ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2019 й. 440-сон "2019-2023 йиллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2019 й.

N 440



2019-2023 ЙИЛЛАР ДАВРИ УЧУН

ЎЛЧАШЛАР БИРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорини бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019-2023 йиллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2019-2023 йииллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Амалий чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар концепциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Халқаро қонунчилик метрология ташкилотининг кўрсатма ва тавсияларини ҳамда бошқа халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда, Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимининг комплекс ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлаш;

метрологик фаолият субъектларининг функционал вазифалари ва масъулият соҳаларини аниқ чегаралаган ҳолда, Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимининг тузилмасини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси эталон базасини ривожлантириш, давлат метрология хизматлари органларининг лабораторияларини айниқса, республика ҳудудларида модернизация қилиш ҳисобига иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш устувор йўналишларининг метрологик таъминот даражасини ошириш;

ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш орқали маҳаллий маҳсулот сифатини ва рақобатбардошликни ошириш учун шароит яратиш;

халқаро ва минтақавий метрология ташкилотлари билан метрология бўйича ўзаро самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ва кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодиётга ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш халқаро тизимларига тенг ҳуқуқли шерик сифатида интеграциялашувига кўмаклашиш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали тизим шакллантириш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасида илмий фаолиятни ривожлантириш;

метрология соҳасида ахборот технологияларининг қўлланишини кенгайтириш ҳамда ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимининг ишлашини, шу жумладан бажарилаётган ишлар ва хизматларни ахборотлаштириш ҳамда автоматлаштириш даражасини ошириш.


3. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлигига тасдиқланган Концепция ва Амалий чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга ёрдам кўрсатсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 майдаги

440-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2023 йиллар даври учун ўлчашлар бирлигини таъминлаш

миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ЎЛЧАШЛАР БИРЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ХАЛҚАРО НОРМАЛАР БИЛАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада метрология хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасинин

Қарори

2019 й.

май

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Ўлчашларни бажариш усулларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2019 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги

3.

Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва қиёсий баҳолаш асосида республикада ўрамларга қадоқланган товарларнинг метрологик текшируви ва назоратини амалга ошириш бўйича услубий кўрсатма тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2020 й.

сентябрь

"Ўзстандарт" агентлиги

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МЕТРОЛОГИЯ

ХИЗМАТИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.

Давлат-хусусий шериклик шартларида ўлчаш воситаларини калибрлашни амалга оширадиган, аккредитацияланган янги ўлчаш лабораторияларини ташкил этиш.


Таклифлар тайёрлаш

2019 й.

сентябрь

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

Метрология бўйича илмий-техник комиссия ташкил этиш.

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг буйруғи

2019 й.

июнь

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Метрология хизматларининг сифатини бошқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, метрология бўйича хизматлар сифатидан мамнунликни баҳолаш механизмларини яратиш.

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг буйруғи

2019 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Республика давлат метрология хизмати ходимларининг салоҳиятини кучайтириш.

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг буйруғи

2019 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги

8.

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси тизимида Физик константалар ҳамда модда ва материаллар ҳақида стандарт ахборот маълумотлар хизматини, шунингдек, путур етказмайдиган текширув хизматини ташкил этиш.

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг буйруғи

2020 й.

июнь

"Ўзстандарт" агентлиги

9.

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси тизимида Вақт шкаласини юритиш ишларини амалга оширадиган вақт ва частота хизматини ташкил этиш.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг буйруғи

2022 й.

июнь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. ТЕХНИК БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

10.

Замонавий илмий-техник тараққиёт нуқтаи назаридан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бўлинмаларининг ўлчаш воситалари паркини режали янгилаш.

Модернизациялаш ва

қайта жиҳозлаш дастури

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Молия вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикасида ионли нурланиш икккиламчи эталонлари дозиметрик лабораториясини ташкил этиш.

Грант маблағларини

ўзлаштириш режаси

2020 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги

12.

Давлат метрология хизматларининг аккредитация доирасини босқичма-босқич кенгайтириш ва техник паркининг янгиланишини ҳисобга олган ҳолда янги ўлчаш усулларини ўзлаштириш.

Тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

13.

Замонавий ўлчаш лабораторияларини ташкил этиш учун грантлар жалб қилиш.

Таклифлар тайёрлаш

2019-2023 йй.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

IV. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ КАЛИБРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

14.

Ўзбекистон Республикаси Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ўлчаш воситаларини калибрлаш ишларини ривожлантириш ва кенгайтириш бўйичаа такомиллаштириш.

"Ўзстандарт" агентлиги қарори

2019 й

июнь

"Ўзстандарт" агентлиги

15.

Халқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштириш мақсадида O'z DSt 8.029:2017 "Ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар" давлат стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

"Ўзстандарт" агентлиги қарори

2019 й.

сентябрь

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


16.

Кейинчалик зарур эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш мақсадида ўлчаш воситаларини калибрлаш хизматларидаги эҳтиёжларни таҳлил қилиш.

Жамлама ахборот

2019 й.

июнь

"Ўзстандарт" агентлиги

17.

Халқаро стандартлар ва тавсиялар билан уйғунлаштирилган, ўлчаш воситаларини калибрлаш усулларини тартибга солувчи давлат стандартларини ишлаб чиқиш.

Режа-жадвал

2019 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги

18.

Намунавий ўлчаш воситалари паркининг янгиланишини ҳисобга олган ҳолда, халқаро талаблар асосида қиёслаш ва калибрлаш усулларини ишлаб чиқиш.

Стандартлаштириш бўйича

норматив ҳужжатлар

2020 й.

март

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

19.

COOMET томонидан ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ масса ўлчовлари, босим ва ҳарорат катталиклари лабораторияларига Сифат менежменти тизимини эътироф этиш гувоҳномасини олиш.

Эътироф этиш гувоҳномаси

2020 й.

июнь

"Ўзстандарт" агентлиги

20.

Институтнинг калибрлаш ва ўлчаш имкониятларини асосий солиштиришлар маълумотлар базасида чоп этиш мақсадида CIPM маслаҳат қўмиталари ёки минтақавий метрология ташкилотларининг техник қўмиталари томонидан ташкил этиладиган асосий ва қўшимча солиштиришларда иштирок этиш.

Режа-жадвал

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

21.

Солиштиришлар "пилоти" томонидан солиштириш натижаларига ишлов бериш ва солиштириш ҳисоботларини тайёрлаш.

Ҳисобот

2021 йил

давомида

"Ўзстандарт" агентлиги

22.

COOMET, ВIPM ва минтақавий метрология ташкилотлари томонидан солиштиришлар Якуний ҳисоботини экспертизадан ўтказиш.

Минтақавий метрология ташкилотлари дастури

2022 й.

июнь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

23.

Ўлчаш имкониятларини минтақавий метрология ташкилотининг асосий солиштиришлар ахборот маълумотлар базасида чоп этиш.

Солиштириш натижалари тўғрисида маълумотлар

2021-2023 йй.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

24.

Миллий миқёсда метрология хизматларининг лаёқатлилигини текширишни (лабораториялараро солиштириш) ташкил этиш ва ўтказиш.

Режа-жадвал

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

V. ХАЛҚАРО ВА МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, ХАЛҚАРО ДАРАЖАДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИГА ЭРИШИШ

25.

Халқаро ва минтақавий метрология ташкилотларининг техник қўмиталаридаги ишларни кучайтириш йўли билан миллий ўлчаш эталонларини ва ўлчаш натижаларини эътироф этиш мақсадида шу ташкилотлар ишида мутахассисларнинг мунтазам фаол иштирок этишини таъминлаш.

Йиғилиш баёнлари ва семинарлар

(тренинглар)

Йиғилиш

жадвалларига

мувофиқ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

26.

Метрология ишларининг натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича икки томонлама келишув имзолаш бўйича ҳукуматлараро комиссияга таклифлар киритиш.

Келишув лойиҳаси

2019-2023 йй.

" Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, ТИВ

27.

Ўзбекистон Республикасининг Осиё-Тинч океани метрология дастурига (APMP) қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш.

Қўшилишга ариза тайёрлаш

2019 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, ТИВ

VI. МЕТРОЛОГ-ХОДИМЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, ЎЛЧАШЛАР

БИРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШ

28.

Метрология хизматининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгаришлар киритиш.

Лавозимлар классификаторига

ўзгаришлар киритиш

2019 й.

сентябрь

"Ўзстандарт" агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

29.

Лавозимини кўтариш, хорижда етакчи метрология институтларида малакаларини ошириш орқали республика эталонлар базаси кенгайишига қараб эталон-сақловчилар сонини кўпайтириш.

Идора ҳужжати

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

30.

Халқаро эксперт-метрологларни жалб қилган ҳолда, мутахассислар ўқиш ва амалиётларини ташкил этиш

Семинарлар ва тренинглар

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари

31.

ISO/IEC 17025:2017 стандартига мувофиқ масъул мутахассисларнинг амалиётларини ташкил этиш.

Ўқиш жадвали

2019 йил

давомида

"Ўзстандарт" агентлиги

32.

Ёш ходимларнинг лаёқатлилик даражасини ошириш, уларнинг малакасини ошириш, семинарларда иштирок этишини мунтазам равишда таъминлайдиган комплекс тизим ишлаб чиқиш.

Ўқиш дастури

2019 й.

июнь

"Ўзстандарт" агентлиги

33.

Метролог-мутахассисларнинг малакаларини ошириш, шунингдек, ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасида экспертлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Таълим дастурлари

2020 й.

март

"Ўзстандарт" агентлиги

VII. ЎЛЧАШЛАР БИРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШИНИ

АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

34.

Метрологик текширув натижаларини кузатиб бориш механизмини жорий этиш.

Дастурий маҳсулотлар

ишлаб чиқиш

2019 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

35.

Вақт ва маблағлар сарфини камайтириш мақсадида ўлчаш техникаси, ўлчашларни автоматлаштириш ва ахборотлаштириш усуллари доирасидаги энг илғор ютуқлар асосида ўлчаш, калибрлаш, қиёслаш усулиятларини (усулларини) такомиллаштириш.

Дастурий маҳсулотлар

ишлаб чиқиш

2020 й.

декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

36.

Ўлчаш воситалари миқдори ва ҳолатини ҳисобга олиш асосида интеграциялашган ахборотли тизимлар ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.

Дастурий маҳсулотлар

ишлаб чиқиш

2021 й.

сентябрь

"Ўзстандарт" агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    

Изоҳ. Мазкур Амалий чоралар режасида кўзда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишида, ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ёки ундан кўп ҳужжатлар бирлаштирилган тақдирда, тегишли бандларнинг бажарилиши учун белгиланган энг сўнгги муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 май








































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск