик иш режаларини унинг аъзолари таклифлари асосида ишлаб чиқади ва ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

тасдиқланган йиллик иш режасига мувофиқ Кенгашнинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Кенгаш йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


15. Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.

Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.


16. Кенгаш қарорлари Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этган Кенгаш аъзолари томонидан имзоланадиган ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадирлар.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 май









































Время: 0.0136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск