ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2019 й. 435-сон "Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2019 й.

N 435



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МАҲСУЛОТЛАРНИ ИХТИЁРИЙ ЭКОЛОГИК

МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, маҳсулотларнинг хоссалари тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини таъминлаш, маҳсулотларнинг экологик хавфсизлигини кафолатлаш ва ушбу соҳада халқаро стандартларга босқичма-босқич ўтиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар экспорти ҳажмларини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартлар талабларига асосланган маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида саноат тармоқлари бўйича маҳсулотларни экологик маркировкалаш стандартларини ишлаб чиқиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

маҳсулотларни экологик маркировкалаш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган экологик маркировкалаш органлари томонидан амалга оширилади;

ишлаб чиқариш, фойдаланиш, истеъмол қилиш, ташиш, сақлаш ва утилизация қилишда атроф муҳитга, аҳоли соғлиғига ва биологик ресурсларга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар экологик маркировкалаш объекти ҳисобланади;

ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат олингандан кейин ўз маҳсулотларини ихтиёрий асосда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалайдилар;

маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулотнинг номида, ўрамида, товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ва маҳсулотни реклама қилишда "эко" ва "еко" сўзларидан фойдаланиш тақиқланади;

дори воситалари, ветеринария препаратлари, тиббий буюмлар, таркибида заҳарли, мутаген, канцероген, атроф-муҳит учун хавфли деб таснифланган моддалар, препаратлар ва аралашмалар мавжуд бўлган товарлар ихтиёрий экологик маркировкаланмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш соҳасида ишларни ташкил этиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин, унга:

экспертиза ўтказиш ва ишлаб чиқиладиган экологик стандартларни уларга экологик мезонларни киритган ҳолда тасдиқлаш;

экологик маркировкалаш органлари мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада хорижий мамлакатлар билан тажриба алмашиш;

халқаро стандартлар талабларига мувофиқ экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарор қоидаларини республика аҳолиси орасида кенг ёритиш учун оммавий ахборот воситаларида материалларни жойлаштириш ва мавзули кўрсатувлар туркуми бўйича режа-жадвални тасдиқласин;

улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 майдаги

435-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида саноат тармоқлари

бўйича маҳсулотларни экологик маркировкалаш

стандартларини ишлаб чиқиш

ЖАДВАЛИ

        

Т/р

Маҳсулотларнинг номи

Ишлаб чиқиш муддатлари

Маъсул вазирликлар

ва идоралар

1

Озиқ-овқат саноати

2019 йил

III чорак

Давлат экология қўмитаси,

"Ўзбекозиқовкатхолдинг" ХК,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2

Кимё саноати

2019 йил

III чорак

Давлат экология қўмитаси,

"Ўзкимёсаноат" АЖ,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3

Қурилиш саноати

2019 йил

III чорак

Давлат экология қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4

Тўқимачилик саноати

2020 йил

II чорак

Давлат экология қўмитаси,

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5

Машинасозлик

2021 йил

I чорак

Давлат экология қўмитаси,

"Ўзавтосаноат" АЖ,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6

Нефть-газ саноати (углеводородларни қайта ишлаш)

2022 йил

II чорак

Давлат экология қўмитаси,

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 май








































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск