ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2004 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2004 й. ПФ-3441-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.06.2004 й.
N ПФ-3441
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги Қонунига мувофиқ:
Ўзбекистон Республиккаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1. "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига:
4-банддаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Фармон 1-иловаси 34-бандининг ўнинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг, ички қўшинлар" ҳамда "прапоршчиклари, мичманлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин, "муддатга қўшимча хизмат қилаётган" деган сўзлар эса "контракт бўйича хизмат қилаётган" сўзлари билан алмаштирилсин;
Фармон 1-иловаси 34-бандининг ўн иккинчи хатбошидаги "прапоршчиклар, мичманлар" ва "Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 259-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 6-7-сон, 121-модда