ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2019 й. 437-сон "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2019 й.

N 437




ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ

МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИНИНГ

ҚАРШИ ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги. Молия вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ва Филиал ҳузуридаги академик лицейни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

а) Филиалнинг вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

республикада қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича эришилган ютуқлар, хорижий мамлакатлар тажрибаси на Қашқадарё вилоятидаги ишлаб чиқариш соҳаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий технологияларни қўллаган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш ва иқтидорли талаба ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва етакчи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

ўқув ва малакавий амалиётларни замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштириш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт чамбарчас боғлиқлигини таъминлаш ва битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва етакчи ташкилотларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш ҳамда профессор-ўқитувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарига малака ошириш ва стажировкага юбориш орқали Филиалнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш;

б) академик лицейнинг вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

умумтаълим мактабларининг истеъдодли ўқувчиларини саралаб олиш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли тайёрлаш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти намоём бўлиши ва фаоллашишига кўмаклашувчи, индивидуал истеъдодларни ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билимларни эгаллаб олиш жараёнида мустақил фаолият кўникмаларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;

педагог кадрлар таркибини танлов асосида малакали, юқори касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган ўқитувчилар билан тўлдириш;

таянч олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига кенг жалб қилиш, ўқув-методик материаллар тайёрлаш ҳамда ёш ўқитувчилар орасида устоз-шогирд тизимини йўлга кўйиш;

ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ахборот-ресурс маркази фонди, спорт анжомлари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳудуддаги соҳа ташкилотларида етакчи ва фахрий мутахассислар билан ижодий учрашувларни ташкил этиш орқали уларнинг касбга бўлган қизиқишини ошириш;

илғор маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва унинг мазмунини доимий равишда янгилаб бориш.


3. Белгилансинки:

Филиал ҳамда академик лицей Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида зарур шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалининг Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгаши қуйидаги йўналишлар бўйича Филиал фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик органи этиб белгилансин:

Филиални моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

таълим муассасалари ва ташкилотлардан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларини Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари, рағбатлантириш фонди ҳисобидан моддий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда иқтидорли талабаларнинг ривожланган хорижий давлатлардаги таълим муассасаларида амалиётини ташкил этиш;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида Филиални ривожлантиришга кўмаклашувчи янги усуллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-кувватлаш, ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиягига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этиш;

Филиал профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларининг Scopus ва Web of science каби маълумотлар базасига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш борасидаги сарф-харажатларини молиялаштириш, шунингдек, ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишларининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда моддий рағбатлантириб боришни ташкил этиш;

Филиалда ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали профессор-ўқитувчилар, жумладан, хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёш олимлар, таянч докторантларнинг хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларга стажировкага юборилишини таъминлаш;

Филиал педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;

Филиал биноларининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар йўналтирилишини,

замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.


5. Васийлик кенгаши бир ой муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилишини тасдиқласин ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилишини таъминласин.


6. Қуйидагилар:

а) Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) академик лицей фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал ва академик лицейни сақлаш харажатлари 2019 йилда "Маориф" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;

Филиал ва академик лицейнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш) ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Филиалнинг тузилмасини олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқласин;

Филиал ва академик лицейнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиал ва академик лицейни танлов асосида юқори малакали профессор-ўкитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиал ва академик лицейда ўқув-методик жараён ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чораларни амалга оширсин;

Филиал ва академик лицейнинг ахборот-ресурс марказларини таянч олий таълим муассасаси томонидан қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод шоҳ кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга, шунингдек, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Қовчин қишлоғи манзилида жойлашган Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда академик лицейга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб кўйилсинки, Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ва Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг ўкувчилари ўқишни битиргунларига қадар тегишлича Филиал ва академик-лицей биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


10. 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг буюртманомаларига мувофиқ Қашқадарё вилоятида фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника воситаларини белгиланган тартибда Филиалга беришга рухсат берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиал бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш юзасидан лойиҳалар ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Филиал ва академик лицейни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин.


13. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан, шу жумладан, 2 та икки хонали хизмат уйи билан таъминлаш чораларини кўрсин.


14. Филиалга 3 та, шу жумладан, 1 та хизмат, 1 та махсус автотранспорт воситаси ва 1 та автобус ҳамда академик лицейга 1 та хизмат автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасинннг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 майдаги

437-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини

механизациялаш муҳандислари институти

Қарши филиалининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

      

1. З. Рўзиев

-

Қашқадарё вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси


2. Б. Ражапов

-

Қашкадарё вилояти ҳокимининг кишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


3. У. Умурзақов

-

Тошкент ирригация ва кишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори


4. F. Бегалиев

-

Қарши тумани ҳокими


5. Ш. Донаев

-

Яккабоғ тумани ҳокими


6. А. Бойкараев

-

Косой тумани ҳокими


7. Р. Сагдуллаев

-

Китоб тумани ҳокими


8. Б. Рахимов

-

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи


9. С. Хуррамов

-

Аму-Қашқадарё насос станцияси бошқармаси бошлиғи


10. Л. Раджабов

-

"Қашқадарё сув қурилиш инвест" ДУК директори


11. X. Парманов

-

Қашқадарё сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи


12. И. Қурбонов

-

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи


13. З. Исмоилов

-

Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи


14. М. Шукуров

-

Ҳисорак сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи


15. Ш. Асланов

-

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ бош директори


16. Қ. Қурбонов

-

"Муборакнефтгаз'" МЧЖ директори


17. Ж. Усмонов

-

Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи


18. Н. Холов

-

"Ўздаверлойиҳа" илмий лойиҳалаш институти Қашқадарё бўлинмаси бошлиғи


19. лавозими бўйича

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали директори


      

Изоҳ. Васийлик кенгаши аьзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 май

































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск