ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2019 й. ПФ-5731-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.05.2019 й.

N ПФ-5731



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида

туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармони ва 2019 йил

5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга

оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4095-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармони ва 2019 йил 5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4095-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 майдаги

ПФ-5731-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи-еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган мамлакатлар фуқароларига улар қуйидаги ҳудудларда кўчмас мулк сотиб олган тақдирда:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида - 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида - 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида - 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда";

тўртинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармони 4-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг ходимлари томонидан фақат улар олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги диплом ёхуд гидлар (экскурсия етакчилари) йўналиши бўйича давлат намунасидаги қайта тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификати олгандан кейин амалга оширилиши мумкин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармонида:


қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Фуқаролари учун Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучерни ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг мурожаатномасини тақдим этишга оид талаб бекор қилинишини ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш куни ҳисобга олинмаган ҳолда икки иш куни мобайнида визани расмийлаштиришни назарда тутадиган туризм визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


қуйидаги мазмундаги 1-илова билан тўлдирилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 3 февралдаги

ПФ-5326-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Фуқаролари учун туризм визаларини

расмийлаштиришнинг соддалаштирилган

тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар

РЎЙХАТИ


1. Жазоир Халқ Демократик Республикаси

2. Антигуа ва Барбуда

3. Миср Араб Республикаси

4. Барбадос

5. Белиз

6. Венесуэла Боливар Республикаси

7. Уругвай Шарқий Республикаси

8. Габон Республикаси

9. Қатар Давлати

10. Қувайт Давлати

11. Гренада

12. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси

13. Доминикана Республикаси

14. Иордания Ҳошимийлар Қироллиги

15. Эрон Ислом Республикаси

16. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди

17. Корея Халқ Демократик Республикаси

18. Гайана Кооператив Республикаси

19. Баҳрайн Қироллиги

20. Бутан Қироллиги

21. Камбоджа Қироллиги

22. Марокаш Қироллиги

23. Саудия Арабистони Қироллиги

24. Тонга Қироллиги

25. Лаос Халқ Демократик Республикаси

26. Ливан Республикаси

27. Мальдив Республикаси

28. Мексика Қўшма Штатлари

29. Кўп миллатли Боливия Давлати

30. Самоа Мустақил Давлати

31. Бангладеш Халқ Республикаси

32. Албания Республикаси

33. Ангола Республикаси

34. Вануату Республикаси

35. Гана Республикаси

36. Гватемала Республикаси

37. Гондурас Республикаси

38. Ҳиндистон Республикаси

39. Кабо-Верде Республикаси

40. Камерун Республикаси

41. Кирибати Республикаси

42. Колумбия Республикаси

43. Коста-Рика Республикаси

44. Кот-дИвуар Республикаси

45. Куба Республикаси

46. Маврикий Республикаси

47. Шимолий Македония Республикаси

48. Маршалл Ороллари Республикаси

49. Науру Республикаси

50. Никарагуа Республикаси

51. Палау Республикаси

52. Панама Республикаси

53. Парагвай Республикаси

54. Перу Республикаси

55. Сейшель Ороллари Республикаси

56. Сенегал Республикаси

57. Суринам Республикаси

58. Тринидад ва Тобаго Республикаси

59. Фижи Республикаси

60. Филиппин Республикаси

61. Эквадор Республикаси

62. Эль-Сальвадор Республикаси

63. Сент-Винсент ва Гренадин

64. Сент-Люсия

65. Америка Қўшма Штатлари

66. Соломон Ороллари

67. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги

68. Доминикана Ҳамдўстлиги

69. Вьетнам Социалистик Республикаси

70. Уммон Султонлиги

71. Тунис Республикаси

72. Непал Федератив Демократик Республикаси

73. Микронезия Федератив Штатлари

74. Сент-Китс ва Невис Федерацияси

75. Жанубий Африка Республикаси

76. Ямайка".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электрон кириш визаси тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 4 ва 5-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Электронная виза иностранному гражданину выдается сроком пребывания на территории Республики Узбекистан до 30 дней со дня въезда. Разрешается однократный въезд с электронной визой в Республику Узбекистан. Порядок пребывания иностранного гражданина на территории Республики Узбекистан определяется действующим законодательством.

5. Выданная электронная виза действует в течение 90 дней с момента ее выдачи. В случае истечения срока электронной визы иностранный гражданин подает обращения на оформление электронной визы на общих основаниях".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 406-модда





































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск